К содержанию
РецензированоRU1992

buxoriy hadis 4

NE'MATULLOH IBROHIM

Учебная литература · 1992

Аннотация

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийми БЕМОРЛАР ВА ТИБ ҲАҚИДА КИТОБ 1-боб. Беморлик каффорати ва Оллоҳ таолонинг «Кимнинг қилмиши ёмон эрса, жазо тортғусидир!» деган каломи шарифи хусусида Ҳазрат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари Оиша онамиз разияллоҳу анхо бундай деган эрканлар: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир мусибат, ҳаттоки баданининг бирор ерига кирган тикан ҳам, унинг гуноҳига каффорат бўлғусидир!». Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан бундай деб нақл қиладирлар: «Мусулмон кишига етадирган ҳар бир машаққат Дард, ташвиш, қайғу, азият ёҳуд ночорлик ва ҳаттоки - (баданига) кирган тикан ҳам, Оллоҳ таоло даргоҳида унинг гуноҳларига каффорат бўлғусидир!» Абдуллох ибн Каъбнинг оталаридан нақл қилишларига кўра, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эрканлар: «Мўмин одам шамолда гоҳ эгилиб, гоҳ қаддини тиклаб олгувчи сабза гиёҳ монанддир, мунофиқ эрса, мўртлиги сабабидан бир қаттиқ шамолдаёқ синиб кетгувчи арз (кедр) ёғочига ўхшайдир!» Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дебдирлар: «Мўмин одам бало-қазоларга тоқат этмоқликда сабза гиёҳ монанддир. Чунким, мўмин ҳар тарафдин шамол эсганда эгилиб, сўнг яна қаддини тиклаб олгувчи сабза гиёҳ янглиғ бало-қазоларга чидаб, енгилмағайдир. Фожир (осий) одам эрса, мўрт арз оғочи кабидир, Оллоҳ таоло уни, истаса, бирданига синдира олур!». Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Ҳазрат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деган эрканлар: «Оллоҳ таоло қайси бандасига яхшиликни раво кўрса, ўшанга бирор мусибатни юборгайдир».

Доказательный фрагмент

«Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийми БЕМОРЛАР ВА ТИБ ҲАҚИДА КИТОБ 1-боб.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийми БЕМОРЛАР ВА ТИБ ҲАҚИДА КИТОБ 1-боб. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники