К содержанию
РецензированоRU2000

ТУРКИСТОН МИЛЛИЙ ОЗОДЛИК ҲАРАКАТИ (Мустабид тузумга қарши 1916 йил ва 1918-1924 йиллардаги халқ курашлари тарихшунослиги)

ДОНО ЗИЁЕВА

Учебная литература · 2000

Аннотация

Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан ўзбек халқи тарихида туб бурилиш содир бўлди. Миллий истиклол ўзбек халқининг ўз ҳуқуқларини, миллий ўзли- гини тиклашига, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиёт сари юз тутишига чексиз имкониятлар яратди. Ижтимоий-иқти- содий тараққиёт сари йўл туб ислоҳотлар билан белгиланган бўлса, маънавий тараққиётга миллий маънавиятни тиклаш ва мустаҳкамлаш, фан, маориф, маданиятни ривожлантириш, та- факкурга эркинлик бериш билан асос солинди. Бу жараёнда та- рих, тарихий онг ва хотира халққа руҳий куч-қувват бағишлов- чи, унга маънавий озуқа берувчи муҳим омил сифатида майдон- га чикди. Ўзбек халқининг ҳаққоний тарихини тиклаш ва халқни шу тарих билан қуроллантириш зарурияти кун тартибидаги дол- зарб вазифага айланди. Зеро, мустақилликка қадар, яъни муста- бид тузум ҳукмронлиги шароитида ҳаққоний тарихни тиклаш ва уни халкка етказилишига йўл берилмади. Чунки мустабид тузум манфаатларига хизмат қилган коммунистик мафкура ва унинг тазйики остида бўлган совет тарихшунослигининг услубий, на- зарий, гоявий асослари ҳаққоний тарихни ёритишга имкон бер- мас эди, улар халқ тарихини эмас, марксизм-ленинизм таъли- мотининг синфий кураш ғояларини ва коммунистик мафкура акидаларини тарғиб этишга бўйсундирилган эди. Ваҳоланки, бу гоялар ва ақидалар жамият тараққиёти қонунларига, халқнинг табиатига, реал воқеликка зид бўлиб, уларни нафақат ҳаётдан, балки ўтмишдан ҳам излаш мутлақо бефойда эди.

Доказательный фрагмент

«Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан ўзбек халқи тарихида туб бурилиш содир бўлди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан ўзбек халқи тарихида туб бурилиш содир бўлди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники