К содержанию
РецензированоRU2026

Инглиз ва ўзбек тилларида тўлдирувчининг турлари ҳақида мулоҳазалар

Гавхар Асадова (Самаркандский государственный институт иностранных языков) · Исмигул Асадова (Самаркандский государственный институт иностранных языков)

Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков · 2026

Аннотация

Мазкур мақола инглиз ва ўзбек тилларида иккинчи даражали гап бўлакларининг назарий ўрганилиши, хусусан, тўлдирувчининг турлари ҳақида тилшуносларнинг баҳсли мунозараларини ёритиб беришга қаратилган бўлиб, унда инглиз тилида тўлдирувчининг иккитадан бештагача, ўзбек тилида эса иккита ва учта турларга ажратилиши ҳақида назарий қарашлар муҳокама этилган. Калит сўзлар: воситали тўлдирувчи, предлогли тўлдирувчи, мураккаб тўлдирувчи, келишикли тўлдирувчи, кўмакчили тўлдирувчи, белгили ва белгисиз ифодаланиш, ўтимли феъл. Инглиз тили амалий ва назарий грамматикаларда тўлдирувчи ва унинг таснифи ҳақида турли фикрлар кузатилади. Масалан, Л.П.Винокурова “Тўлдирувчи гап қурилмасида феълга, сифатга, ҳолат категориясига, баъзан отга бўлган муносабатни ифодалайди. У шаклан предлогли ва предлогсиз тўлдирувчиларга бўлинса, иш-ҳаракатни ва унга нисбатан объект ҳаракати асосида уч турдан иборат: прямое дополнение, непрямое дополнение и косвенное дополнение” [Винокурова, 259-261], деган таърифни олға суради. У воситасиз тўлдирувчини “The direct object”, “непрямое дополнение”ни “The indirect object”, “косвенное дополнение”ни “ The obligue object” атамалари билан таснифлайди. Инглиз тили амалий грамматикаларида ҳам тўлдирувчини уч турга ажратади: “The direct object”, “The indirect object” ва “The cognate object” [Каушанская ва бошқалар, 248]. В.Н.Жигадло, И.П.Иванова, Л.Л.Иофиклар таърифича: “Дополнение – это второстепенный член предложения, который дополняет, уточняет, поясняет или ограничивает чаще всего член предложения, выраженный глаголом (при глалольное дополнение), реже - член предложения, выраженный прилагательным (причастием, словом категории состояния) или существительным (при именное дополнение)” [5, 268]. Ушбу инглиз тили назарий грамматикасида тўлдирувчи қуйидаги турларга ажратилади: предлогсиз тўлдирувчи, воситасиз тўлдирувчи, воситали тўлдирувчи, предлогли тўлдирувчи, мураккаб тўлдирувчи. Айрим грамматикаларда воситасиз, воситали ва предлогли тўлдирувчи асосида гап синтактик таҳлил қилинади [Гордон ва Крилова, 321]. Ғарб адабиётларида тўлдирувчилар object атамаси билан юритилади. Шунингдек, complement термини ҳам қўлланади ва object of preposition, object of verb, object of noun, object complement, noun complement каби турлари фарқланади [Quirk, Greenbaum, Leech, Svartvik, 219]. Ўрганиб чиқилган манбаларда билдирилган мулоҳазалардан яққол кўриниб турибдики, ҳатто тўлдирувчини ҳар хил атамалар билан берилганлиги тилшуносларнинг ушбу масалада бир тўхтамга келмаганлигидан далолатдир. Ундан ташқари гапнинг синтактик таҳлили жараёнида айрим тилшунослар сўз туркумларининг морфологик шаклига таянса, бошқалари эса гап таркибида иштирок этган синтактик бирликларнинг мазмунига таяниб таҳлил қилганлигининг гувоҳи бўламиз. Ўзбек тилшунослигида ҳам тўлдирувчининг иккинчи даражали бўлаклардан бири эканлиги эътироф этилиб, тўлдирувчи ҳаракатни ўз устига олган, ҳаракатга бирор йўл билан боғланган предметни ифодалайди. Баъзан тўлдирувчи хусусида фикр юритилар экан, унинг предикатга ифодаланган ҳаракат (ҳолат, белги) бевосита тўлалигича ўтадиган объект ёхуд ана шу ҳаракатга у ёки бу томондан боғлиқ бўлган объект бўлиши мумкинлиги эътироф қилинади. Бу ҳолат тўлдирувчиларнинг грамматик формаларида кам кўринади. Тилшуносликка оид ишларнинг деярли барчасида тўлдирувчилар грамматик кўрсаткичларига кўра воситасиз ва воситали каби турларга ажратилади. Воситасиз тўлдирувчи ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур тўлдирувчи ҳаракатни бевосита ўзига қабул қилган ўтимли феълга тобеланиб, белгили, белгисиз тушум келишиги шаклида қўлланган сўз шакли ва унинг синтактик вазифаси тушунилади. Ўзбек тили назарий грамматикаларида тўлдирувчи иккига бўлинади: воситасиз ва воситали [Ўзб. тили гр., 140-146; Ғуломов, Асқарова, 112-116]. Ушбу турларнинг ифодаланишига кўпроқ тўхталади. Воситасиз тўлдирувчининг белгили ёки белгисиз бўлиши грамматик ҳолатга ва мазмунга асосланади. Анъанавий тилшунослик бу икки тур асосидаги фарқни қуйидагича изоҳлайди: воситасиз тўлдирувчи сўзловчи ва тингловчига аввалдан маълум бўлган предметни ифодаласа белгили: иккинчи турдаги предметни умуман аниқлаштирмай ифодаласа белгисиз бўлади: Китобни келтирди. 234 – белгили, китоб келтирди – белгисиз. Бундан ташқари, белгили тўлдирувчининг ифодаланиши қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 1) Воситасиз тўлдирувчи атоқли от ёки кишилик олмоши билан ифодаланса: Салимни кўрдим. Уни чақирдим. 2) Кўрсатиш олмоши пайт, ўрин билдирувчи сўз билан ифодаланган аниқловчига эга бўлиб келса: Кечаги китобни келтирдингми? 3) Воситасиз тўлдирувчи ифодалаган предмет бошқаси билан қиёсланганда: Ўзингни эмас, бошқаларни ҳам ўйла. 4) Воситасиз тўлдирувчи ва эга бир хил сўздан иборат бўлиб, кетма-кет келганда: Дўст дўстни кулфатда синайди. Ўзбек тилида гап бўлакларининг семантик ва ифодаланиш турларини санаш, нутқий мақолларни гуруҳлаш, уларни тўлиқ рўйхатда бериш каби ҳаракатлар билан боғлиқ бўлиб, булар методологик нутаи назардан, хусусий ва умумий маъноларнинг, яъни нутқий ҳамда лисоний маъноларнинг фанда

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақола инглиз ва ўзбек тилларида иккинчи даражали гап бўлакларининг назарий ўрганилиши, хусусан, тўлдирувчининг турлари ҳақида тилшуносларнинг баҳсли мунозараларини ёритиб беришга қаратилган бўлиб, унда инглиз…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақола инглиз ва ўзбек тилларида иккинчи даражали гап бўлакларининг назарий ўрганилиши, хусусан, тўлдирувчининг турлари ҳақида тилшуносларнинг баҳсли мунозараларини ёритиб беришга қаратилган бўлиб, унда инглиз… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
воситали тўлдирувчи, предлогли тўлдирувчи, мураккаб тўлдирувчи, келишикли, ўтимли феъл, келишикли тўлдирувчи, белгили ва белгисиз ифодаланиш, кўмакчили тўлдирувчи
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники