К содержанию
РецензированоRU2025

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН ОМИЛЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДАДАВЛАТБОШҚАРУВИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ · Жахонгир Акрамов

Международный журнал научных исследователей · 11 · 2025

Аннотация

Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизациялаш соҳасидаги бир қанча инновацион технологиялар таҳлил қилинган. Муаллиф турли характердаги илмий-сиёсий материаллар асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижро ҳокимиятини модернизациялаш йўналишларини белгилаб берган муҳим тенденциялар ва омилларнитавсифлайди. Калит сўзлар:Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, модернизация, инновация, инновацион технологиялар, Инновацион ривожлантириш стратегияси. 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон Республикасида том маънода янги модернизация даврини бошлаб берди. Ушбу жараён жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олди. Маълумки, жамиятни модернизациялашда иқтисодий ёки ижтимоий соҳалардан эмас, аввало, сиёсий ва давлат бошқаруви йўналишидан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев таъкидлаб ўтганидек, “Самарадор давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, коррупцияга қарши кураш – буларнинг барчаси барқарор тараққиётгаэришиш учун зарурдир”[1]. Шу боис 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни ривожлантиришнинг биринчи устувор йўналиши сифатида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш белгилаб берилган бўлиб, унинг 1.2-банди бевосита давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга бағишлангандир. Ушбу бандда 2017-2021 йилларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар қаторида “давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш... орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳқилиш”кўрсатиб ўтилган [2]. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга оид вазифаларни амалга ошириш учун 2017 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПФ-5185-сонли Фармони билан ЎзбекистонРеспубликасидаМаъмурий ислоҳотлар концепцияси тасдиқланди. Маълумки, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш давлат бошқаруви соҳасида инновацион технологияларни татбиқ қилиш билан узвий боғлиқдир [3]. Шу боис Маъмурий ислоҳотлар концепциясида ҳам давлат бошқарувининг концептуал янги моделини шакллантириш учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар қаторида “Ишни ташкил 942 INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS ISSN:3030-332X Impact factor: 8,293 Volume 11,issue2,May 2025 https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR worldly knowledge Index: googlescholar, research gate, research bib, zenodo,open aire. https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X этишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган замонавий услубларини жорий этиш” белгилабўтилган [4]. 2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПФ-5544-сонли Фармони билан қабул қилинган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш борасидаги Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларнинг амалга ошириш жараёнининг бевосита мантиқий ва изчил давоми бўлди. Зероки, Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг асосий вазифалариларидан бири сифатида “бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш” [5] вазифасининг белгилаб қўйилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармонини амалга ошириш учун махсус “йўл харитаси” тасдиқлангани ҳам бу борадаги мақсадларнинг қанчалик умуммиллий даражада аҳамиятгаэга эканлигининамойишэтади. Инновация деганда (ингл. innovation — янги киритилган тартиб-қоида) инсон ва жамият эҳтиёжларини қаноатлантирадиган, шу билан биргаликда ижтимоий ва бошқа ўзгаришларга сабаб бўладиган янги восита (янгилик) яратиш, қўллаш ва уни тарқатиш тушунилади. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, инновация ҳар қандай жараён ўзгаришларига синоним бўла олмайди [6]. Шу туфайли инновация моҳиятини янги натижаларни қидириш ва қўлга киритиш, уларни яратиш йўллари, эскирган ва самарасиз иш шароитлари, бошқарув тузилмаси, ҳаёт фаолияти шаклларини бартараф қилиш фаолиятиташкилэтади. Давлат бошқарувининг инновацион услублари ва технологиялари тизимини шакллантириш жамоатчилик соҳасининг замонавий босқичда рақобатчилардан ўтиб кетишнинг энг яхши услублари ва технологияларини излаш бўйича бошқарув аппаратининг профессионал ҳаракатларини намоён этиши билан ифодаланади [7]. Ушбу технологиялар ўзининг орқада қолиб кетишнинг ҳамда давлат ва муниципал бошқарувнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни ошириш мақсади билан ўз шароитларига мослашган энг яхши амалий ишлар вариантини мукаммаллаштиришни жорийэтишнингсабаблариниўрганиш,таҳлил қилишгаимконберади. Технологияларнинг биринчи гуруҳи (субтизим)га янги давлат ва муниципал бошқаруви тизимида қўлланилад

Доказательный фрагмент

«Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизациялаш соҳасидаги бир қанча инновацион технологиялар таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизациялаш соҳасидаги бир қанча инновацион технологиялар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, инновацион технологиялар, модернизация, Инновацион ривожлантириш стратегияси., инновация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти