К содержанию
РецензированоRU2025

ЙИРИК ШАҲАРЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ТАҲЛИЛИ: МУАММО ВА ИСТИҚБОЛЛАР

Ибрагимов Шерзод Шакирович (Криминология тадқиқот институти)

Образование наука и инновационные идеи в мире · 2025

Аннотация

Мақолада мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг зарурати, аҳамиятини ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрнини батафсил қиёсий таҳлил қилиш мақсадида, ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг қабул қилиниш даврига қараб гуруҳлаган ҳолда ўрганилган. Таянч тушунчалар: ички ишлар органлари, жамоат тартибини сақлаш, йирик шаҳарлар, патруль-пост хизмати, ҳуқуқий асос, қонунчилик ҳужжатлари. Замонавий урбанизация жараёнлари ва аҳоли зичлигининг ортиши йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш масалаларини долзарб муаммолардан бирига айлантирди. Шаҳар муҳитининг мураккаб тузилиши, ижтимоий- иқтисодий ўзгаришлар ва технологик ривожланиш жамоат тартибини сақлашда янги ёндашувлар ва самарали қонунчилик базасини талаб қилади. Жамоат тартибини сақлаш нафақат фуқароларнинг хавфсизлигини кафолатлаш, балки ижтимоий барқарорлик ва давлат органларига ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг асосий белгиларидан бири унинг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳуқуқий тартибга солишидир. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар – жамоат тартибини сақлаш фаолияти https://scientific-jl.org/obr 8 7 Выпуск журнала №-69 Часть–3_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 субъекти ва объектининг ҳуқуқий ҳолати, функцияларини мустаҳкамлайди, жамият бошқарув тизимининг ҳар бир иштирокчиси масъулиятини оширади1. Ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини самарали ташкил этишнинг муҳим шарти сифатида, унинг ҳуқуқий асосларини мунтазам мониторинг қилиб боришни, уларнинг ижтимоий ҳаётга қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади. Бу эса ўз навбатида: а) бу соҳадаги қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг, жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий ҳужжатларининг Конституция ва қонунларга мослигини ўрганиш; б) Конституциямиз норма ва қоидаларининг қонунлар ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланишини кузатиш; в) қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслиги ва уйғунлигини кузатиш ва ўрганиш; г) соҳага доир қонун ва қонун ости норматив- ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси амалда қай даражада таъминланаётгани, ҳаётга татбиқ қилинаётгани ҳамда жамиятга нафи тегаётганини ўрганиш; д) амалдаги айрим қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси таъминланмай, фақат қоғозда қолиб кетишига олиб келаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш орқали уларни такомиллаштириш чораларини кўришга имкон беради2. Ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади. Буларга Ўзбекистон Республикасининг “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги (2021 йил 20 апрель) Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари 1 Четвериков B.C. Административное право. Серия «Высшее образование». – Ростов-на-Дону, 2004. – С. 14. 2 Шарипов С.С. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини бошқариш асослари: Ўқув қўлланма / Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори, профессор И. Исмоилов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021. – Б. 25. https://scientific-jl.org/obr 8 8 Выпуск журнала №-69 Часть–3_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари киради3. Назаримизда, ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг қабул қилиниш даврига қараб қуйидагича гуруҳлаган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бундай гуруҳлаш, мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг зарурати, аҳамиятини ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрнини батафсил қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. I давр – ўз ичига мустақиллик арафаси ва 1999 йилларни қамраб олади. Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган охирги 10 йилликда Ўзбекистонда жиноятчиликнинг аҳволи ва йўналишлари ҳам ўша даврда жамиятда мавжуд бўлган ҳодисалар, юз берган жараёнлар мазмунини очиб беради. 80-йилларда собиқ совет давлатида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам жиноятчилик, нотинчлик, миллатлар ўртасидаги келишмовчиликлар авж ола бошлаган. Бунинг асосий сабаби, авваламбор, 70-йиллардан бошлаб жамиятнинг маъмурий буйруқбозлик, расмият

Доказательный фрагмент

«Мақолада мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
йирик шаҳарлар, жамоат тартибини сақлаш, ички ишлар органлари, патруль-пост хизмати, қонунчилик ҳужжатлари., ҳуқуқий асос
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники