К содержанию
РецензированоRU2025

НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАРНИ ФУҚАРОЛАРДАН АЛОҲИДА МУРОЖААТ ТАЛАБ ЭТМАГАН ҲОЛДА (ПРОАКТИВ ШАКЛДА) ТАЙИНЛАШНИННГ МАҚСАДИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ.

ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. · Обиджонов Элмурод Равшанбек ўғли

Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2025

Аннотация

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш заруриятининг ҳолати ўрганиб чиқилди. Таянч сўз ва иборалар: Пенсия, пенсия таъминоти, пенсия тизими, рақамли технология, проактив шаклда, ахборот тизими (Пенсия жамғармаси ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари). Пенсия — “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган шартларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиши, ногиронлик белгиланиши ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ҳар ойлик пул тўлови. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасига мувофиқ, ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. 40 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда. Яъни, фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтирган ва бюрократик тўсиқларни бартараф этган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун замонавий ҳамда илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда. Фуқароларга пенсия тайинлашда “проактив” шакл — бу пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларни пенсия тайинлаш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган тизимдир. Тизимнинг мақсади пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни олдиндан аниқлаш ва уларга тегишли пенсияни тайинлаш жараёнини автоматлаштиридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПҚ-353-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилди. “Проактив” шаклда пенсия тайинлаш тизимнинг самарадорлигини оширишга ҳамда фуқарода пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда уларга осон ва тез пенсия олиш имкониятини яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-194-сон қарорига асосан 2025 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга ногиронлик пенсияларини олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда улардан алоҳида мурожаат талаб қилмаган ҳолда проактив шаклда пенсия тайинланиши жорий қилинди. Бу ўз навбатида фуқароларга қулайлик ҳамда енгиллик яратади, шунингдек, ортиқча оворагарчилик олди олинади. Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларини “проактив” тайинлаш жараёнлари: - биринчи босқичда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлик белгиланган шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини “Электрон 41 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) “Пенсия” ахборот тизимига юборади; - иккинчи босқичда, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали: 1. Ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ва Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базасига электрон сўров юборади. 2. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ)” идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров юборади. 3. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реэстрига ва АТ “Халқ банки”нинг Жамғариб бориладиган пенсия тизимига электрон сўров юборади. 4. Ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимига электрон сўров юборади. 5. Ў

Доказательный фрагмент

«Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технолог…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технолог… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, рақамли технология, ахборот тизими (Пенсия жамғармаси ахборотни тўплаш, излаш, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, проактив шаклда, пенсия таъминоти, пенсия тизими, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари)., Пенсия, сақлаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти