К содержанию
РецензированоRU2026

МУХАНДИСЛИК ГРАФИКАСИ ФАНИДАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ОЛАЁТГАН БИЛИМИНИ КЎНИКМА ВА МАЛАКАГА АЙЛАНТИРИШ

Р.Т Ибрагимов

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Кўникма ва малакалар таълим олувчиларнинг олган билимлари асосида фаолият усулларини ташкил этади. Фарқи шундаки, таълим олувчиларнинг фаолияти ҳар хил характерда бўлади. Касбий нуқтаи назардан малака бу ходимнинг касбий тайёргарлиги даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги. У ходимнинг малакасини белгиловчи кўрсатгич бўлиб, категория ёки дипломнинг мавжудлиги билан белгиланади. Калит сўзлар: Билимлар, малакалар ва кўникмалар, фазовий тасаввур, чизмани ўқиш, тизимини шакллантириш. Илм-фан, техника – технологиялар ривожланиб бораётган ҳозирги даврда юксак малакали, етук кадрларга бўлган талаб ошиб бормоқдаки, бу ўз навбатида, нафақат мактаб, касб-ҳунар коллеж ўқитувчилари, балки олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчилари зиммасига ҳам маъсулиятли вазифани юклайди. Олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассислар зукко, билимдон ва ҳар томонлама комил инсон бўлиш билан бирга, турли вазиятларда маъсулиятни ҳис этган ҳолда фаолият юритадиган кадрлар бўлишлигини унитмаслигимиз керак. Бу эса, ўқувчиларга бериладиган билимлар сифатининг оширишин талаб қилади. К.Д. Ушинскийнинг фикрича, «Билим олиш фаолиятини жонлаштириш ўқувчига хос мустақил, эркин, ижодий фаолиятин ривожлантиришдан иборатдир. Доймо эсда тутиш жоизки, ўқувчига у ёки бу билимларни ўргатиб қолмасдан, унда мустақил равишда, ўқитувчи ёрдамисиз билимларни орттириш малакасини ривожлантиришдан иборатдир. Ўқитувчи уни тарк этгандан сўнг ҳам ўқувчида бу малака устувор бўлиб, унга фақат китоблардан эмас, балки уни ўраб турган воқейликдан, ҳаётий ҳодисалардан, ўз ички дунёсидан ҳам сабоқ чиқаришга имкон бериши керак. Ҳамма жойдан бундай фойдали сабоқ чиқаришга ўрганган киши бутун умри давомида ўқиб ўрганади». Талабаларда билим олишга барқарор эҳтиёжни шакллантиришда биз бу ишни психолигик асослашга таяндик, «Феъл-атвордаги барқарорликка эга бўлган ҳар бир интилиш,-таъқидланган эди С.А.Рубиштейн,-бу бўлғуси характернинг қирраларидан биридир, характер эса бирин-кетин инсон ҳатти-ҳаракатларида намаён бўлиб, унга сингишиб, шахсий ҳислатга айланадиган интилишлар мажмундир». Билим олишга қизиқиш олимлар томанидан билимлар, малакалар ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнига ижобий, ҳиссий юоййитилган, ҳоҳишига боғлиқ нарса сифатидақаралади. Билим олишга қизиқиш-таълимда қизиқишнинг ўзига хос туридир. Г.И.Шчукина билим олишга қизиқишни инсоннинг атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисаларга мураккаб муносабати сифатида таърифлайдики, бунда у уларнинг асосий ҳислатларини атрофлича, чуқур билим, тадқиқ этишга интилади. Билим олишга 59 ` интилиш ҳоҳиш-иродага боғлиқ бўлиб, аввало инсоннинг эҳтиёжлари билан белгиланади. Билим олишга қизиқиш билим олиш моҳияти билан, тафаккурнинг объектга мангу, чексиз яқинлашиш билан боғлиқдир. Мухандислик графикаси фанининг бошлангич геометрик ёки проекцион чизмачилик бўлимини ўқиётган талабаларда фазовий тасаввури етарли даражада ривожланмаганлиги учун, ўқишнинг дастлабки даврида улар чизмага қараб уни фазода тиклашга, яъни фазовий ҳолатини кўз олдиларига келтиришлариқийин кечади, яъни куникма ва малакалари етишмайди. Талабаларнинг чизмларини ўқишга ўргатиш, хусусан фанга оид янги билим бериш чизмачилик фанининг асосий вазифаларидан бир ҳисобланади. Шунинг учун уларга берилаётган билимни кўникма ва малакага айлантириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Буни биз биргина детал чизмаларини ўқиш мисолида кўришимищз мумкин. «Чизмани ўқиш» дганда нимани тушиниш кераклиги масаласи тўғрисида ҳилма-хил, баъзан бутунлай қарама-қарши фикрлар мавжуд. Кўпчилик детал чизмасини ўқишда асосий эътиборни турли-туман ясашларга жалб қиладилар, шундай қилиб чизмаларни ўқиш билан бажаришни тушинадилар. Бошқалар эса, тушунчани буюм ёки деталнинг фазовий образларининг яратилиш соҳалари билан чеклаб қўядилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чизмани ўқиш тушунчасини таърифи икки қоидага боғланиши мумкин, биринчидан, буюм ёки деталларнинг тасвирларига қараб, унинг шакли ва ўлчамлари ҳақида фазовий тасаввурнинг вужудга келиш жараёнини ҳамда буюм ёки деталнинг тайёрлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган барча маълумотларини аниқлашни назарда тутиш керак. Иккинчидан, чизмани ўқишга ўргатиш ўқувчиларда чизмада тасвирланган буюм ёки деталнинг аниқ оғизаки тафсифини бера олиш уқувини ривожлантириш деган сўздир. Табиийки, талабаларда тасвирланаётган буюм ёки детални тайёрлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотларни аниқлашга ҳам, аниқ оғизаки тавсифига ҳам ҳали киришиб бўлмайди. Бунинг учун талабаларда асосан чизмани ўқишга бўлган тайёргарлигини шакиллантириш, яъни билим олишини ривожлантириш керак бўлади. Шу ўринда кўникма ва малакаларга изох бериб ўтсак. Кўникма – онгли фаолият (ҳаракат) ни тез, тежамли, тўғри, кам жисмоний ва ақлий куч сарфланган ҳолда бажариш жараёни натийжаси. У шахснинг билимлари асосида таркиб топади. Дастлабки шаклланиш босқичларида бундай ҳаракатлар жиддий диққат билан бажарилади, кейинги босқичда диққат билан назорат қилиш камайиб боради ва натижада автоматлашган ҳаракатга айланади.

Доказательный фрагмент

«Кўникма ва малакалар таълим олувчиларнинг олган билимлари асосида фаолият усулларини ташкил этади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Кўникма ва малакалар таълим олувчиларнинг олган билимлари асосида фаолият усулларини ташкил этади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Билимлар, малакалар ва кўникмалар, фазовий тасаввур, чизмани, тизимини шакллантириш., чизмани ўқиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5