Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОН ССРДА ҚИШЛОҚ АҲОЛСИ ЎРТАСИДА ТУРЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН ССРДАҚИШЛОҚАҲОЛСИЎРТАСИДА ТУРЛИЮҚУМЛИ · КАСАЛЛИКЛАРГАҚАРШИ КУРАШ ЖАРАЁНИНИНГТАШКИЛИЙАСОСЛАРИ
Международный научный журнал · 160-162 · 1979
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистон ССР даврида қишлоқ аҳолисини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишга қаратилган кураш чора-тадбирларининг ташкилий асослари ва амалий натижалари таҳлил қилинади. Қишлоқ жойларда тиббий хизматни ташкил этиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш, санитария-эпидемиология тизимини ривожлантириш каби масалалар тарихий манбалар ва архив материаллари асосида ёритилади. Шунингдек, ушбу курашнинг қишлоқ аҳолиси саломатлигига кўрсатган ижобий таъсириҳамда бутажрибанинг ҳозиргикун учун аҳамиятиҳаммуҳокама қилинади. Калит сўзлар:Ўзбекистон ССР, қишлоқ аҳолиси, юқумли касалликлар, соғлиқни сақлаш, профилактика, ташкилий тадбирлар, санитария, тиббий хизмат, эпидемияга қарши кураш,тарихийтажриба. Kириш: Ўзбекистон ССР ташкил топган даврда қишлоқ аҳолиси мамлакатнинг асосий қисми бўлиб, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Хусусан, юқумли касалликлар қишлоқ жойларда кенг тарқалган бўлиб, уларга қарши самарали курашиш зарурияти туғилди. Совет ҳукумати қишлоқ аҳолисининг соғлиғини яхшилаш мақсадида турли ташкилий чора-тадбирларни амалга оширди, жумладан, тиббий муассасалар ташкил этиш, санитария ва гигиена талабларини кучайтириш, профилактик тадбирларни йўлга қўйиш каби ишлар олиб борилди. Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон ССРдақишлоқ аҳолиси ўртасида юқумли касалликларга қарши кураш жараёнининг ташкилийасослари вауларнинг натижалари таҳлилқилинади. Ўзбекистон КП МК ва Министрлар Совети 1979 йил февралида республикада табиий ресурслардан унумли фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқди. Бу тадбирларга мувофиқ аҳоли пунктларида санитария тозалиги ва кўкаламзорлаштириш, қишлоқ жойларга қувурлар орқали ичимлик сувларини олиб бориш ва газлаштириш асосий масала қилиб қўйилди. Бироқ Республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидагиқарордакўздатутилган 198татопшириқдан атиги47таси бажарилди,холос. ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон атроф-муҳит ҳавосининг ифлосланиши бўйича Иттифоқда энг юқори ўринлардан бирини эгаллаган бўлиб, саноат корхоналаридан бор-йўғи 1,4 фоизи экология-гигиена талабларига жавоб берди1. Аҳоли сони ўсиб бораётган бир шароитда табиатдан фойдаланишни бошқариш ва такомиллаштириш, назоратни кучайтириш турли хил юқумли касалликларнинг олдини олишда энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 1988 йил ташкил этилди2. Шунга қадар бу вазифани турли идоралар бажариб келганлиги табиатни муҳофаза қилиш ишларини самарали амалга оширишга тўлиқ имкон бермай келди. 1990 йил 20 июнда ЎзбекистонССРОлийКенгашида“Санитар назоратитўғрисида” қонун қабул қилинди. Совет ҳокимияти йилларида ўзидан заҳарли моддалар чиқарадиган саноат корхоналари баъзан аҳоли пунктларига яқин жойларда бунёд этилди. Электр кимё заводи типидаги корхоналар жаҳонда атиги 3 та. Бири Саҳройи Кабирда (аҳоли яшайдиган жойдан 110–140 км узоқликда), иккинчиси Францияга қарашли бўлиб, Океаниядаги Бехус оролида жойлашган. Унда кимёвий қурол ва дори-дармон ишлаб чиқарилади3. Учинчиси 1ШодиметовЮ.Ижтимоийэкологиягакириш.–Тошкент:Ўқитувчи,1994.–Б.199. 2РафиковА.А.Геоэкологикмуаммолар.–Тошкент:Ўқитувчи,1997.–Б.87. 3Ёшлик.1990.–№4.–Б71. 351 RAQAMLI TRANSFORMATSIYA SHAROITIDA SUN’IY INTELLEKTNI RIVOJLANTIRISH VA ZAMONAVIY MATEMATIKANI O‘QITISH MUAMMOLARI VA YECHIMLARI Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида. Завод ишчиларининг кучли заҳарланиши туфайли сочлари ва тирноқлари яшил тусга кириб қолган. 1989 йилгача “изофен инсектициди” ишлаб чиқариш учун зарур модда “диносеб” ишлатилганлиги сабабли ишчилар орасида жигар касаллиги биланоғриганкишилар сони кўпайган4. Йирик шаҳарлар ҳавосидаги заҳарли моддалар ер ва сув ресурсларини зарарлантириб, экологик ҳолатни ёмонлаштириши оқибатида инсон саломатлигига салбий 1988 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган саноат кархоналари атмосфера ҳавосига 1, 3 млн. тоннага яқин заҳарли моддаларни чиқарди5. Ўзбекистонда Тошкент, Ангрен, Олмалиқ, Андижон, Қўқон, Навоий, Фарғона, Чирчиқ каби шаҳарлар ҳавосининг ифлосланиш даражаси санитариянормаларига жавоб бермади таъсиркўрсатди. Атроф-муҳит ҳавосининг ифлосланиш даражаси айниқса Навоий вилоятида юқори бўлди. Навоий вилоятида тоғ-металлургия комбинати, Навоий азот, Электрокимё, цемент заводлари атроф-муҳитни заҳарловчи корхоналар бўлди. Вилоятдаги азот заводининг чиқиндилари атроф-муҳитни кучли заҳарлаб, аҳоли ўртасида турли касалликларнинг тарқалишидаги асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилди. Навоий азот комбинати ҳар йили ўртача1900тонназаҳарли чангни атмосферага чиқарибтурди6. Ўзбекистондаги салбий ижтимоий-экологик шароитнинг асосий сабабларидан яна бири қишлоқ хўжалигида заҳарли кимёвий моддаларнинг ҳаддан ташқари ортиқ ишлатилиши ва технология интизомининг пастлиги ҳамда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган кимёвийдорилардан фойдаланишнинг тегишличаназорат қилинмаганлигидаэди. 1963–1964 йилларда ЎзССР КП МК ва Министрлар Совети заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишга доир бир қатор қарорлар қабул қилди. 1965 йил 15 январда Ўзбе
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекистон ССР даврида қишлоқ аҳолисини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишга қаратилган кураш чора-тадбирларининг ташкилий асослари ва амалий натижалари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекистон ССР даврида қишлоқ аҳолисини юқумли касалликлардан муҳофаза қилишга қаратилган кураш чора-тадбирларининг ташкилий асослари ва амалий натижалари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ўзбекистон ССР, қишлоқ аҳолиси, юқумли касалликлар, соғлиқни, тарихий тажриба., тиббий хизмат, профилактика, эпидемияга қарши кураш, санитария, ташкилий тадбирлар, соғлиқни сақлаш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025