К содержанию
РецензированоRU2021

Ахборот ишончлилигини назорат қилишнинг мумтоз усуллари ва уларни божхона ишига татбиқ этишнинг ўзига хос хусусиятлари

А.А. Саидов

Монографии · 2021

Аннотация

Ахборот ишончлилигини тадқиқ этиш усуллари соҳасида мутахассис, кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси божхона органларида фаолият юритган, техника фанлари доктори А.А. Саидовнинг ушбу китоби қуйидаги муҳим илмий-амалий саволларга жавоб топишга бағишланган: -Ахборот ишончлилигини назорат қилиш усуллари мавжудми ва улар шу ахборот объекти тўғрисидаги билимлар ҳаққонийлигини қай даражада кафолатлайди? - Ахборотнинг аниқлиги ва олинган ахборотнинг объектив ҳақиқат эканлигини таъминлаш мезонлари мавжудми? - Агар шундай усул ва мезонлар мавжуд бўлса, улар олинаётган ахборотнинг бузилмаслигига қай даражада таъсир қилади? - Божхонада товарларни нотўғри декларациялашнинг реал вақт режимида олдини олиш мумкинми ва агар мумкин бўлса, унинг натижалари ишончлилиги қандай? Ушбу ва бошқа кўплаб саволларга мазкур китобда жавоб топишга ҳаракат қилинган. Китоб унда келтирилган мавзунинг ёритилиши нуқтаи назаридан қараганда монография шаклида бўлса ҳам, мазмун-моҳиятига кўра ўқув қўлланма салоҳиятига эга. Ундан божхона иши бўйича ихтисослашган ўқитувчилар ва ўқув юртлари талабалари, илмий - амалий тадқиқотлар билан шуғулланаётган докторантлар ва илмий ходимлар, шунингдек, ахборот ишончлилигини текшириш усулларига қизиққан барча мутахассислар фойдаланишлари мумкин. Монографияни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институти Кенгашининг 2020 йил 30 октябрдаги 8-сон қарори билан чоп этишга рухсат берилган.

Доказательный фрагмент

«Ахборот ишончлилигини тадқиқ этиш усуллари соҳасида мутахассис, кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси божхона органларида фаолият юритган, техника фанлари доктори А.А.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ахборот ишончлилигини тадқиқ этиш усуллари соҳасида мутахассис, кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси божхона органларида фаолият юритган, техника фанлари доктори А.А. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники