Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЭКОЭСТЕТИК ТАФАККУРНИНГ ФАЛСАФИЙ XУСУСИЯТЛАРИ Ахборот технологиялари ва менежмент университети
ЭКОЭСТЕТИКТАФАККУРНИНГФАЛСАФИЙ XУСУСИЯТЛАРИ
Международный научный журнал · 160-162 · 2026
Аннотация
Мақолада, Экоэстетик тафаккур ҳодисаси мураккаб ҳодиса сифатида ўзининг тузилиш моҳиятига, борлиғига, ана шу борлиғини ташкил этган элементларига эгадир. Экоэстетик тафаккур ҳодисасининг борлиғини англаш, ушбу ҳодисани ҳар томонлама, тўлиқ идрок этиш ёшларда экоэстетик тафаккурни шакллантиришга рационал ва самарали ёндашиш имкониниберади. Таянч сўзлар: экологик меъёр, экологик маданият, экоэстетик тафаккур экологик туризм, соғлом экологик муҳит, соғлом турмуш, ёшлар туризми, экологик тоза табиий ҳудудлар, эстетик объект, табиат туризми, табиатнинг ноёб объектлари, экотуристик имкониятлар, туристикмарказлар. Kириш: Кейинги даврда дунёда фан-техника тараққиёти, урбанизация жараёни кучайиши, табиатга демографик босим кучининг ошган шароитида табиатга антропоген муносабатнинг мавжуд усул-воситалари экологик ҳалокатга олиб келиши муқаррарлигини англаган дунё илмий ҳамжамияти “компьютердан омочга қайтиш” назариясини илгари сурмоқда. Бу муқобил таълимотларда шарқона маънавий-ахлоқий экологик қадриятларни ривожлантириш, глобал муаммолар ечимида алоҳида роль ўйнаши ҳақидаги қарашлар устуворлашиб бормоқда. Айниқса, Европа ва Америкада ХХ аср ўрталарида вужудга келган инвайроментализмназарияси тарафдорлари буғояни изчил қўллаб-қувватлаши кузатилмоқда. Зеро, фаолиятида тор доирадаги иқтисодий детерминизмга, утилитаризм ва меркантилизм психологияга асосланган турли таълимотларнинг “оптимистик рухи” кенг жамоатчилик томонидан муносиб тадқиқ объектига айланиши тасодифий эмас.Экологик воқеликни эстетик идрок қилиш ва бадиий ифодалашдан иборат маънавий ҳодисаси, табиат муҳофазасининг (субъектив омили сифатида) энг умумий ва объектив қонуниятларини намоён қилади. Бу қонуният, ўз навбатида, “табиат-жамият-инсонсанъат” тизими муносабати йўналишларининг (экологик ёки антиэкологик) характерини белгилаб бериши билан санъатнинг экологик борлиққа таъсиридаги субъектив омил мақомини, вужудга келишининг объективлигини ҳам, функцияси яхлитлигини ҳам, истисно қилмайди. Булардан ташқари, шахс экологик онгининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини, табиатга эстетик муносабатни шакллантириш орқали ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишдан иборат функционал ролини: 1) табиатга эстетик муносабат экологик амалиётни идеаллаштирилган бадиий образларда акс эттиришнинг усуллари ва воситаларини такомиллаштириш; 2) экология тарихида яратилган тарихий меросни, ижтимоий-экологик тажрибаларни бадиий образларда умумлаштириш; 3) экологик эстетик қадриятларни “селекция” қилиш, анъаналарини сақлаб, ижодий ривожлантириб трансформация коммуникацияси “инфраструктурасини” яратиш, “технологиясини” мукаммаллаштиришни эътиборга олиш керак. Бунинг учун экологик онг ва маданиятни “эстетик борлиққа” кўчиришнинг объектив шарт-шароитлари ва субъектив омилларини уйғунлаштирувчи потенциал имкониятларни қидириб топиш ҳамда реаллаштириш асосий йўл ҳисобланади.Бу вазифаларни амалга оширишда асосий муаммо, назаримизда, экологик онг ва маданиятнинг эстетик тафаккур усул ва воситалари ривожланишини таъминлайдиган инсон омили, интеллектуал потенциал мақомини, характерини реалликка мос ўзгартиришдан иборат. Зеро, ҳозирги давр фалсафаси ва экоэстетикага доир махсус адабиётларда инсон томонидан табиатни бадиий образларда “ўзгартириш” ва ўзлаштириш жараёнини муайян экологик маконда ўз-ўзини шахс сифатида англаш имконияти тарзида эътироф этилиши тасодифий 435 RAQAMLI TRANSFORMATSIYA SHAROITIDA SUN’IY INTELLEKTNI RIVOJLANTIRISH VA ZAMONAVIY MATEMATIKANI O‘QITISH MUAMMOLARI VA YECHIMLARI эмас.Бундан ташқари, шахс экологик онгининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини, табиатга эстетик муносабатни шакллантириш орқали ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишдан иборат регулятив функциясини: 1) табиатга эстетик муносабат экологик амалиётни идеаллаштирилган бадиий образларда акс эттиришнинг усуллари ва воситаларини такомиллаштириш; 2) экология тарихида яратилган тарихий меросни, ижтимоий-экологик тажрибаларни бадиий образларда умумлаштириш; 3) экологик эстетик қадриятларни саралаш, анъаналарини сақлаб, ижодий ривoжлантириб янада такомиллаштиришга эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун экологик онг ва маданиятни “эстетик борлиққа” кўчиришнинг объектив шарт-шароитлари ва субъектив омилларини уйғунлаштирувчи имкониятларни қидириб топиш ҳамда реаллаштириш асосий вазифа ҳисобланади.Бу вазифаларни амалга оширишда асосий муаммо, фикримизча, экологик онг ва маданиятнинг эстетик тафаккур усул ва воситалари ривожланишини таъминлайдиган инсон омили интеллектуал потенциали, мақомини, характерини реалликка мос ўзгартиришдан иборат. Зеро, ҳозирги давр фалсафаси ва экоэстетикага доир махсус адабиётларда инсон томонидан табиатни бадиий образларда ўзгартириш ва ўзлаштириш жараёнини муайян экологик маконда ўз-ўзини шахс сифатида англаш имконияти тарзида эътироф этилиши ҳам тасодифий эмас.Табиатга эстетик муносабат, жамият маданиятининг таркибий қисми сифатида, экологик ахборотни унинг субъектлари томонидан объектларига етказиб бериш эҳтиёжига асосланади. Бунда узатилаётган ахборот мазмунан ҳамда шаклан экол
Доказательный фрагмент
«Мақолада, Экоэстетик тафаккур ҳодисаси мураккаб ҳодиса сифатида ўзининг тузилиш моҳиятига, борлиғига, ана шу борлиғини ташкил этган элементларига эгадир.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада, Экоэстетик тафаккур ҳодисаси мураккаб ҳодиса сифатида ўзининг тузилиш моҳиятига, борлиғига, ана шу борлиғини ташкил этган элементларига эгадир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- экотуристик имкониятлар, экологик меъёр, табиат туризми, туристик марказлар, экоэстетик тафаккур экологик туризм, соғлом турмуш, эстетик объект, экологик маданият, экологик тоза табиий ҳудудлар, табиатнинг ноёб объектлари, соғлом экологик муҳит, ёшлар туризми
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026