Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАЪНАВИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ҲАМРОҚУЛОВ БАҲОДИР МАМАШАРИФОВИЧ
Диссертации и авторефераты · 2020
Аннотация
Дунёда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали муҳофаза қилишнинг янгича ёндашувлари шаклланиб бормоқда. Бунда фуқарога етказилиши мумкин бўлган моддий зарарни қоплаш билан бирга, маънавий зиён учун компенсация тўлашнинг аниқ ва реал механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШда айрим йўналишларда маънавий зиён учун тўланадиган компенсацияларнинг миқдорларини аниқ белгилаб қўйиш анъанаси кузатилади. Масалан, бундай амалиёт Франция, Буюк Британия, Бельгия, Нидерландия, Италия каби давлатлар фуқаролик қонунчилигида белгиланган. Жаҳон ҳуқуқшунослик амалиётида маънавий зиённи ундириш мажмуавий тусга эга бўлиб, турли ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган институт сифатида кўрилади. Бироқ маънавий зиён компенсациясининг асосий қоидалари, асослари ва тартиби фуқаролик қонунчилиги нормаларида ифодаланиши билан ажралиб туради. Шу сабабли муайн вазиятга нисбатан маънавий зиён мавжудлигини аниқлаш ва уни миқдорини белгилашда асосий мезон сифатида фуқаролик қонунчилик нормалари устуворлик касб этади. Бундан ташқари, жаҳон миқиёсида амал қилувчи ҳуқуқий тизимларнинг аксариятида етказилган маънавий зиённи ундиришдаги муаммоларни ҳал қилиш, унинг миқдорини белгилашда хилмахилликларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, хусусан суд амалиёти учун муайян умумий тавсиялар ишлаб чиқишга эътибор қаратилади.
Доказательный фрагмент
«Дунёда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали муҳофаза қилишнинг янгича ёндашувлари шаклланиб бормоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюДунёда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали муҳофаза қилишнинг янгича ёндашувлари шаклланиб бормоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024