К содержанию
РецензированоRU2026

Фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ-тартибот асослари тушунчаси ва моҳияти

ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ · Комил Ойдинович Синдаров · Қодирбек Абдуқодирович Мусаев

Вопросы совершенствования механизмов противодействия коррупционным рискам в сфере государственного управления · 1 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ- тартибот асослари тушунчаси, илмий адабиётлардаги ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу йўналишдаги турли фикр-мулоҳазалари илмий- назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Калит сўзлар: ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқ-тартибот асослари, ўз- ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимлар, жамоат тартиби, ижтимоий муносабатлар. Сўнгги йилларда ҳуқуқ-тартибот асослари тушунчасига мамлакатимиз ва МДҲ ҳуқуқшунос олимлари томонидан алоҳида эътибор қаратилган бўлсада, лекин ушбу соҳада лозим даражадаги илмий массив Ўзбекистонда ҳанузгача вужудга келгани йўқ. Ҳолбуки, ҳуқуқ-тартибот асослари муаммоларини фуқаролик ҳуқуқида атрофлича ўрганиш, жамиятнинг ҳозирги талаблари нуқтаи назаридан тадқиқ қилишни тақозо этади. Ҳуқуқ-тартибот ҳуқуққа асосланган, қонунийлик ғояси ва принципларини амалга оширилиши натижасида шаклланган, ижтимоий муносабатлар билан тартибга солинган қонуний хатти- ҳаракатларни ўз ичига олади. Ҳуқуқ-тартибот асослари жамият ва давлат учун энг муҳим нормалар конституциявий тузум, ҳуқуқ, эркинликлар, соғлиқни сақлаш, фуқаролар ва умуман давлат хавфсизлиги асосларини мустаҳкамловчи ҳамда муҳофаза қилувчи принциплар тушунилади. Ҳуқуқ-тартибот асосларига зид мақсадга тузилган битимлар амалдаги қонунчиликнинг жиддий бузилишини ташкил этади, антиижтимоий характердаги давлат ва жамият манфаатларига зиён етказади. 73 Davlat boshqaruvi sohasida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni bartaraf etish mehanizmlarini takomillashtirish masalalari” mavzusida respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi Фикримизча, ҳуқуқ-тартибот ҳуқуқнинг барча субъектлари томонидан фуқаролик ҳуқуқи нормаларини аниқ ва оғишмасдан амалга оширилиши натижасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабаталар тизимидир. Шуни таъкидлаш керакки, “ҳуқуқ-тартибот” атамаси қонун чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига киритилган. Атайин ҳуқуқ-тартибот асосларига зид мақсадда тузилган битим аввал бошидан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Ҳ.Р. Раҳмонқулов тўғри таъкидлаганидек, қонун талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадга тузилган битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Бундай битимларни амалдаги қонун-қоидаларни жиддий ва қўпол бузишга, ижтимоий хавф туғдиришга, мавжуд давлат ва жамият манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган битимлар деса бўлади [1]. Е.А. Сухановнинг фикрича, мазмуни жиҳатдан ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимлар ижтимоий хавфли битимлар деб тан олинади [2]. З.М. Исломовнинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот – бу ҳуқуққа ва қонунга асосланган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тушунилади [3]. Рус тилининг изоҳли луғатида ҳуқуқ-тартибот – бу ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамланган ижтимоий муносабатларнинг тартиби деб таърифланади [4]. С.С. Алексеевнинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот қонун устуворлиги натижаси бўлиб, бу унинг талабларини амалга ошириш даражасини тавсифлайди [5]. К.В. Борисовнинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот ижтимоий ҳаётнинг объектив ва субъектив ҳолати сифатида белгиланиб, ҳуқуқий муносабатлар тизимини тартибга солиш, ҳуқуқ ва қонунийлик принциплари, шунингдек, демократик, гуманистик ва ахлоқий талаблар, ҳуқуқ ва бурчлар, барча ҳуқуқ субъектларининг эркинлиги ва жавобгарлиги билан тавсифланади [6]. А.М. Эрделевскийнинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот асослари ҳуқуқий нормалар билан мустаҳкамланган ижтимоий муносабатларнинг тузилиш асосларидир [7]. М.И. Брагинскийнинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот асослари монополияга қарши, валюта қонунчилиги, ер ва бошқа табиий ресурслар тўғрисидаги қонунчиликда ёки мамлакат иқтисодиётини 74 Davlat boshqaruvi sohasida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni bartaraf etish mehanizmlarini takomillashtirish masalalari” mavzusida respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi ҳуқуқий тартибга солиш асосларини мустаҳкамлайдиган нормаларида ўрнатилган [8]. Бизнинг фикримизча, М.И. Брагинскийнинг илгари сурган фикри асосли кўринади. Э.А. Суханов ҳуқуқ-тартибот асослари тушунчасини ҳуқуқ принциплари, моҳияти, ижтимоий йўналтирилганлиги ҳамда жамиятдаги ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш чегараларини белгилаш деб ҳисоблайди[9]. Ҳуқуқ-тартибот мураккаб ҳуқуқий мазмунга эга бўлган ҳуқуқий ҳодисадир. Ҳуқуқ-тартибот моддий, давлат-иродавий ва юридик мазмунга бўлинади. Моддий мазмун – қонун устуворлигининг вужудга келиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланиши қонуниятлари, ижтимоий жараёнларни тартибга солиш учун объектив эҳтиёжлар, иштирокчиларининг муносабатлари ва хулқ-атвори, иқтисодиёт, сиёсат, маданият ва мафкуравий муносабатлари тушунилади. Давлат- иродавий мазмуни ҳуқуқ-тартиботнинг барча иштирокчиларининг давлат иродаси ва манфаатларининг умумлашган натижаси сифатида намоён бўлади. Юридик мазмун қуйидаги умумий натижаларни ўз ичига олади: а) ҳуқуқ ва қонунийликни амалга ошириш, ҳуқуқий тартибга солиш барча иштирокчиларининг хулқ-атворида намоён бўлади; б) ҳуқуқий муносабатларнинг ўзаро боғлиқ тизими, қонун устуворлиги ишти

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ- тартибот асослари тушунчаси, илмий адабиётлардаги ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу йўналишдаги турли фикр-мулоҳазалари илмий- назарий жиҳатдан таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада фуқаролик қонунчилигида ҳуқуқ- тартибот асослари тушунчаси, илмий адабиётлардаги ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу йўналишдаги турли фикр-мулоҳазалари илмий- назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқ-тартибот асослари, ўз-, ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим, ижтимоий муносабатлар, жамоат тартиби, law and order, social relations, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимлар, правовые и моральные принципы соглашения, совершенные с целью против цели, общественного порядка, социальные отношения, public order, закон и порядок, legal and moral principles agreements made with a purpose against purpose
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники