Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Гастродуоденал қон кетишларда эндоскопик гемостаз технологияларини такомиллаштириш
Б. Б. Карабоев
Диссертации и авторефераты · 2022
Аннотация
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, умумий аҳоли сонининг ўртача 5-10 фоизида кузатилади». Сўнгги ўн йилликда бу касалликни даволашда маълум ютуқларга эришилди, бироқ ҳатто “касалланишнинг кескин камайишига қарамай, касалхонага ётқизиш ва ундан кутилаётган ўлим ва турли асоратлар яра касаллиги кузатилаётган беморларнинг 10-20% да учраб турибди. Барча гастродуоденал асоратлар орасида бугунги кунда энг кенг тарқалгани қон кетиш ҳисобланиб, ҳар йилги умумий ахоли ўртасида 0,02 дан 0,06% гача, 30 кунлик ўлим кўрсаткичи 8,6% гача ўзгариб туради”. Бу тоифадаги беморларни даволашда жарроҳ, гастроэентеролог ва реаниматолог каби турли мутахассислар иштирок этиб, ўз навбатида асосий диагностика устуворлиги эндоскопик хизматга берилади. Айнан эндоскопик аралашув нафақат яра этиологияли қон кетишни диагностикасини, балки аксарият ҳолатларда уни даволашнинг бирламчи усули ҳисобланади. «Ҳозирги даврда эндоскопик аралашувлар кимёвий, механик ва физик усулларда гемостазнинг турли усулларини бажариш имконини беради. У ёки бу усулни танлаш эндоскопия мутахасиси тажрибаси, ихтисослаштирилган мосламаларни билан таъминланганлик каби омилларга боғлиқ»3. Бироқ, бу кам инвазив технологияларнинг барча афзалликлари билан гемостаз усулини танлаш ва геморрагик синдром қайталанишини олдини олиш унинг қиёсий самарадорлиги тўғрисидаги масаланинг долзарблигини сақлайди, бу йўналишда янги методларни ишлаб чиқиш билан тадқиқотларни давом эттириш ҳамда эндоскопик даволаш натижаларини яхшилаш учун уларни комбинациясини қўллашга сабаб бўлади.
Доказательный фрагмент
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, умумий аҳоли сонининг ўртача 5-10 фоизида кузатилади».»
Образец извлечения
Демо-превьюЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, умумий аҳоли сонининг ўртача 5-10 фоизида кузатилади». Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026