Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҒЎЗА НАВЛАРИНИ ПАРВАРШЛАШДА СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИНИНГ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИГА ТАЬСИРИ
Генжемуратов Абдиқадир Сайлаубаевич
Современные тенденции и факторы развития внедрения цифровых технологий в образование · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада, ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ғўзанинг С-4727 ва Султон навларини парваришлашда амал ўсув даври давомида мавжуд ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда мақбул суғориш тартиблари ҳамда тупроқнинг сув ўтказиш қобилияти таҳлиллари бўйича маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: ғўза навлари, тупроқ намлиги, суғориш муддати, сув ўтказувчанлик, суғориш сони, далага берилган умумий сув, далада қолган сув, пахта ҳосилдорлиги. Аннотация. В этой статье представлена информация об оптимальных режимах полива, а также анализе водопроницаемости почвы для эффективного и рационального использования имеющихся ресурсов в течение текущего вегетационного периода при уходе за сортами хлопчатника С-4727 и Султан в условиях луговых аллювиальных почв. Ключевые слова: сорта хлопка, влажность почвы, продолжительность полива, водопроницаемость, количество поливов, общая вода, подаваемая в поле, вода, оставшаяся в поле, урожайность хлопчатника. Кириш. Сўнгги йилларда статистик маълумотларга эътибор берсак, глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислигини юмшатиш бўйича чоратадбирларни олиб бориш талаб қилинади. Ер устидан суғориш натижасида экин талабидан ортиқча сувнинг берилиши натижасида ҳамда ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши суғориладиган экин майдонларининг юзасидан тупроқнинг намлиги камайишига, сув буғланишининг ортишига, ўсимликлар транспирацияси ва мавсумий суғориш меъёрларининг юқори бўлишига олиб келиши орқали мавжуд сув ресурсларининг юқори меъёрда сарфланишига олиб келмоқда. Шунинг учун мавжуд ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда сув тежамкор технологияларини жорий этиш орқали сув танқислиги оқибатларини юмшатиш зарур ҳисобланади. Маьлумки, ҳар бир тупроқ иқлим шароитларига мос ҳолда яратилаётган янги ғўза навлари билан бирга мақбул қатор оралиқларига жойлаштириш ҳамда зарурий бўлган сув, озиқа ва бошқа элементлар мувозанатини талаб даражаси- да www.pedagoglar.org 45-to’plam_1-qism_Iyul-2025 115 Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari бўлишини таъминлаш лозим бўлади. Маьлумки, ғўзани суғориш тартиби ва унинг режимини белигилашда сизот сувлари сатҳи ҳамда тупроқ турларини ҳисобга олган ҳолда сув ўтказиш қобилиятини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Р.С.Назаров., И.Ҳамроқулов., Ф.Якубовлар [1], маълумотларига кўра, жаҳон тажрибалари кўрсатишича, охирги йиллари бир гектар майдонда пахта ҳосилини 3 етиштириш учун Исроил ва Испанияда 4-5 минг м /га сув сарфланиши, юртимизда 3 бу кўрсаткич 12 минг м /га ни ташкил этиб, бунда сувнинг суғориш тизими ва тармоқлар орқали далага етиб келгунгача буғланишга сарфланган сувлар ҳисобга олинган. Республикамизда барча сув талаб этиладиган ишлар учун кейинги йилларда ўртача, бир йилда 57,781 м3 сув олинган. Ушбу сувнинг 93 фоизи қишлоқ хўжалиги экинларни етиштиришга сарфлангани айтилган. А.Шамсиев ва бошқаларнинг [2], Тошкент вилоятининг сизот сувлари 18 метрдан пастда жойлашган суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида олиб борган тажрибаларида ғўзани суғоришда тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан намлик миқдори, механик таркиби енгил қумоқ ерларда 75-75- 60%, ўрта қумоқларда 70-75-60% ва 70-70-60%, оғир қумоқ, соз лойсимон тупроқларда эса 65-65-60% ва 70-70-60% суғориш олди тупроқ намлиги бўлганида юқори ҳосил олишга эришилади. Экилаётган навларнинг морфобио- логик хусусиятлари ҳамда ер ости сувининг чуқурлиги ҳисобга олиниши кераклигини айтиб ўтилган. А.Э.Авлиёқулов ва бошқалар [3], олиб борилган тажрибасида ўрта толали Бухоро-6 ғўза навида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60 % тартибларда суғориш ўртача қумоқ механик таркибли тупроқларда ҳар бир суғориш 3 сувлари меъёри 1000-1200 м /га, мавсумий суғориш меъёрлари мос ҳолда 5500-6200 3 м /га мақбул эканлигини ўрганилган. Н.Қ.Ражабов тажрибаларида суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида Андижон-36 ғўза навини ЧДНС га нисбатан 65-65-60 % да ёки 1-2-1 тартибда суғоришни самарали ҳисоблайди, чунки бу суғориш тартибида ушбу навдан назоратга нисбатан 4,7 ц/га қўшимча пахта ҳосили етиштирилган, [3]. Маълумки, сув ўтказувчанлик тупроқнинг муҳим сув-физик хусусиятларидан бири бўлиб, у тупроқнинг сувни сингдириш ва пастки қатламларга ўтказиш (фильтрация) қобилиятини тавсифлайди ҳамда бу жараён инфилтрация деб тушунилади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг механик таркиби, структураси, чиринди миқдори, қовушмаси ва шўртоблик даражасига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Eнгил механик таркибли, ғовак қовушмали, донадор тупроқлар сувни яхши ўтказса, структурасиз оз чириндили, зич қовушмали соз таркибли тупроқлар эса ёмон 3 ўтказади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги маълум вақт бирлиги учун мм ёки м /га ҳисобида аниқланади. www.pedagoglar.org 45-to’plam_1-qism_Iyul-2025 116 Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari Материаллар ва услублар. Тупроқдаги сув ўтказувчанлик қобилияти тупроқнинг турлари ва механик таркибига боғлиқ бўлиб, механик таркиби енгил, макро ва микростр
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада, ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ғўзанинг С-4727 ва Султон навларини парваришлашда амал ўсув даври давомида мавжуд ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда мақбул суғориш тартиблари ҳамда тупр…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада, ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ғўзанинг С-4727 ва Султон навларини парваришлашда амал ўсув даври давомида мавжуд ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда мақбул суғориш тартиблари ҳамда тупр… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ғўза навлари, тупроқ намлиги, суғориш муддати, сув, Калит сўзлар: ғўза навлари, суғориш сони, сув ўтказувчанлик, далага берилган умумий сув, пахта ҳосилдорлиги., далада қолган сув
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025