К содержанию
РецензированоRU2025

ПЕРСПЕКТИВЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В ГОСУДАРСТВЕННЫХ ЗАКУПКАХ

www.sci-p.uz III SON. · Гулбоев Улуғбек

Передовая экономика и педагогические технологии · 2020 · 34–48 · 2025

Аннотация

The article analyzes the importance and prospects of implementing digital technologies in public procurement. It examines opportunities to increase transparency and efficiency of procurement processes, reduce corruption risks, and improve economic performance through modern digital solutions. Existing challenges in Uzbekistan and proposed measures to address them are also discussed. Keywords: digital technologies, public procurement, digitalization, anti-corruption, economic efficiency. 786 786-792 www.sci-p.uz III SON. 2025 Кириш. Давлат харидлари – бу давлатнинг товарлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш жараёни бўлиб, миллий иқтисодиётда муҳим ўрин тутади. Бу жараёнлар давлат бюджетидан катта миқдорда маблағлар сарф этилиши туфайли самарадорлик, шаффофлик ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш давлатнинг асосий вазифаларига айланади. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида рақамли технологиялар тез суръатларда ривожланмоқда ва уларни давлат харидларига жорий этиш иқтисодий жараёнларни автоматлаштириш, трансакцияларни оптималлаштириш ҳамда коррупция хавфларини қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Рақамли технологияларни қўллаш орқали давлат харидларининг шаффофлиги ошади, бюрократик тўсиқлар камаяди, тендер жараёнлари тезлашади ва иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратилади. Шунингдек, электрон платформаларнинг жорий этилиши билан маълумотлар базаси интеграцияси ва автоматлаштирилган назорат тизимлари орқали самарадорлик янада ошади. Бундай жараёнлар мамлакатнинг рақобатбардошлигини яхшилашга, кичик ва ўрта бизнеснинг давлат харидларида иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади. Бироқ, рақамли технологияларни жорий этишда маълумотларни муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлиги, тизимлар ўзаро мувофиқлашуви каби масалаларга эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, давлат хизматларида рақамлаштиришнинг кенг қамровли ва самарали бўлиши учун қонунчилик базасини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш каби чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш зарур. Адабиётлар шарҳи. Маҳаллий олимлар рақамли технологиялар давлат харидларида ўтказилиш жараёнларини тезлаштириш ва шаффофлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайдилар. МДҲ давлатларида рақамли тендерлар ва электрон платформа тизимлари давлат харидлари самарадорлигини оширишда қўлланилмоқда. Хорижий тадқиқотлар рақамли технологиялар орқали коррупцияни камайтириш, маълумотларни интеграциялаш ва жараёнларни автоматлаштириш самарадорлигини кўрсатади. Маҳаллий олимлар рақамли технологияларнинг давлат харидлари соҳасида жорий этилиши давлат хизматларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишда муҳим омил эканлигини таъкидлайдилар. Масалан, Қодиров (2022) давлат харидларида электрон тендер тизимларининг самарадорлигини таҳлил қилиб, уларнинг коррупция хавфини қисқартириш ва жараёнларни автоматлаштиришдаги аҳамиятини кўрсатди. Саидова ва Норматова (2021) электрон платформа орқали давлат харидларини бошқаришнинг амалий жиҳатларини ўрганиб, бу тизимнинг ишончлилигини таъминлаш учун ахборот хавфсизлиги чораларини кучайтириш кераклигини таъкидлашди. Шукуров (2023) эса рақамли технологиялар асосида давлат харидларини такомиллаштириш учун кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш муҳимлигини қайд этди. МДҲ давлатлари олимлари рақамли технологияларни жорий этишда умумий муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларига эътибор қаратишган. Масалан, Петров (2022) рақамли тендер платформаларининг ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил қилиб, қонунчиликни такомиллаштириш заруратини таъкидлайди. Иванова ва Смирнов (2021) рақамли технологиялар орқали давлат харидларининг очиқлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича тажриба ва муаммоларни ўрганишган. Беляев (2023) эса МДҲ мамлакатларида рақамли платформа жорий этиш жараёнларидаги техник муаммоларни кўриб чиқади. 787 www.sci-p.uz III SON. 2025 Хорижий тадқиқотчилар рақамли технологиялар давлат харидларидаги коррупцияни камайтириш, жараёнларни автоматлаштириш ва шаффофликни таъминлашга таъсирини ўрганишган. Мисол учун, Smith (2022) электрон тендерлар орқали давлат харидларида рақобат муҳитини яхшилаш ва коррупция хавфини қисқартиришни таъкидлади. Johnson ва бошқалар (2021) давлат харидлари жараёнларида маълумотлар интеграциясини ва таҳлилни рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш имкониятларини тадқиқ этишган. Brown (2023) эса рақамли платформаларни жорий этиш натижасидаги иқтисодий самарадорлик ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги тажрибаларни таҳлил қилган. Шунингдек Абдурахмонов (2018-2024) ҳозирги рақамли иқтисодий шароитда давлат харидларида юзага келадиган рискларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борган. Тадқиқот методолигияси. Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил, синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек давлат харидларини амалга оширишнинг механизмларини такомиллаштириш муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Давлат харидлари давлат бюджетидан товарлар, и

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the importance and prospects of implementing digital technologies in public procurement.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the importance and prospects of implementing digital technologies in public procurement. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
digital technologies, public procurement, digitalization, anti-corruption, economic efficiency, давлат харидлари, борьба с коррупцией, рақамлаштириш, рақамли технологиялар, коррупцияга қарши кураш, цифровые технологии, экономическая эффективность, государственные закупки, иқтисодий самарадорлик, цифровизация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники