К содержанию
РецензированоRU1968

УМУМИИ ХИМИЯ

Н. Л. ГЛИНКА

Учебная литература · 1968

Аннотация

Реакция тезлиги фақат концентрациягагина эмас, балки яна бир муҳим фактор температурага ҳам боғликдир. Тем- пература ҳар 10° кўтарилганда реакция тезлигининг икки-уч марта ортиши тажриба йўли билан аниқланган. Температура пасайганда реакция тезлиги худди ўшанча марта камаяди. Температура 10° кўтарилганда шу реакция тезлигининг неча марта ортишини кўрсатадиган сон реакциянинг темпе- ратура коэффициенти деб аталади. Реакциянинг температура коэффициенти иккига тенг деб қабул қилинганда, масалан, 0°С да реакция 10 минутда тамом бўлса, 100°С да 0,6 секундда тамом бўлишини ҳисоблаб топиш кийин эмас. Аксинча, 100°С да 10 минутда тамом бўладиган реакция, 0°С да 7 кунга яқин вақт ичида тамом бўлади. Бун- дан, юкори температураларда тез борадиган кўпгина реак- цияларнинг одатдаги температурада жуда секин бориши ҳат- то улар (масалан, водород билан кислороддан сув ҳосил 67- лиш реакцияси каби) бизга содир бўлмаётгандек бўлиб ку- риниши тушунарлидир. Температура кўтарилганда реакция тезлигининг куп да- ража ортишига сабаб молекулалар орасидаги тўқнашиш сони- нинг ортишигина деб изоҳлаш ярамайди. Кинетик назарияга кўра, молекулаларнинг ҳаракат тезлиги абсолют температу- радан чикарилган квадрат илдизга пропорционал суратда ор- тади, ҳолбуки, реакция тезлиги бунга қарағанда анча тез ортади. Температуранинг кўтарилиши молекулаларнинг тўқна- шиш сонини орттирибгина қолмай, балки химиявий ўзаро таъсир содир бўлишига олиб борадиган эффектив тўқнашиш- лар сонини ҳам орттиради, яъни актив молекулаларнинг нис- бий сонини оширади, деб ҳисоблаш керак

Доказательный фрагмент

«Реакция тезлиги фақат концентрациягагина эмас, балки яна бир муҳим фактор температурага ҳам боғликдир.»

Образец извлечения

Демо-превью

Реакция тезлиги фақат концентрациягагина эмас, балки яна бир муҳим фактор температурага ҳам боғликдир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники