К содержанию
РецензированоRU2025

Специальный субъект административно-правового спора

Makhmud ESHIMBETOV

Общество и инновации · 6 · 456-461 · 2025

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақола маъмурий-ҳуқуқий низонинг махсус маъмурий орган, субъекти – маъмурий орган тушунчасига бағишланган махсус субъект, бўлиб, мақолада давлат ташкилотлари, корхоналар, оммавий-ҳуқуқий ташкилотлар, муассасалар, махсус комиссиялар ва бошқа муносабатлар, маъмурий-бошқарув юридик шахслар қандай муносабатлар жараёнида ваколати, “маъмурий орган” мақомига эга бўлиши ўрганилган. ташкилот, Шунингдек, "маъмурий орган" тушунчаси назариётчи корхона, олимларнинг илмий қарашлари, қонунчилик ҳужжатлари давлат ва ижро органлари, асосида қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Маъмурий- махсус ташкил этилган комиссиялар. ҳуқуқий низонинг махсус субъекти маъмурий орган ҳисобланиши ҳақидаги қарашлар илгари сурилиб, ушбу қарашлар доирасида таклиф ва хулосалар билдирилган. 1 PhD, Independent researcher, Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, Judge of the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 Специальный субъект административно-правового спора АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья посвящена понятию специального административный орган, субъекта административно-правового спора — специальный субъект, «административного органа». В статье рассматривается, публично-правовые при каких правовых отношениях государственные отношения, административно- учреждения, предприятия, организации, учреждения, управленческая специальные комиссии и другие юридические лица полномочия, приобретают статус «административного органа». Также организация, понятие «административный орган» подвергнуто предприятие, сравнительно-правовому анализу на основе научных государственные и исполнительные органы, взглядов теоретиков и норм законодательства. Выдвинуты специально созданные мнения о признании административного органа комиссии. специальным субъектом административно-правового спора, а также представлены предложения и выводы в рамках этих взглядов. Оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шахслар низонинг субъектлари ҳисобланади[1]. Дарҳақиқат, ҳар қандай ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари ўз навбатида ушбу муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг тарафига айланиши мумкин. Бироқ, низо субъекти сифатида маъмурий органлар иштироки мажбурийлиги эса фақат маъмурий-ҳуқуқий низога хос бўлган ҳолатдир. Маъмурий орган атамаларининг тушунчасини аниқлаш ушбу шахслар томонидан низо предмети бўлган маъмурий актлар қабул қилиши, ҳаракатлар содир этиши, шунингдек ушбу низоларни бошқа турдаги низолардан фарқлаш учун зарурдир. Шу сабабли ҳам биз ушбу илмий иш доирасида маъмурий-ҳуқуқий низонинг махсус субъектлари бўлган “маъмурий орган” атамаларининг илмий назарий таҳлили ва назарий қарашлардан келиб чиқиб ўз фикрларимизни баён этамиз. Хорижий ва мамлакатимиз олимлари маъмурий органлар ва уларнинг тушунчалари бўйича ўз илмий қарашларини баён қилиб келмоқдалар. Масалан, И.А.Хамедов маъмурий органлар тушунчаси “маъмурчилик” (администрирование) тушунчасидан келиб чиқишини келтириб ўтган. Маъмурчилик деганда эса индивидуал-аниқ характердаги ижроия-фармойиш фаолияти ёки давлат бошқарувидаги аниқ ҳолатларга нисбатан маъмурий фармойиш фаолияти тушунилишини таъкидлаб ўтган[2]. Маъмурий органнинг қуйидаги уч ўзига хос хусусиятини, жумладан, маъмурий компетенциянинг мавжудлиги, маъмурчиликни амалга оширишга ваколатли эканлиги ҳамда фаолиятнинг қонуности характерга эга эканлигини келтириб ўтади[3]. Я.Нурыев фикрига кўра, маъмурият - бу тўғри қарорлар қабул қилиш санъати ва уларни амалда қўллаш қобилияти[4]. Маъмурий ҳуқуқ фанида маъмурий орган деганда давлат бошқаруви органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари тушунилади[5]. Бизнинг фикримизча ушбу таъриф маъмурий органларга нисбатан тор тушунча бўлиб, ушбу атама маъносини фақат давлат ва ижро органлари билан чегаралаб бўлмайди. Қолаверса, “давлат ва ижро органлари” турли хил ҳуқуқий 457 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 муносабатларга киришиши (оммавий, хусусий) мумкинлиги нуқтаи назаридан олиб қаралса, “давлат ва ижро органлари” “маъмурий орган” сўзига синоним бўла олмайди. Ушбу органлар маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатга киришгандагина “маъмурий орган” мақомига эга бўлади. Бошқа ҳуқуқий муносабатларда эса, масалан фуқаровий ҳуқуқий муносабатда у “маъмурий орган” сифатида талқин этилмайди. Демак, “маъмурий орган” атамаси фақат оммавий ҳуқуқий муносабат билангина боғлиқ бўлади. П.И.Кононов адабиётларда “маъмурий орган” тушунчаси йўқлигини таъкидлаб, маъмурий орган деганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган давлат ёки муниципал ташкилот, шунингдек маъмурий ва оммавий ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли жисмоний шахс тушунилиши[6] ҳақида фикр билдирган. Анъанага кўра, қонунчилик, ҳуқуқий (юридик) адабиёт ва амалиётда маъмурий орган тушунчаси ижро этувчи ҳокимият органлари билан боғлиқ эди. Натижада, ҳуқуқ назария

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақола маъмурий-ҳуқуқий низонинг махсус маъмурий орган, субъекти – маъмурий орган тушунчасига бағишланган махсус субъект, бўлиб, мақолада давлат ташкилотлари, корхоналар, оммавий-ҳуқуқий ташкилотлар…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақола маъмурий-ҳуқуқий низонинг махсус маъмурий орган, субъекти – маъмурий орган тушунчасига бағишланган махсус субъект, бўлиб, мақолада давлат ташкилотлари, корхоналар, оммавий-ҳуқуқий ташкилотлар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
administrative body, The article puts forward the perspective that the administrative, administrative-management authority, давлат ва ижро органлари, административный орган, административно-управленческая полномочия, маъмурий орган, предприятие, маъмурий-бошқарув ваколати, специальный субъект, оммавий-ҳуқуқий муносабатлар, организация, корхона, махсус субъект, государственные и исполнительные органы, махсус ташкил этилган комиссиялар, enterprise, organization, специально созданные комиссии, specially established commissions, публично-правовые отношения, public-legal relations, state and executive bodies, ташкилот, special subject
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники