Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Шоирнинг Хаёти
Адхам Акбаров
Учебная литература · 1972
Аннотация
1970 йилда Ғафур Ғуломга вафотидан сўнг Ленин мукофоти берилди. Уз шоирига берилган юксак мукофотни унинг учун бутун ўзбек халқи қабул қилиб олди. Ғафур Ғуломимизни ҳаммамиз шу қадар севардикки, бу тўғ- рида гапириб ўтиришга ҳожат бўлмаса ҳам керак! Гарчанд шу кунларда шоирнинг ўзи орамизда бўлмаса-да, унинг китоблари, бу китобларга битилган фикр-ўйлари, унинг барча инсоний туйғу- ларини жобажо қилган улкан, дилкаш ва жўшқин руҳи биз билан бирга колди. Ғафур Ғулом хотирасига алоқадор бўлган нарсалар борки, барчаси биз учун азиз ва мўътабар. Мана шунинг учун ҳам ушбу китобнинг чиқишидан мен астойдил хурсандман. Китоб автори бизни шоир ижодхонасига омиллик ва эҳтиёт- корлик билан олиб киради. А. Акбаров Ғафур Ғулом асарларини таҳлил этганида, қуруқ танқидий анализ қилиш йўлидан бормай- ди, балки, ҳар қайси шеър ёки достон қандай даврда майдонга келгани, ўзининг бутун истеъдодини халққа бахшида этган санъ аткорнинг ижодий изланишлари ҳақида сиз билан бафуржа, сами- мий мусоҳаба юритади. Танқидчи Ғафур Ғуломнинг ўзига хос ижодий услубини нозик дид билан, айни маҳалда содда ва тушу. нарли тарзда очиб беради. Адҳам Акбаровнинг китоби чин дилдан, жонли ва мароқли килиб ёзилган. Китобнинг асосий фазилати шундаки, у тор доира- даги адабиётчи мутахассисларга аталган бўлмай, ғоят кенг ки тобхонлар оммасига мўлжаллангандир. Ғафур Ғуломнинг ўзи ҳам бутун умрини, бутун қайноқ ижодини ана шу одамларга бағишла- ган эди. Улкан шоирнинг улкан ҳаёт йўли кўз олдимиздан ўтаверади. Ғафур аканинг машаққатларга тўла ёшлик йиллари... Мен учун азиз бўлган ўттизинчи йиллар ўша даврда Ғафур - ака Ҳамид Олимжон ва бошқа шоир дўстлари билан биргаликда Ўзбек шеъриятида Маяковский анъаналарини қарор қарор топтирган эди...
Доказательный фрагмент
«1970 йилда Ғафур Ғуломга вафотидан сўнг Ленин мукофоти берилди.»
Образец извлечения
Демо-превью1970 йилда Ғафур Ғуломга вафотидан сўнг Ленин мукофоти берилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025