Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языковScientific supervisor: B.M.Nematov, Student: K.A.Abdukhakimova2016
Имом Мотуридийнинг “Таъвилоту-Л-Қуръон” асарида келтирилган арабшунос олимлар
АРАБШУНОС ОЛИМЛАР (5. Маслова В.А. Лингвокультурология. - Москва: Академия, 2001.-С.43) · Нематов Оловхон (5. Маслова В.А. Лингвокультурология. - Москва: Академия, 2001.-С.43)
Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков · 1970
Аннотация
Мақолада буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг араб тилшунослиги соҳасидаги беназир иқтидори илмий асослар билан ёритилади. Унинг бебаҳо асари бўлмиш “Таъвилоту-л- Қуръон”да келган арабшунос олимлар ҳақида маълумот берилади. Калит сўзлар: Мутакаллим, муфассир, наҳв, сарф, маоний, баён, бадиъ, фасоҳат, таъвил, эҳтимоллик. Маълумки, Имом Мотуридий деганда, барчамизнинг кўз ўнгимизда буюк мутакаллим ва муфассир аллома намоён бўлади. Улуғ аждодимизнинг илмий-маънавий фаолияти устида амалга оширилган ва оширилаётган тадқиқотларнинг барчаси – хоҳ юртимизда бўлсин, хоҳ ундан ташқарида – ана шу икки соҳага қаратилган десак, хато қилмаган бўламиз. Аммо Имом Мотуридий битган асарларга, хусусан, “Таъвилоту-л-Қуръон”га назар ташласак, унинг беназир қомусий аллома бўлганига шоҳид бўламиз. Бир марта Бухорога борганини ҳисобга олмаганда16, Самарқанд заминидан ташқарига чиқмаган алломанинг бу асарда илм-фаннинг деярли барча соҳаларига доир маълумотларни тақдим қилганининг ўзи бир мўжизадир. Маълумки, Қуръони карим маънолари устида фаолият олиб бормоқчи бўлган олимда бир қатор шартлар топилиши талаб қилинади. Ана шундай шартлардан бири муфассир араб тилини жуда яхши билиши керак. Бу ҳеч қандай изоҳга ўрин қолдирмайдиган шартдир. Қуръони Карим араб тилида нозил бўлган, араб тилини яхши билмай туриб, Қуръони Каримни биламан, дейиш мутлақо ноўриндир. Араб тили чексиз луғат уммони 143 билангина чегараланиб қолмайди. Балки, араб тили бундан бошқа яна бир неча улуғ илмларни ўз ичига олгандир. Наҳв (араб тили грамматикаси), сарф (араб морфологияси), маоний, баён, бадиъ ва фасоҳат (риторика, нотиқлик) каби илмлар шулар жумласидандир. Бу борада улуғ тобеинлардан бўлмиш Мужоҳид розияллоҳу анҳунинг қуйидаги гапларини келтиришнинг ўзи кифоя қилса керак, деб ўйлаймиз: “Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган киши учун араб тили олими бўлмай туриб, Аллоҳнинг Китоби ҳақида сўз айтмоқ ҳалол эмас”17. Бу – жумҳур уламолар иттифоқ қилган умумий қоида! Ушбу мақола Имом Мотуридийнинг араб тили билан боғлиқ кучли иқтидори, маҳорати ва салоҳиятини очиб беради. Буюк алломанинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига назар соладиган бўлсак, унда саҳобалар, тобеинлар ва муфассирлардан ташқари кўплаб арабшунос олимларнинг лексик- семантик қарашларини ҳам зикр қилиб ўтганини кўришимиз мумкин. Имом Мотуридий маънолари эҳтимоллик сўз ва ибораларга шарҳ беришда ўз фикрини қувватлаш учун уларнинг айрим қарашларига мурожаат қилган бўлса, айримларига танқидий ёндошган. Биз қуйида “Таъвилот ал- Қуръон”дан Қуръони каримнинг 30-жузи тафсир қилинган қисмида номлари ва қарашлари келтирилган