Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Тарихи мулка ажам
Алишер Навоий
Учебная литература · 2008
Аннотация
Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Бурунғи табақа пешдодийлардур ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибдурлар. Тарих уламоси иттифоки била бировким аввал салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф куптурким, муғ дебдурким, Одам алайҳис-салом улдур ва баъзи Ажамдин дебдурларким, Одам алай-ҳис-саломнинг набирасидурур ва баъзи фурсдин ани Нуҳ алайҳис- саломнинг авлодидин дебдурлар. Яна доғи сўз кўп бор, аммо сиқатдин йироқроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани гилшоҳ дебдур-лар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштиднн эмас эрди. Узга қавллар билаким Каюмарс дебдурлар. Маъниси хаййи нотикдур, яъни тиригиким сўз айтқай. Аммо «Низом ут-таворих» ва «Жо-ме ут-таворихи Жалолий» ва Банокатийда дағи иттифоқ била ҳужжат ул-ислом имом Муҳаммад Ғаззолий куддиса сирриҳу «Насиҳат ул-мулук»да анн Шис алайҳис-саломнинг қардошидур деганни таън килибдурлар, нединким Шис алайҳис-салом Заҳҳоки алаввони замонидадур. Ва тарих аҳли иттифоки била Каюмарс замонидин Заҳҳок замониғача минг йилға яқин бор. Ҳар тақдир била подшоҳлик қондаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал кишиким шаҳр бино килди ул эрди. Дамовандни бино қилди, аммо анда гоҳи бўлур эрди. Дағи Истахрни бино килди, аммо кўпрак авқот анда бўлур эрди. Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ нил салтанат қилди. Дағи Сиёмак ўғли Ҳушангниким набираси эрди, валиаҳд қилиб, вафосиз жаҳонға видоъ этти.
Доказательный фрагмент
«Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар.»
Образец извлечения
Демо-превьюАжам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024