Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БОЛАЛАРДА КЕЧУВЧИ ТУТҚАНОҚ ХУРУЖИ ВА ЭПИЛЕПСИЯ: УНИНГ САБАБИ ВА ОҚИБАТЛАРИ ХУСУСИДА
Назаров А.И.
Образование наука и инновационные идеи в мире · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада Эпилепсия билан асоратланган жли болаларда ликвор ва қон зардобининг биокимёвий кўрсаткичларини ўзига хос хусусиятларини ўрганиш тадқиқот мақсадлари ёритиб берилган. 6 ойлик даврдан 14 ёшгача бўлган 81 нафар церебрал фалажи бор болалар текширилди. 41 нафар болаларда касаллик эпилепсия билан асоратланган, 40 нафарида асорат кузатилмади. Калит сўзи: Тутқаноқ, эпилепсия, церебрал фалажи, туберкулома, жексон хуружи, адверсив хуруж. Тутқаноқ хуружлари бош мия ўсма касалликларининг дастлабки белгиларидан бири ҳисобланиб, бош мия ўсма касаллиги билан касалланган беморларнинг 20-45% да учрайди ва беморларнинг 15-30% да тутқаноқлар касаллик ривожланиши давомида қўшилади. Тутқаноқларнинг тўсатдан бошланиши, беморнинг ҳушини йўқотиши билан кечиши, уларни жамоатдан ажралиб қолишларига сабаб бўлувчи муҳим омилдир. Эпилепсиянинг асосий клиник хусусиятларини аниқлаш ўсма касалликларини ўз вақтида ташҳислаш ҳамда шунга мос равишда ташҳис ва даво тактикасини танлаш имконини беради. Бизнинг тадқиқотимиз натижасида аниқландики, ўсма касалликлари билан боғлиқ бўлган симптоматик эпилепсиядаги тутқаноқлар ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллар бу: ўсманинг гистологик тури, ўсманинг жойланиши ва унинг ярим шарлар пўстлоғига қанчалик яқин жойлашганлигидир. Болаларда рўй берувчи эпилепсияни (4-6 ойликдан то 2-3 ёшгача бўлган даврдаги дард) тутқаноқ хуружидан ажратиб олиш болалар невропатологи ва педиатрнинг муҳим вазифаларидан биридир. https://scientific-jl.org/obr 2 0 Выпуск журнала №-71 Часть–1_ июня –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маъумотларига кўра тутқаноқ касаллиги ер шарининг турли ёшда бўлган 0,5 фоиз аҳолисида учрайди. Унга хос белгилар қаторига хуруж ҳолида кузатилувчи ҳушдан кетиш ва тана мушакларининг айрим гуруҳларида титраш рўй бериши хосдир. Баъзи ҳолларда тутқаноқ бемор танасининг ҳамма мушакларида ёки диффуз (тарқоқ) ҳолда рўй бериши мумкин. Бу касалликнинг келиб чиқиши баъзан ирсият билан ҳам боғлиқ бўлади. Илгари бу гуруҳга кирувчи тутқаноқ касаллигини гениун эпилепсия деб аташган. Тутқаноқ касали билан хасталанган беморларнинг анамнезида (ҳаёт ва касаллик тарихида) бу дард бемор оиласининг бир неча аъзоларида ва аждодларида борлиги тўғрисида маълумотлар қайд этилади. Улар махсус диспансерлар ҳисобида туради. Бу каби инсонларнинг ишга яроқсизлиги ҳамда ногиронликка чиққанлиги ва эркаклар эса ҳарбий хизматдан озод қилинганини кузатиш мумкин. Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра тутқаноқ хуружи рўй берган болаларнинг ота-оналарида бу дарднинг бор ёки йўқлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Тутқаноқ касаллигининг кечишига қуйидаги босқичлар хосдир: А) Касаллик хуружининг бошланғич белгилари – аура 60-70 фоиз беморларда кузатилади; Б) тутқаноқ хуружининг авжи; В) хуруждан чиқиш босқичи. Тутқаноқ хуружининг асоратли белгилар билан кечувчи босқичи – беморнинг чуқур уйқуда бўлиши ва амнезия (карахтлик) ҳисобланади. Болаларда кузатиладиган тутқаноқ хуружининг эпилепсия касаллигидан фарқи шундаки, у 4-6 ойлик, 2-3 ёшдан то мактаб ёшигача бўлган болаларда учрайди ва унинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлади. Мактаб ёшигача бўлган болаларда учрайдиган тутқаноқ хуружининг келиб чиқиши асосида қуйидаги физиологик ҳолатлар ётади: – болалар бош мия пўстлоғининг функционал жиҳатдан тўлиқ ривожланмаганлиги; https://scientific-jl.org/obr 2 1 Выпуск журнала №-71 Часть–1_ июня –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 – мия пўстлоғининг юқори даражада қўзғалувчанлиги ва тормозланиш жараёнларининг сустлиги; – уларнинг марказий асаб тизимида компенсатор ва мосланиш жараёнларининг тўлиқ ривожланмаганлиги; – гемато-энцефалитик барьернинг ҳимоя қилиш фаолиятининг сустлиги. Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра болаларнинг асаб тизими катталарникига нисбатан ташқи муҳитнинг ҳар хил зарарли таъсиротларига бошқача, яъни тутқаноқ хуружи шаклида жавоб беради. Бош мия ўсмаси, унинг сили (туберкулома), паразитар касалликлари, абсцесси (йиринглаши) натижасида ҳам тутқаноқ хуружи рўй беради. Касалликнинг бошланғич даврида бу жараён маҳаллий (локал), кейинчалик диффуз таснифга эга бўлиши мумкин. Болаларда кузатиладиган тутқаноқ хуружларининг патофизиологияси остида асаб тизимининг ҳамма соҳаларида қўзғалувчанликнинг ошиб кетиши ва шу ҳолатни бош мия пўстлоғининг айрим соҳаларида концентрацияланиши (мотор соҳасида), бошқа соҳаларида тормозланиш ва қўзғалувчанликнинг пўстлоқ ости тугунларига тарқалиши ётади. Узоқ давр давомида тутқаноқ хуружининг механизмини бош мия қон-томирларида рўй берувчи спазм (торайиш) ва мия тўқимасининг ишемияси (қонсизланиши) билан тушунтирилар эди. Лекин аксарият илмий текширувлар натижасида тутқаноқ хуружи асосида мия пўстлоғининг ҳужайраларида электрик потенциалнинг тебраниши ётади. Тутқаноқ хуружи эса бош мия қон томирларининг спазми билан кузатилади деган хулоса бор. Сўнгги йиллардаги илмий маълумотларга кўра тутқаноқ хуружининг рўй бериши асосида бош мия пўстлоғининг айрим қисмлари ҳужайраларининг қўзғалувч
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Эпилепсия билан асоратланган жли болаларда ликвор ва қон зардобининг биокимёвий кўрсаткичларини ўзига хос хусусиятларини ўрганиш тадқиқот мақсадлари ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Эпилепсия билан асоратланган жли болаларда ликвор ва қон зардобининг биокимёвий кўрсаткичларини ўзига хос хусусиятларини ўрганиш тадқиқот мақсадлари ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- церебрал фалажи, адверсив хуруж., туберкулома, Калит сўзи: Тутқаноқ, жексон хуружи, эпилепсия
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024