арабшунос олимлар билан танишиб чиқамиз: 1. Абу Авсажа. Тўлиқ исми Тавба ибн Қутайба Ҳужаймий Наҳвий Аъробий. Имом Мотуридий Қуръони каримнинг 30-жузини тафсир қилиш жараёнида саккиз ўринда унинг лексик- семантик қарашларини нақл қилиб ўтган. “Ал-қанд” асари муаллифи: “У (Абу Авсажа) Самарқандга кирган ва у ерда истиқомат қилган. Адабиёт бобида Абу Убайда Маъмар ибн Мусанно мазҳабидан юрган. Абу Мансур Мотуридийнинг адабиётдаги устози. Аштобдиза маҳалласидан бўлган Сайҳон ибн Ҳозим Муаддиб ундан ривоят қилган”18, деб ёзади. Хўш, Абу Авсажанинг устози Абу Убайданинг адабиёт соҳасидаги мазҳаби қандай бўлган? Фуад Сезгин унинг “Мажозул Қуръон” (“Қуръонда келган мажозий иборалар”) номли асарини таҳқиқ қилиб ёзган муқаддимасининг 15- бетида ёзишича: “У Басра ва Куфадаги наҳвий мактаблардан ҳеч бирига эргашмаган. Яъни, у ўзи учун бирон бир мадраса ёки аввалгиларнинг фикри билан чекланиб қолишдан узоқ бўлган ҳолда араб тили грамматикасига оид масала ва муаммоларга назар соладиган мустақил шахсият кашф қилган”19. Абу Авсажа эса Асмаий номи билан машҳур бўлган олим Абу Саид Абдулмалик ибн Қариб ибн Али ибн Асмаъ Боҳилийнинг шогирди бўлган. У араблар ровийси, тилшунос, шеърият ва топонимика илми билимдони. Бобоси Асмаъга нисбат берилиб, Асмаий дейилган. У Басрада туғилган ва 216/831 йили ўша ерда вафот этган. Асмаий кўп юртларни кезиб, уламолардан илм олган, ўзи борган юртлар топонимикаси билан шуғулланган. Сафаридан қайтган Асмаий ўзи билан олиб келган маълумотларни китоб қилиб, халифаларга туҳфа қилган ва эвазига кўплаб мукофотлар билан сийланган20. Абу Авсажа воситасида Имом Мотуридийнинг тил ва адабиёт соҳасидаги санади Абу Убайда ва Асмаийга бориб туташади. 2. Абу Бакр Асам. Тўлиқ исми Абдураҳмон ибн Кайсон Асам 201/816 йили Басрада туғилган. Ўзи муътазилий бўлса-да, кучли фақиҳ, муфассир, мутакаллим ва арабшунос олим бўлган. У муътазилийларнинг асосий қарашларига хилоф йўлни тутган. Жумладан, амри маъруф (шаръий буйруқлар), наҳйи мункар (шаръий тақиқлар) борасида қиличдан фойдаланиш лозим деган ақидага ишонмаган, ҳатто имомни тайинлаш вожиб деган фикрга ҳам қўшилмаган. Унинг фикрича, хавфсизлик ва адолат мавжуд бўлса имомнинг кераги йўқ бўлиши мумкин. Абу Бакр Асам 279/892 йили Басра шаҳрида вафот этган. Имом Мотуридий Қуръони каримнинг 30-жузини тафсир қилиш жараёнида йигирма беш ўринда Абу Бакр Асамнинг лексик-семантик қарашларини нақл қилиб ўтган. 3. Абу Муоз Наҳвий Боҳилий: Фазл и
Доказательный фрагмент
«Мақолада буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг араб тилшунослиги соҳасидаги беназир иқтидори илмий асослар билан ёритилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг араб тилшунослиги соҳасидаги беназир иқтидори илмий асослар билан ёритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Мутакаллим, муфассир, наҳв, сарф, маоний, баён, бадиъ, фасоҳат, таъвил, эҳтимоллик
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesMardanova Zilola Fatxullo qizi2024
American Journal of Philological SciencesShakhlo Kurbonova2024
Иностранная филология: язык, литература, образованиеТАҲЛИЛ АСПЕКТИДА, Кенжаев Аваз Латипович2019