К содержанию
РецензированоRU2021

Ресурс чекланганда объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгаритмлари

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович

Диссертации и авторефераты · 2021

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда катта ҳажмли маълумотларга ишлов беришда ўта муҳим параметрлардан бири бўлган ресурсларни ҳисобга олувчи маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш ва тимсолларни таниб олиш усул ва алгоритмларни ривожлантириш ва ишпаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда. Объектларни аниқлаш учун зарур бўлган ресурсларни эътиборга олувчи таниб олиш, синфлаиггириш ва объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда олинган назарий натижаларни амалий масалаларни ечишга тадбиқи бугунги куннинг ўта долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Ҳозирги кунда таниб олишнинг мантиқий ва математик асосга эга усул ва алгоритмлари соҳа муаммоларига мосланганликлари билан ўта жозибадор бўлмоқда. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Сўнги йилларда маълумотларнинг хажми ва маълумотларни тавсифловчи белгилар фазоси ўлчамини мунтазам ортиб бориши туфайли дунё олимлари томонидан маълумотларни интеллектуал тахлили, хусусан, маълумотни (объектлар) тавсифловчи оптимал информатив тизимларни ресурсга боғлиқ шакллантириш муаммоларига янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бунда тадқиқотлар икки хил йўналишда олиб борилмоқда: объектларни тавсифповчи бошланғич белгилар фазоси ўлчамини камайтириш, уларни оптималлаштириш ёки муҳим белгиларни қидириш назариясини ривожлантириш, яъни қатъий асосланган математик усул ва алгоритмларни ишлаб чиқиш; назарий тадқиқотларда олинган натижалар асосида амалий масалаларни ечишнинг алгоритмик ва дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники