Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларинини юритишда электрон далилларнинг процессуал жиҳатлари
Пирматов Отабек Шавкатович
Диссертации и авторефераты · 2020
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг етакчи форумларидан бири бўлган «Давос» доирасида «Тўртинчи саноат инқилоби» (Industry 4.0) муҳокама қилинмоқда. «Тўртинчи саноат инқилобининг ўзига хос хусусиятлари рақамли, физик ва биологик технологиялар ютуқларини мужассамлаштирган янги технологияларининг вужудга келиши, рақамли технологиялар ва органик, биологик дунё ўртасидаги чегараларнинг йўқолиб боришида намоён бўлади . Тўртинчи саноат инқилоби жамиятнинг барча соҳаларига, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳаларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаларига замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида ахборот технологиялари орқали яратилган, узатилган, қайта ишланадиган далилларнинг янги тури «электрон далил» (electronic evidence), «рақамли далил» (digital evidence), «компьютер далили» номлари остида ишлатилмоқда. XXI аср замонавий ахборот технологиялар асри саналиб, ижтимоий соҳаларга ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа деярли қолмади. Айни вақтда биз ҳаётимизни Интернет, уяли алоқа телефони, компьютерларсиз тасаввур қилолмаймиз. Ўз навбатида, иқтисодий ва фуқаролик ишларида судьяларга электрон далилларни текшириш, тақдим этилган электрон далилларда қарама-қаршиликлар вужудга келганда, уларни қонуний ва асосли баҳолаш вазифасини олдинга қўймоқда.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026