К содержанию
РецензированоRU2026

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

СТРАТЕГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ · Бегленов Нукусбай Даулетниязович

Всемирный научно-исследовательский журнал · 2026

Аннотация

Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Мақолада холистик маркетинг концепцияларига таянган ҳолда, хизмат кўрсатиш корхоналарининг маркетинг фаолиятини турли хил мураккаблик ва компетенция (ваколатга эгалик)ни мувофиқлаштириш орқали бозор фаолиятини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланди. Калит сўзлар: маркетинг, хизмат кўрсатиш, стратегия, маркетинг стратегияси, ишлаб чиқариш, рақобат, рақамли иқтисодиёт Жаҳонда глобаллашув жараёни чуқурлашиб ва иқтисодиётни рақамлаштириш тобора кенгайиб бориаётган шароитда хизмат кўрсатиш тармоқларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Жаҳон ялпи ички маҳсулот ҳажмида мазкур соҳанинг салмоғи ўртача 65 фоизни ташкил этгани ҳолда, мазкур кўрсаткич АҚШда 80 фоизни, Европа Иттифоқи давлатларида 70-75 фоизни ташкил этади” [1]. АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея каби жаҳоннинг ривожланган давлатлари амалиётига кўра инсон салоҳияти тараққиётига истиқбол мақсадлардан бири сифатида ёндашилган инвестициялаш шароитида маркетинг стратегиялари самарали қўлланилмоқда. Бу ўз навбатида, юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш амалиётида маркетинг фаолияти, айниқса маркетинг стратегияларидан кенг кўламда фойдаланишнинг долзарблигини кўрсатмоқда. Жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, айниқса хизмат кўрсатиш фаолиятини манзилли ва дифференциал тамойилли амалга ошириш борасида маркетинг стратегияларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилаётган тадқиқотлар таркибида маҳсулот турларини диверсификациясини ошириш орқали истеъмолчиларнинг хизмат сифатидан қониқиш даражасини кучайтириш, маркетинг ёндашувларида инновацион технологияларни кенг жорий этиш, хизмат турларини диверсификациялаш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган маркетинг https://scientific-jl.com/wsrj 9 5 Volume-41_Issue-1_July-2025 World scientific research journal тадқиқотларини ўтказиш илмий тадқиқотнинг устувор йўналишлардан ҳисобланади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкин. Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, шу билан бирга, тармоқни тартибга солиш, ундаги методология ва статистика маълумотларини халқаро стандартларга мослаштириш” каби вазифалар белгилаб берилган. Бу борада хизмат кўрсатиш соҳаси ҳажмини маҳсулотлар турини кескин кенгайтириш ва сифатини ошириш, корхоналар истиқбол ривожини ички ва ташқи омиллар шароитида рақобатли устунликни таъминлаш, истеъмол шароитидаги қисқа муддатли ўзгаришларни ҳисобга олиш, шунингдек хизмат турларини ҳудудлар кесимида маркетинг мувофиқлаштириш, хизматлар бозори салоҳиятидан ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқтаси сифатида самарали фойдаланишга йўналтирилган илмий изланишларни устувор амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Илмий адабиётларни ўрганиш ва таҳлили натижасида муаллиф томонидан хизмат, хизмат кўрсатиш, хизматлар бозори, сервис каби тушунчалар, уларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилган. Ривожланган давлатлар амалиётида “хизмат” билан “сервис” ўртасида ҳеч қачон қарама-қаршилик қўйилмаган, битта иқтисодий категория тариқасида қабул қилинади. Аммо, ривожланаётган давлатларда, жумладан Россия ва Ўзбекистон бу атамаларга чалкаш таъриф бериш орқали, хизматлар соҳасини иқтисодиётда ўз ўрнини аниқ белгиланмаганликка олиб келинган. Шунингдек, давлатимиз расмий ҳужжатларида “хизмат” ва “сервис”, турли категорияларга ўхшаб ишлатиб келинмокда. Муаллиф фикрича “хизмат” ва “сервис” битта мазмунни ифода этиб, уни бир-бирига солиштириш мантиқан нотўғри эканлиги асосланган. Хизмат - бу иқтисодий фаолият тури бўлса, хизмат кўрсатиш эса уни амалга ошириш жараёнини англатади. Шу сабабдан, илмий, амалий ва услубий жиҳатдан “хизмат – бир объектнинг иккинчи объектига унинг эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширилаётган фаолият ёки жараён” тариқасида қаралиши лозимлиги асосланган. Хизматларда қанчалик моддийлик кўриниши кам бўлса, шунчалик хизмат маркетинги товар маркетингидан фарқланади. Номоддий хизматларни баҳолашни фақат уларни қабул қилганидан кейингина амалга ошириш мумкин, аммо уларга турли омиллар ҳар хил таъсир ўтказгани учунгина, уларни бир хилдек баҳолаб бўлмайди. Шу https://scientific-jl.com/wsrj 9 6 Volume-41_Issue-1_July-2025 World scientific research journal сабабдан, хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетинг концепциясининг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, ҳар бир хизмат кўрсатувчи корхона ёки тадбиркор уни инобатга олиши зарур. Мақолада холистик маркетинг концепцияларига таянган ҳолда, хизмат кўрсатиш корхоналарининг м

Доказательный фрагмент

«Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
маркетинг, хизмат кўрсатиш, стратегия, маркетинг, Калит сўзлар: маркетинг, рақамли иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, рақобат, маркетинг стратегияси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники