К содержанию
РецензированоRU2025

Правовой статус стажера и помощника адвоката: теоретические и практические аспекты

Malika TOLLIBAEVA

Общество и инновации · 6 · 229-235 · 2025

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада адвокат стажёри ва ёрдамчисининг адвокат стажёри, ҳуқуқий мақоми, уларни адвокатлик тузилмаларига қабул адвокат ёрдамчиси, қилиш ва ҳақ тўлаш тартиби, фаолият йўналишлари адвокатлик тузилмаси, миллий ва халқаро қонунчиликни таҳлил қилиш орқали «Юридик ёрдам» ахборот тизими, ёритиб берилган. Россия ва Францияда адвокат стажёри ва стажировка раҳбари, ёрдамчиси ишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар мутасадди-адвокат. тегишлича ўрганилганда қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва юридик коллизиялар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳақида таклифлар илгари сурилган. 1 Independent Researcher, Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan. E-mail: malikaxonsamarkand@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2025) / ISSN 2181-1415 Правовой статус стажера и помощника адвоката: теоретические и практические аспекты АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В настоящей статье рассматриваются вопросы правового стажер юриста, статуса стажеров и помощников адвокатов, порядка их помощник юриста, приема в адвокатские структуры и оплаты труда, структура юриста, направлений деятельности посредством анализа информационная система «Юридическая помощь», национального и международного законодательства. При руководитель обучения, изучении вопросов, связанных с организацией адвокат. деятельности стажера и помощника адвоката в России и Франции, были выявлены отдельные пробелы и правовые коллизии в законодательстве, а также выдвинуты предложения по их устранению. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Чунончи, адвокатнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, профессионал касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарурий қонунчилик базаси яратилди. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган шахсларнинг суд ишида иштирок этишига йўл қўймасликка қаратилган тарафлар вакиллиги институти босқичма-босқич жорий этилди. Бу эса кўрсатилаётган юридик ёрдамнинг ҳолисона ва малакали бўлишига ҳамда адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг касбий фаолиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Адвокатлик фаолияти билан мустақил шуғуллана олмайдиган, лекин адвокатнинг касбий фаолиятини амалга оширишга унга ёрдам берадиган, қолаверса адвокатлик тузилмасида малака оширадиган адвокат стажёри ва ёрдамчисининг ҳуқуқий мақоми уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари миллий қонунчилигимизда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлсада, амалиётда бир қатор камчиликлар мавжуд. Аввало, стажёр ва ёрдамчи сўзининг луғавий маносини аниқлаштириб олиш тадқиқотнинг самарали бўлишида ёрдам беради. Стажёр – кейинчалик муайян лавозимда ишлаш учун синов муддатини ўтаётган ва таълим олаётган шахс[1]. Изоҳдан маълумки, адвокат стажёри маълум муддатдан сўнг синовдан муваффақиятли ўтиб адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олишда зарур ҳуқуқий ва касбий кўникмасини шакллантирувчи шахс ҳисобланади. Ёрдамчи - тегишли муассаса ва ташкилотларда биринчи даражали раҳбарга қабул, иш юритиш ва бошқа ишларда кўмак берувчи шахс[2]. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига таяниб, адвокат ёрдамчисини адвокатнинг иш фаолияти давомида унга яқиндан кўмак берувчи, унинг вазифаларини қисман бажарувчи шахс деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. Юридик фан тармоғи олимларидан бири A.Н. Чашин адвокат стажёрининг хусусиятларига қуйидагича таъриф беради: "Стажёр- адвокатлик таълими бўйича 230 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 06 (2025) / ISSN 2181-1415 синовдан ўтаётган шахс [3]". Л.Н. Бардин фикрига кўра “Адвокат ёрдамчиси адвокатнинг профессионал фаолиятига кўмаклашувчи, унга судгача ва суд процесси давомида далилларни аниқлаш, тўплаш ва уни судга тақдим қилиш учун биринчи кўмак берувчи шахс ҳисобланади[4]”. Таърифлардан шуни англаш мумкинки, адвокат стажёри - адвокат ва унинг ёрдамчисидан адвокат касби, унинг профессионал фаолияти давомида зарур бўладиган билим ҳамда кўникмаларни муайян муддат давомида ўрганувчи шахсдир. Уларнинг ҳуқуқий мақоми юзасидан миллий қонунчилигимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан аниқлик киритилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида ёрдамчига ва стажёрга эга бўлиш ҳуқуқи мавжудлиги келтириб ўтилган. Мазкур қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг юридик маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин. Лекин 81- моддада адвокат стажёри бўлиш учун олий юридик маълумот шарт эканлиги белгилаб қўйилган. Яъни адвокат стажёрига олий юридик маълумот, ёрдамчига эса юридик маълумотнинг ўзи кифоя қилади. Шунингдек, ҳар иккала субъект ҳам белгиланган тартибда муомала

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада адвокат стажёри ва ёрдамчисининг адвокат стажёри, ҳуқуқий мақоми, уларни адвокатлик тузилмаларига қабул адвокат ёрдамчиси, қилиш ва ҳақ тўлаш тартиби, фаолият йўналишлари адвокатлик тузил…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада адвокат стажёри ва ёрдамчисининг адвокат стажёри, ҳуқуқий мақоми, уларни адвокатлик тузилмаларига қабул адвокат ёрдамчиси, қилиш ва ҳақ тўлаш тартиби, фаолият йўналишлари адвокатлик тузил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
legal intern, адвокат, адвокат стажёри, legal aid information system, legal structure, training manager, мутасадди-адвокат, стажировка раҳбари, legal assistant, lawyer, структура юриста, адвокатлик тузилмаси, стажер юриста, адвокат ёрдамчиси, руководитель обучения, «Юридик ёрдам» ахборот тизими, информационная система «Юридическая помощь», помощник юриста
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники