Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ
SCIENCE SHINE · АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ · Дадабоева Мадина
Свет науки · 1 · 2025
Аннотация
Мақолада Шарқ ренессанси давридаги экологик маънавий- ахлоқий қарашлар ва табиатни муҳофаза қилиш маданиятининг шаклланиши, шу жумладан, Беруний ва Ибн Сино каби буюк олимлар ҳамда ислом дини ва тасаввуф фалсафасининг мазкур соҳадаги аҳамияти таҳлил қилинади. Шунингдек, Алишер Навоий ижодидаги экологик ахлоқий ғоялар ва инсоннинг табиатга муносабатига оид бадиий-эстетик қарашлар ўрганилган. Мақолада тарихий даврларда “табиат-жамият-инсон” тизимидаги муносабатларни бошқаришда маънавий-ахлоқий нормаларнинг ролини, шунингдек, уларнинг жамият тараққиётига таъсирини ўрганиш муҳимлиги таъкидланади. Калит сўзлар: Экологик ахлоқ, табиатни муҳофаза қилиш маданияти, Шарқ ренессанси, ислом дини, тасаввуф, табиат-жамият-инсон муносабатлари, маънавий-ахлоқий қадриятлар, экологик маънавият. КИРИШ Шарқ ренесанси ахлоқий қарашлари тарихида табиатни муҳофаза қилиш маданияти, инсониятнинг тақдири ва цвилизация келажаги хавфсизлиги асоси эканлиги гениал тарзда илғаб олинган. Айниқса, табиатшунослик фанлари ривожланиши билан бу хулосалар тажрибалар орқали исботланган ва фаталистик ғояларга муқобил бўлган. Хусусан, Беруний ва Ибн Сино асарларида экологик фаолиятни бошқарувнинг маънавий-ахлоқий асослари ўз ифодасини топган14. МЕТОДЛАР Тадқиқотни амалга оширишда фалсафанинг ижтимоий ҳодисаларни тадқиқ қилишдаги: анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, умумлаштириш, конкретлаштириш каби усулларидан фойдаланилди. НАТИЖАЛАР Тадқиқот натижаларини умумлаштириб, қуйидаги хулосаларга келса бўлади: 14 Болтаев М.Н. Абу Али ибн Сина великий мыслитель, ученый энциклопедист средневекового Востока. Казань: «Мастер Лайн» 1999, -С. 305. 188 SCIENCE SHINE INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL Issue 14(49), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 15.06.2025 Биринчи навбатда, экологик ахлоқ нормаларининг шаклланиши табиат, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатларни бошқариш заруриятидан келиб чиқиб, конкрет тарихий экологик вазиятга мувофиқ равишда рўй беради. Иккинчидан, “табиат-жамият-инсон” тизимидаги муносабатларни самарали бошқариш талабига мувофиқ келадиган муқобил экологик ахлоқий таълимотлар умумий ахлоқ назариясининг бир қисми ҳисобланади ва жамиятнинг тараққиёт даражасига мослашади. Учинчидан, биосферадаги экологик мувозанатни сақлаш ва умуман табиатни муҳофаза қилиш маданияти ривожланиши, шунингдек, экологик маънавий-ахлоқий қадриятларнинг фаолият юритиши учун зарур бўлган объектив ва субъектив омилларнинг мавжуд бўлишини талаб қилади. МУНОЗАРАЛАР Маълумки, ислом динининг ҳудудимизга кириб келиши ва мавқеини мустаҳкамлаб бориши билан, унинг “табиат-жамият-инсон” тизими муносабатларини бошқаришга доир ахлоқий таълимоти ҳам шаклланиб, ривожланиб борган. Қуръон ва ҳадисларга асосланган исломнинг теологик- фалсафий таълимотларида инсоннинг табиатга муносабатидаги маънавий- ахлоқий жиҳатлари илоҳиётга эътиқод нуқтаи назаридан ёритилган. Хусусан, тасввуф фалсафасида табиатга, инсонга муносабат Аллоҳга эътиқод билан ҳамоҳанглиги кўзга ташланади. Дарҳақиқат, тасаввуф фалсафасида инсоннинг табиатга муносабати комиллик белгиси сифатида қабул қилинган. Уларнинг мазмун-моҳиятига синчиклаб қарайдиган бўлсак, умуман тасаввуф ахлоқ назариясида, хусусан “табиат-жамият-инсон” муносабатларининг экологик ахлоқига оид таълимотларида умуминсоний (маълум маънода, дунёвий) ва ислом дини маънавий-ахлоқий қадриятлари уйғунлашуви намоён бўлганини кўрамиз. Гарчи, тасаввуф намоёндаларининг таълимотларида фатализм ва пессимизм элементлари устуворлиги кузатилса ҳам, буни экологик ахлоқ назариясидаги муқобил қарашларнинг бир йўналиши сифатида эътироф этиш керак. Тасаввуф таълимотининг турли тариқатларида табиатга муносабат масаласида умумийлик намоён бўлади. Чунки, ундаги ахлоққа доир таълимотларнинг тарихий асосини Қуръон ва ҳадислар ташкил қилиб, маънавий моҳиятини, ғоявий мазмунини белгилаб беради. Айниқса, суфизмнинг фалсафада аскетизм ғояларини табиатга муносабат контекстида олиб қарайдиган бўлсак, унинг экологик моҳияти кўзга яққол ташланади. Хусусан, Муҳаммад ал-Ғаззолий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, 189 SCIENCE SHINE INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL Issue 14(49), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 15.06.2025 Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор ва бошқаларнинг асарларида экологик ахлоқ масалалари муҳим аҳамиятга эга бўлган. Инсоннинг табиатга маънавий-ахлоқий муносабатларини бадиий-эстетик ифодалашнинг ёрқин намунаси буюк мутафаккир Алишер Навоий ижодида алоҳида ўрин тутади. Кези келганда, унинг ижодидаги экологик қарашлар махсус тадқиқотлар объекти ва предмети бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Зеро, Ўзбекистон Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади”15 Алишер Навоийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари «Хамса», «Маҳбуб-ул қулуб», «Зуб-дат ут-таворих», «Саддий Искандарий» ва бошқа қато
Доказательный фрагмент
«Мақолада Шарқ ренессанси давридаги экологик маънавий- ахлоқий қарашлар ва табиатни муҳофаза қилиш маданиятининг шаклланиши, шу жумладан, Беруний ва Ибн Сино каби буюк олимлар ҳамда ислом дини ва тасаввуф фалсафасининг…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Шарқ ренессанси давридаги экологик маънавий- ахлоқий қарашлар ва табиатни муҳофаза қилиш маданиятининг шаклланиши, шу жумладан, Беруний ва Ибн Сино каби буюк олимлар ҳамда ислом дини ва тасаввуф фалсафасининг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Экологик ахлоқ, табиатни муҳофаза қилиш маданияти
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014