Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ
ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИДАГИ ЎРНИ · Дилрабо Сайдуллаева
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
This article highlights the role, significance, and impact of the public relations (PR) system in the activities of political parties, as well as the modern forms of PR tools and their importance in the context of political communication and competition in the information space. Key words: political party, public relations, PR, political communication, voter, mass media, public opinion. Ҳозирги глобаллашув ва ахборотлашган жамият шароитида сиёсий партияларнинг самарали фаолият юритиши учун жамоатчилик билан алоқалар (PR – Public Relations) тизими муҳим аҳамият касб этмоқда. Жамоатчилик билан алоқалар – бу фақат ахборот тарқатиш эмас, балки сайловчилар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишончли, барқарор мулоқотни таъминлашга қаратилган стратегик жараёндир. PR орқали партия ўз ғояларини жамоатчиликка етказади, сайловчи онгини шакллантиради ва жамоат фикрини ўрганиб, ўз сиёсий позицияларини аниқлаб боради. Сиёсий рақобат кучайган, ахборот оқими тезлашган ва аудитория эҳтиёжлари диверсификациялашган бугунги кунда партияларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан PR стратегиясининг қанчалик самарали йўлга қўйилгани билан боғлиқ. Сиёсий партиялар фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар (Public Relations, PR) тизимининг тутган ўрни, мазмун-моҳияти ва вазифалари партиянинг жамиятдаги таъсирчанлигини, ижтимоий легитимлигини ва сиёсий таъсирини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Жамоатчилик билан алоқалар замонавий сиёсий коммуникация тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, у сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини ташкил этиш, мустаҳкамлаш ва бошқаришда стратегик аҳамият касб этади. PR нафақат жамоатчиликни хабардор қилиш воситаси, балки партиянинг 4 қадриятларини тарғиб этиш, сайловчилар билан узвий мулоқотни йўлга қўйиш, норозиликларни бошқариш ҳамда фаолият шаффофлигини таъминлаш механизми сифатида ҳам хизмат қилади. Жамоатчилик билан алоқалар тизими орқали сиёсий партиялар ўз электорати билан самарали мулоқот қилади, уларнинг эҳтиёж ва талабларини ўрганади, шу орқали сиёсий дастурларини аҳоли манфаатларига мослаштиради. Сиёсий коммуникация назариясига кўра, PR воситаларининг самарали қўлланилиши сиёсий партиялар учун давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни мустаҳкамлаш имконини беради . Шунингдек, партиянинг ижтимоий легитимлиги, жамоатчилик олдидаги обрўси ва сайловчилар билан барқарор мулоқотини таъминлайди. PR фаолияти сиёсий партия учун ахборот тарқатиш билан чекланиб қолмай, балки жамоатчилик фикрини шакллантириш ва унга таъсир кўрсатиш воситасини ҳам ифодалайди. Бу тизим партиянинг фаолиятига нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, унинг имижини мустаҳкамлаш, ҳамда сиёсий рақобат муҳитида устунликка эришиш имконини яратади. PR воситаларининг самарали қўлланилиши сиёсий партиялар учун давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни мустаҳкамлаш имконини беради. Бундай муносабатлар тизими орқали партия жамиятдаги реал муаммоларни англайди, уларга муносабат билдиради ва тегишли сиёсий ечимлар таклиф этади. Шунингдек, жамоатчилик билан самарали алоқалар фаолияти сиёсий партиянинг ташқи имижини шакллантиришда стратегик аҳамият касб этади ва унинг узоқ муддатли ривожланишида ҳал қилувчи омил сифатида намоён бўлади. Шу жиҳатдан қаралганда, жамоатчилик билан алоқалар тизими сиёсий партия фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, у замонавий демократия шароитида партиянинг жамият билан алоқаларини кучайтириш, фаолиятини очиқ ва фаол тарзда олиб бориш, шу орқали жамоатчилик ишончини қозониш ва сақлаб қолиш каби вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 74-моддасида “Сиёсий партиялар турли ижтимоий табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар” дейилган. Мамлакатимизнинг асосий Қонунида белгилаб қўйилгани каби, сиёсий партиялар фаолияти давомида аҳолининг турли ижтимоий табақа ва гуруҳларининг сиёсий иродасини ифодалашда ва ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда ҳеч қандай қаршиликсиз иштирок этишлари мумкин. Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан мазкур соҳанинг ривожи ҳуқуқий 5 кафолатланди . Мазкур Қарор ахборот сиёсатига алоқадор барча соҳа вакиллари қатори жамоатчилик билан алоқалар вакиллари учун ҳам бирдек манфаатли бўлди. PR фаолиятининг асосий функциялари – ахборот тарқатиш, ташвиқот олиб бориш, жамоатчилик фик
Доказательный фрагмент
«This article highlights the role, significance, and impact of the public relations (PR) system in the activities of political parties, as well as the modern forms of PR tools and their importance in the context of pol…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article highlights the role, significance, and impact of the public relations (PR) system in the activities of political parties, as well as the modern forms of PR tools and their importance in the context of pol… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- political party, public relations, political communication, voter, mass, сиёсий партия, сиёсий коммуникация, PR, жамоат фикри., оммавий ахборот воситалари, сайловчи, жамоатчилик билан алоқалар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014