К содержанию
РецензированоRU2018

Умумтаълим мактабларида “учинчи ренессанс” тафаккурини шакллантиришнинг зарурати

IV SHO’BA · TILLARNI O'QITISHDA BAHOLASH · ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАРУРАТИ

Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков · 2018

Аннотация

мақолада Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёнинг мазмуни, уни шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар, педагогик тажриба–синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграциялашган тизимнинг самарадорлик даражаси қайд этилган. Калит сўзлар: Мусулмон Ренессанси, унификация, интеграция, глобаллашув, файласуф, Жаҳон миқёсида кечаётган глобаллашув, унификация, интеграция жараёнларида миллий хусусиятлар, миллий маданият ва миллий қадриятлар тизимини билиш, миллий ўзликни англаш, ўз халқи тарихини билиш, унинг буюк ўтмишини тўғри баҳолаш ва идрок этиш масалалари долзарблик касб этади. “XXI асрга келиб Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинди”. “Машҳур олим ва файласуф Жон Уильям Дрейпернинг фикрига кўра, “Ислом даври илмлари ўз интеллектуал таъсирини Европага ўтказди” ҳамда “Европанинг бугунги улуғ зиёси мусулмонлар ёққан чироқларнинг ёғдусидан майдонга келди” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Диний- маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрель ПФ-5416- сонли Фармонида таъкидланишига кўра, “Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир”. Ўрта асрларда ислом Уйғониш даврида улуғ аждодларимиз томонидан илм-фан, санъат ва маданият кескин ривожлантирилди. Натижада математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ фанлар билан бир қаторда, тарих, география, фалсафа, маданият ва санъат, архитектура соҳаларида яратилган буюк илмий ғоя ва кашфиётлар жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожида кескин бурилиш ясади. Бинобарин, мана шу бетакрор қадриятлар мажмуи бўлган илмий меросни ўрганиш, унинг дунё ва ислом цивилизациясида тутган ўрнини мутаносиб баҳолаш ҳамда ёш авлодларни Учинчи ренессанс тафаккури руҳида тарбия қилиш тақозо этилади. Ўзбекистон тарихининг биринчи Ренессанси - Сомонийлар даврига тўғри келади. Бу даврда буюк аждодларимизнинг яратган илмий-фалсафий асарлари ва оламшумул кашфиётлари ислом цивилизациясига тамал тоши бўлган. Иккинчи Ренессанс - Амир Темур ва Темурийлар даврига тўғри келади. Нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун Марказий Осиё ўлкалари ўз тараққиётининг янги поғонасига кўтарилган. Бу даврда давлатчилик асослари такомиллашиб, шаҳарсозлик ва меъморчилик авж олган, халқаро савдо ва дипломатик алоқалар жадаллашган, илм-фан, маданият ва санъат соҳалари ривожланган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти: «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш ўрган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш - Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда», - деб таъкидланади. Бинобарин, умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи Реннесансни яратувчилар қудратини кўриш ва уларни мана шу руҳда тарбия қилиш зарур. Жаҳон миқёсида мамлакатимиз Мовароуннаҳр дунё цивилизацияси бешиги, унинг марказларидан бири сифатида маълум ва машҳурдир. Ислом алломалари, табиий ва ижтимоий фанлар ривожи бўйича аждодларимиз ноёб ва бой мерос қолдирганлар. Бинобарин, 292 аждодларимизнинг илмлар ривожига доир ёзма меросини ўрганиш, ислом артефактларини қайта тиклаш, Мовароуннаҳр олимларининг дунё цивилизацияси тараққиётидаги салмоқли ҳиссасини асослаш зарурият касб этади. Шу билан бир қаторда, бугунги авлодларни Учинчи реннессанс руҳида тарбия қилиш, ренессанс ғоялари, жумладан илм фанга содиқлик, интеллектуал сафарбарлик, дунё миқёсидаги янги илмий йўналишлар, жумладан нано технологиялар, ген инженерияси, ахборот технологиялари, табиий фанларга, хусусан математика, физика, химия, биологияга бўлган қизиқишни кескин ўстириш ва таъминлаш зарур бўлмоқда. Бунинг учун эса мактаб ўқувчилари тафаккурида реннессанс тарихи, ғоялари ва мақсадларини адекват тарзда шакллантириш тақозо этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб қуввватлаш тўғрисида”ги, 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сонли “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Ма

Доказательный фрагмент

«мақолада Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёнинг мазмуни, уни шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар, педагогик тажриба–синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграцияла…»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёнинг мазмуни, уни шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар, педагогик тажриба–синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграцияла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Мусулмон Ренессанси, унификация, интеграция, глобаллашув, файласуф
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники