К содержанию
РецензированоRU2025

ШАХАРСОЗЛИКНИ ЭКОЛОГИК ХУДУДИЙ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ · Jo’rayeva Dilshoda Arapatali qizi

Образование наука и инновационные идеи в мире · 2025

Аннотация

В статье изучены и характеризованы основные принципы территориальной организации градостроительства на урбоэкологической основе. Ключевые слова: принципы, урбоэкология, урбанизация, дизайн ландшафта, городская архитектура, иерархические системы, буферные зоны. Annotation: In the article the main principles of the territorial organization of urban planning on an urban-ecological basis are studied and characterized. Keywords: principles, urboecology, urbanization, landscape design, urban architecture, hierarchical systems, buffer zones. Шахарсозликда экологик тамойиллар шахар худудидаги турли обьектлар, хўжалик инфраструктура тузилиши худуднинг табиий хусусиятлари ва унинг қурилишлар учун мослиги, мутаносиблиги билан ўлчанади. Экологик мувозанатнинг шахарлар худудида баркарор бўлиши биринчи навбатда ахолининг шахар ҳудудидаги зичлиги, ҳудуднинг қандай мақсадларда фойдаланиш холати, ишлаб чиқаришнинг харакати билан бевосита боғлиқдир. Урбоэкологик жиҳатдан шахар ҳудуддан ташкил этувчи муҳим омиллардан бири аҳолининг сони ва уни шахар ҳудудига бўлган зичлик юкламаси билан боғлиқдир. Ахолининг экологик жиҳатдан критик чегарасини аниқлашда турли кўрсаткичлар асос қилиб олинган ва шулардан муҳими гигиеник критерия ва аҳолининг эхтиёжларини қондирувчи турли муассасаларининг борлиги https://scientific-jl.org/obr 5 3 Выпуск журнала №-70 Часть–4_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 ҳисобланади. Дунё мамлакатлари тажрибасида шахарнинг аҳоли кўрсаткичлари бўйича критик чегаралар турлича аниқланган. Масалан, Германияда шахарлар ҳудудида аҳоли зичлигининг критик чегараси 1км 2 га 100 кишидан 1500 кишигача қилиб белгиланган. Шахарларнинг умумий эгаллаган майдони ичида саноат объектлари селитеб ҳудудлар транспорт коммуникациялар учун 28% шаҳар майдони, қишлоқ хўжалиги майдонлари, дам олиш ҳудудлари учун 42% майдон, акваториялар, ўрмонлар ва бошқа ерлар учун 30% майдон ажратилади. Америкалик шахарсозлик ва урбанизациялашув бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра урбанизацияланган майдонлар, қишлоқ хўжалиги майдонлари ва очиқ майдонлар I:I:I нисбатда бўлиши керак ва ҳар бир киши учун экологик норма қилиб 3 гектар ер белгиланади. Полшада эса шахарсозликдаги урбоэкологик принципларига кура шахар агломерацияларининг ядроларида зичлик 3000-5000 кишига етиши мумкин, агломерациялар учун 800-2000 киши, урбанизациялашган районлар учун эса 1км 2 га 300-1000 киши белгиланади. Шахарлар қурилиши уларнинг ландшафт дизайнида жуда кўп табиий омиллар ва сунъий иншоотлардан фойдаланилади. Қадимги ва ўрта аср шахарлар қурилишида ҳам манзарали ўсимликлар дарахт ва буталар, мевали дарахтлар боғи, хиёбон, парк кўринишида шакиллантирилган. Шунинг билан бирга табиий ва сунъий сув ҳавзалари барпо этиш йўлга қўйилган. Масалан Бухородаги Лаби ховуз шундай мақсадда қурилган. Шахарсозликда дарё ва сойлар ўтган худудлар, кўл денгиз қирғоқлари айниқса муҳим иқтисодий ва сиёсий вазифаларни бажара олган. Масалан: Венгрия давлатининг пойтахти ҳам Дунай дарёсининг ҳар икки томонида жойлашган. Будда ва Пешт шахарларининг қўшилишидан таркиб топган. Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё шахарларининг яратилишида айниқса сув манбалари табиий ресурс сифатида муҳим рол ўйнаган. Фарғона водийсининг ўрта асрлар давлатчилигида муайян вақтларда пойтахт вазифасини ўтаган Поп (Боб), Косон, Узген, Ахсикент, Қубба, Эрши каби қадимги шахарлар ҳам дарё ва сойларнинг қирғоқларида барпо этилган. Замонавий шахарсозлик, шахарлар архитектураси ва ландшафт дизайни шахарсозликни қадимги анъанавий https://scientific-jl.org/obr 5 4 Выпуск журнала №-70 Часть–4_ Мая –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 усулларидан ташқари уларнинг замонавийлиги кўркамлиги биноларнинг мустаҳкамлиги коммуникация тизимининг бенуқсон ишлаши учун шахарлар курилишида комплекс тадқиқотлардан кенг фойдаланмоқдалар. Бу эса шахарларнинг иқтисодий, сиёсий, маданий, маъмурий имкониятларини кенгайтиришда, шахарларнинг мамлакат миқёсидаги нуфузини ошишга имкон яратади. Кейинги вақтларда кўп функцияли шахарлар сони ортиб бормоқда. Бундай шахарлар бошқа шахарларга нисбатан фаол урбанизациялашиб ўз қиёфаларини жуда тез муддатда ўзгартириб бормоқда. Шахарсозликни урбоэкологик жиҳатдан ташкил этиш шахарлар учун танланган жойнинг ландшафт ҳусусиятларидан ва ресурс потенциалидан келиб чиқиши керак. Тарихий тарққиётнинг барча даврларида бу тамойилга амал қилиб келинган. Тасодифий ҳолат ёки жараён шахарларнинг қурилиши учун асос бўлмаган. Кўплаб шахарлар экотоп географик шароитларда жойлашган. Маълумки, шахарсозликда табиий ва сунъий обектларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳисобга олиниши керак.Биринчи навбатда табиий ландшафт омили шахарлар майдони, унинг режаси, архитектурасини белгилаб беради. Шахарларларни қуришда рельеф асосий омиллардан бири бўлиб ландшафт дизайнида контрастлилик кўзга ташланади. Масалан, Москва шахри 7 йирик тепалик устида қурилган бўлиб кўп яруслик архитектурага эга. Республикамизда Тошкент, Самарқанд, Наманган, Андижон каби шахарлар ҳам кўп яруслик архитектура асосида

Доказательный фрагмент

«В статье изучены и характеризованы основные принципы территориальной организации градостроительства на урбоэкологической основе.»

Образец извлечения

Демо-превью

В статье изучены и характеризованы основные принципы территориальной организации градостроительства на урбоэкологической основе. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
principles, urboecology, urbanization, landscape design, urban, принципы, урбанизация, урбоэкология, городская архитектура, буферные зоны., иерархические системы, дизайн ландшафта
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники