К содержанию
РецензированоRU2025

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ТИЗИМНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли. Преподаватель (таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант.)

Образование наука и инновационные идеи в мире · 2025

Аннотация

https://scientific-jl.org/obr 3 0 1 Выпуск журнала №-69 Часть–2_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Мақолада Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда давлат органларининг роли, Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ахамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институтининг ўрни, Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш ва келгуси чоралар бўйича миллий институтлар фаолиятини белгилаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти, Миллий превентив механизм қийноқларни олдини олиш механизми, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишдаги ролини янада ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Калит сўзлар: “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, Омбудсман, инсон ҳуқуқлари, БМТ, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “миллий институтлар”,“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”. Мустақиллик йилларида мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат ташкилотлари тизими шаклланди. Бу тизимда анъанавий судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан иборат бўлган судлов органлари билан бир қаторда, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва нодавлат ташкилотларидан иборат бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича носудлов органлари ҳам шаклланди. Ўзбекистон Республикасининг адлия органлари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш тизимида муҳим аҳамият касб этиб, анъанавий тарзда ҳуқуқни қўлловчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сирасига киради.[1] Адлия вазирлиги томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат тузилишини, шу жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасини эркинлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган қонунлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга https://scientific-jl.org/obr 3 0 2 Выпуск журнала №-69 Часть–2_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 оширилмоқда. Вазирликнинг бевосита иштирокида инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари яратилди, ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимий таҳлил этиб бориш ва мониторинг қилиш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш тизими жорий қилинди. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фуқароларларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхоналари тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур қабулхоналар, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, банк кредитлари ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва бошқа масалалардаги тўсиқларни бартараф этишда муҳим роль ўйнамоқда. Инсон ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикасининг суд органлари орқали ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмининг таркибий ва ҳал қилувчи қисмидир. Чунки, суд бузилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш тизимида энг муҳим восита ҳисобланади. Ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд томонидан муҳофаза этилиши, давлат органлари, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларининг ноқонуний ҳаракатларидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон https://scientific-jl.org/obr 3 0 3 Выпуск журнала №-69 Часть–2_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Республикаси Конституциясида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади[2] деб белгилаб қўйилган. Мамлакатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими давлат ҳокимиятининг анънавий тизими сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштироки беқиёс ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида муҳим ва асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботга риоя этиш устидан назорат қиладиган давлат органи бўлган прокуратура нафақат давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш вазифасини, балки инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ижтимоий вазифани ҳам бажаради. Айнан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини давлат органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидан ҳимоя қилиш Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнида

Доказательный фрагмент

«https://scientific-jl.org/obr 3 0 1 Выпуск журнала №-69 Часть–2_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Мақолада Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда давлат органларининг роли, Ин…»

Образец извлечения

Демо-превью

https://scientific-jl.org/obr 3 0 1 Выпуск журнала №-69 Часть–2_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Мақолада Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилишда давлат органларининг роли, Ин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
“ҳуқуқ” ва “эркинлик”, Омбудсман, инсон ҳуқуқлари, БМТ, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”., “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, сиёсий иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “миллий институтлар”
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти