К содержанию
РецензированоRU2026

БЛОГОСФЕРАДА ЎЗБЕК БЛОГЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЗАРУРАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.

Имомов Алишер Мухитдинович

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада блогосферада ўзбек блогларининг шаклланиш зарурати ва ривожланиш тарихи ҳақида сўз юритилган. Калит сўзлар: блогосфера, ўзбек блоглари, интернет, ижтимоий- сиёсий жараён, журналистика, тарғиботчи, рақобатчи, журналист. Блогерларнинг халқимиз манфаати йўлида олиб бораётган фаолияти, Президентимиз таъбири билан айтганда - “халқни рози қилиш”дек савобли ишларига ҳавас қилиб, кўпчилик ватанпарвар фуқароларимизда блог юритиш, блогерлик қилиш мақсади пайдо бўлади, албатта. Олдин бу ишнинг моҳияти, тарихи, ва бошқаларга фойдаси нима эканлигини ўрганиш даркор. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу соҳага қадам қўйган ҳар бир шахс аввало мақсадини аниқлаб олмоғи керак. Замон ўта шиддат билан ривожланиб бораётган паллада барчамизни турли шаклларда бирлаштирувчи воситалар, тушунчалар кўп. Ватан тушунчаси орқали маконда, тил ва ёзув воситалари орқали онгда, қонун орқали тенгликда, пул воситаси орқали манфаатларда туташамиз. Айнан шулар ичида интернетнинг ўрни бугун беқиёс. Қулай, тезкор, ҳамёнбоп ҳамда қизиқарли. Маълумот оламиз, ахборотни ўзлаштирамиз, улашамиз ва айрим пайтларда интернетдан маънавий дам оламиз. Буларнинг барчасини эса биз ўз ички ишончимиз орқали амалга оширамиз. Баъзи ҳолларда мана шу ишончимиз ўзини оқламай қолади, негаки, интернетдан фойдаланаётган ҳар бир фойдаланувчининг яхши ва ёмон мақсадлари, тўғри ва ёлғон ахборотлари бор. Замонамиз қаҳрамонларига айланган блогерлар ҳам шу икки мақсад йўлида бугун ҳаракатда. Ўз соҳасининг эгаси бўлган, ҳуқуқий саводи етарли, тил, нутқ меъёрларини билган, ижтимоий-сиёсий жараёнларни тўғри мушоҳада қилишга қодир блогерларнинг аҳолига катта ёрдами тегмоқда. Улар бошқа йўналишларда ҳам етакчи тарғиботчи сифатида (пандемия даврида саховат ишларига қўшган ҳиссалари) халқимиз ва давлат ҳокимияти ўртасида ишончли кўприк бўла олдилар. 40 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам блогерларнинг мамлакатда бўлаётган ислоҳотларларга қўшаётган ҳиссаси тўғрисида кўп маърузаларида таъкидлайдилар. Лекин аниқ мақсадларсиз, ваҳималар асосида иш юритиб блогер бўлиб олганлар ҳам кам эмас. Кеча кўпчилик орасига нифоқ солиб, норозиликни касб қилиб олган айрим кимсалар ҳам бугун ўзларини блогер деб атамоқдалар. Интернетга кирган одамнинг гоҳи боши айланиб қолади, эр- хотиннинг уруши ҳам, дўстларнинг гурунги ҳам, гўдакнинг туғилиши ҳам, аёлларнинг миш-мишидан тортиб кинначиларнинг ваҳимасигача блогерлар нигоҳида. Бирор матерал эълон қилсалар, сарлавҳа тўла хато. Бугун гапирган гапини эртага бошқа блогер ёлғон деб топади ва бир- бирини ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик ғашини қўзғатувчи сўзлар билан таърифлашга тушадилар. Бу кимларгадир эркинлик, очиқлик, демократия завқидай сезилиши мумкин. Аслида бу ҳолат аҳолида ахборот маданиятининг тўғри шаклланмаётганидан далолатдир. Ҳолбуки, биз ваҳимадан, ёлғондан, ғийбатдан қулоқ беркитган, қадимдан урушганларни яраштирган, қўшнининг ҳурматидан ўз уйида овозини кўтармай яшаган ҳалқмиз. Халқнинг шаъни ва юртнинг қонунлари, фуқароларнинг шахсий даҳлсизлиги ҳурмат қилиниши ҳам – улуғ маданиятдир. Миллат тарихига назар солсангиз, ахборот маданиятини қандай бўлгани содда ҳалқнинг мақолларидан ҳам кўриниб туради: “Айтилган сўз - отилган ўқ”, “Оғизга келган сўз арзон, Овулга келган бўз арзон”, “Яхши гапнинг ҳам қулоғи бор, Ёмон гапнинг - ҳам” деган мақоллар бежиз айтилмайди. “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” - деганларидек, кенг жамоатчиликка бир сўз - хабар айтгувчи масъуллар бор. Бугун барча ташкилотларда шаклланаётган матбуот котибларимиз ўз вазифаларини тўлиқ англасалар ёки блогерларимиз етарлича билим кўникмаларига эга бўлиб, ўз устида ишласалар, ахборот маданиятида биз кутган натижалар бўлиши аниқ. Масалан, блогерлик соҳасида фаолият юритаётган Хушнудбек Худойбердиев, Шахноза Соатова, Азиза Қурбоновалар каби бир қанча ёшлар тўғри ахборот, сокин мулоҳаза, соғлом танқид, халқчил ғоялар билан ҳалқимиз ҳурматини қозониб улгурдилар. Ўзбек блогосферасининг шаклланишига қандай эҳтиёж пайдо бўлди, умуман олганда, блогерларга эҳтиёжимиз борми, унинг тарихи қандай каби ҳақли саволлар туғилиши табиий, жараён. Бу тарихий даврни илмий жиҳатдан очиқлашга ҳаракат қиламиз. Бунда бизга, Республикамизда илк 41 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference бор ташкил этилган «блогерлар чемпионати» ёрқин тарихни намоён этади. Бор-йўғи 8-10 йил олдин уларни, блогерларни яхши танимас эдик. Танисак ҳам эртага рақобатчи сифатида майдонга чиқишини сезмас, сезсакда, тан олгимиз келмасди. Бугун эса блогерлар профессионалликда ҳеч кимдан кам эмаслигини исботладилар. Ҳатто биз, журналистларнинг, ишончли ҳамкоримиз ва яқин дўстимизга айланишга ҳам улгирдилар. Энг муҳими, улар миллий ахборот маконида минглаб мухлислар орттириб, ҳурмат-эътиборига сазовор бўлдилар. Тўғри, аксарият нашрларнинг журналистларидан фарқли ўлароқ, улар кўпроқ шахсий фикрларини ўртага сурадилар. Бироқ бу каби ўзига хослик уларнинг дадиллигидан. Халқимиз барпо этаётган эркин ва демократик жамия

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада блогосферада ўзбек блогларининг шаклланиш зарурати ва ривожланиш тарихи ҳақида сўз юритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада блогосферада ўзбек блогларининг шаклланиш зарурати ва ривожланиш тарихи ҳақида сўз юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
блогосфера, ўзбек блоглари, интернет, ижтимоий-, тарғиботчи, рақобатчи, журналист., журналистика, ижтимоий-сиёсий жараён
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники