Медицина и инновацииK Мусаева2021
Туркий тиллар учун электрон таржиманинг моделлари ва алгоритмлари (ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима мисолида)
Абидова Шахноза Баходировна
Диссертации и авторефераты · 2021
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида XX асрдан бошлаб компьютер лингвистикаси соҳасига оид терминлар тизимини яратиш, тартибга солиш, уларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш масаласини ўрганишга эътибор кучайди. Жамиятнинг ижггимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида рўй берган улкан ўзгаришлар туфайли туркий тиллар оиласига мансуб терминларни машинали ўқитиш ва компьютер лингвистикаси нуқтаи назаридан ўрганиш, уларнинг компьютерли моделлаштириш жараёнларини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, табиий тилнинг компьютерга йўналтирилган моделларини яратиш ва бу моделлар асосида бир қатор масапапарни ҳал этиш, табиий тилларни морфологик, синтактик ва семантик жиҳатдан автоматик таҳлил қилиш, ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатларини ёритиш компьютер лингвистикасида муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржимани амалга оширишнинг моделлари ва алгоритмлари, икки тилли электрон луғат учун маълумотлар базасини куриш ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари, икки тилли электрон таржимон дастурларни таҳлил қилиш ва туркий тиллар (ўзбек-қорақалпок мисолида) электрон луғат учун маълумотлар базасини яратиш, ўзбек ва қорақалпоқ тилларини лексик, морфологик таҳлил қилиш, мураккаб сўз бирикмаларини ҳамда содда гап тузилмасини ҳосил қилиш, математик моделини ишлаб чиқиш, ўзбек ва қорақалпок тиллари учун мураккаб сўз ясалишининг математик модели асосида самарали алгоритмларни, икки тилли электрон луғат ҳамда таржимон учун маълумотлар базаси асосида сўзларни қцдириш ва матнларнинг ўзаро таржимасини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025