Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Замонавий телекоммуникация тармоклари фаолиятининг сатҳлараро моделлари самарадорлигини ошириш усуллари
Амирсаидов Улугбек Бабурович
Диссертации и авторефераты · 2021
Аннотация
Диссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда телекоммуникация тармоқларининг очиқ тизимларни ўзаро боғланишининг эталон модели ва ТСР/1Р протоколлар стекига асосланган архитектураларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Очиқ тизимларни ўзаро богланиши ва ТСР/1Р моделларида сатҳлараро келишувнинг (муносабатни) йўқлиги тармоқ самарадорлигини чегаралайди. Ушбу йўналишда, жумладан сатҳлараро лойиҳалашнинг функционал имкониятларини сақпаган ҳолда, сатҳлараро мулоқот механизмларини жорий этиш муҳим масапалардан бири ҳисобланади. Бундай имкониятларни амалга ошириш учун бир сатҳ кўрсаткичларини бошқа сатҳлар кўрсаткичларига таъсири қонуниятларини билиш ҳамда тармоқлар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида сатҳлараро моделларни яратиш долзарб ҳисобланмоқда. Жаҳонда телекоммуникация тармоғининг самарадорлигини ошириш ва сифат кўрсаткичпарини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, сатҳлараро мулоқот, тармоқ ресурсларини виртуаллаштирилганлиги ва трафикларни ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда телекоммуникация тармоғининг математик ва имитацион моделларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий симли ва симсиз (LТЕ, 5G) тармоқларни маълумот узатиш звеноларини самарадорлигини ошириш ҳамда тармоқ сатҳлари параметрларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотларга катга аҳамият бериб келинмокда. Ушбу тадқиқотларда қўйилган масалаларни ечиш учун сатҳлараро мулоқот ва сунъий интеллект механизмларини қўллаш ҳамда тармоқнинг функционал сатҳлари кўрсаткичларини ўзаро боғлиқлигини инобатга олиб, сатҳ параметрларини оптимал кўрсаткичларини ўрнатиш асосида телекоммуникация тармоғининг самарадорлигини ошириш модел, алгоритм ва усулларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026