К содержанию
РецензированоRU2022

Ипак йўлининг қайта тикланиш жараёнлари тарихи ва унда Ўзбекистоннинг иштироки

Муллаев Азиз Шомахматович

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобаллашув жараёнлари ҳамда замонавий дунёда рўй бераётган ҳодисалар ижтимоий сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий муносабатларни янада ривожлантиришни талаб қилмоқда. Жаҳоннинг сиёсий манзарасида ўзаро алоқалар хилма-хил форматларда олиб борилмоқда. Бу борада Ипак йўли муҳим аҳамиятга эга. Ипак йўли минтақавий чегаралардан чиқиб, глобал характер касб этди, замонавий халқаро муносабатларда турли лойиҳалар ҳамда концепциялар асосида қайта тикланмоқда. Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ушбу концепциялар доирасида иқтисодий ва маданий лойиҳаларда иштирок этмоқдалар. Чунки халқаро ва минтақавий ўзаро боғлиқлик масалалари Марказий Осиё, жумладан, денгиз портларига бевосита олиб чиқувчи йўлга эга бўлмаган мамлакатимиз учун долзарб бўлиб келган. Ўзбекистон барқарор тараққиётда муҳим омил бўлган Ипак йўли концепцияларида фаол иштирок этиб келмоқда. Ипак йўли концепцияси Буюк Ипак йўлининг замонавий кўриниши сифатида халқаро муносабатлар тизимида тобора ривожланиб бормоқда. Чунки, “XXI асрдаги глобал ўзгаришларнинг мамлакатимиз ташқи сиёсатига таъсири муҳим масала бўлиб, у Ўзбекистон дипломатияси учун ўта долзарб” аҳамият касб этади

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники