Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“MILKSERVICE” – СУТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ҲАМКОРИ
ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ҲАМКОРИ · Абдуллаева Севара Солижановна
Всемирный научно-исследовательский журнал · 9 · 146-154 · 2026
Аннотация
Дунёда аксарият давлатларнинг стратегик мақсадларидан бири - ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, нархлар барқарорлигини ва озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Бугунги кунда сайёрамизда тобора сезилиб бораётган глобал ҳарорат кўтарилиши ҳодисаси, COVID-19 пандемияси фонида дунё ҳамжамиятида кузатилаётган глобал молиявий- иқтисодий инқироз, турли давлатларда намоён бўлаётган демографик вазият иқтисодиётнинг барча тармоқларига, айниқса қишлоқ хўжалигига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига замонавий инновацион технологияларни жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги ютуқлар аграр секторнинг рақобатбардошлигини оширади ва мавжуд муаммоларни янги имкониятларга айлантиради. Бунда “smart” ёки “ақлли қишлоқ хўжалиги”нинг кенг имкониятларидан фойдаланиш, уни алоҳида самарали тармоқ сифатида шакллантириш аграр соҳа ривожи билан боғлиқ кўплаб муаммоларнинг ечими сифатида хизмат қилади. Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, деҳқон хўжалиги, сут маҳсулотлари, самарадорлик, агрохизматлар, ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, мобил илова Кириш. Маълумки, чорвачилик тармоғининг асосини қорамолчилик ташкил этади ва бунда асосий маҳсулот тури сифатида сут ва гўшт ишлаб чиқариш муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда республикамизда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакат аҳолисининг сут ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, асосан деҳқон хўжаликларини ривожлантириш тадбирларига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, мустаҳкам озуқа базасини яратиш, чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан яхшилашни тақозо қилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Деҳқон хўжаликларида чорвачилик тармоғига хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш, маҳсулот етиштириш иқтисодий самарадорлигини ошириш, қорамолчилик хўжаликлари фаолиятида интеграция жараёнларни чуқурлаштириш, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тизимига инвестицияларни жалб этиш, чорвачилик комплексларини ташкил қилиш масалаларидаги назарий-амалий аҳамиятга эга тавсиялар мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан тадқиқ этилган. www.wsrjournal.com 1 7 8 Volume-16_Issue-1_June -2023 World scientific research journal Жумладан, иқтисодчи олим У.М.Кўччиев ўз илмий изланишларида чорвачилик хўжаликларида хизмат кўрсатиш субъектларини ривожлантириш жараёнида ҳудудларда хизматларга бозор талабини, фермер хўжаликларида парваришланаётган чорва моллари бош сони учун белгиланган зоотехник, ветеринарларга талабни эътиборга олиш, ҳудудларнинг чорвачилик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ табиий-иқлим шарт-шароитлари, ем-хашак етиштириш имконияти, чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни берган [6]. Қ.Назаров эса ўз тадқиқотларида чорвачиликни инновацион ривожлантиришда банк кредитлари ва молиялаштириш манбаларининг ўрни ва аҳамияти ўрганилган. Бунда тадқиқотчи республикада чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, соҳада замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, чорвачиликни ривожлантириш бўйича чорвачилик тармоқлари бўйича кластер тизимини жорий этиш, чорвачилик маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳамда турларини кенгайтириш асосида аҳолини озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш масаларига алоҳида эътибор қаратган [7]. Шунингдек, чорвачилик тармоғига хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш, маҳсулот етиштириш иқтисодий самарадорлигини ошириш, қорамолчилик хўжаликлари фаолиятида интеграция жараёнларни чуқурлаштириш, экологик тоза сут етиштириш ва бозорга таклиф этиш тизимини ривожлантириш борасидаги С.С.Абдуллаева илмий изланишлар олиб борган [4, 5]. Тадқиқот методологияси сифатида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни жадаллаштириш, жумладан чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган тадбирлар, илмий асарларда илгари сурилган ғоялар, лойиҳа мавзуси бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бораётган хорижий ва республикамизнинг йирик аграр иқтисодчи олимларининг илмий қарашлари хизмат қилади. Таҳлил ва натижалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида «Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш асосида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини ҳаётга татбиқ этиш, 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3698-сонли қароридаги вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий
Доказательный фрагмент
«Дунёда аксарият давлатларнинг стратегик мақсадларидан бири - ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, нархлар барқарорлигини ва озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.»
Образец извлечения
Демо-превьюДунёда аксарият давлатларнинг стратегик мақсадларидан бири - ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, нархлар барқарорлигини ва озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, агрохизматлар, Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамли технологиялар, самарадорлик, деҳқон хўжалиги, ишлаб чиқариш, мобил илова, сут маҳсулотлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025