Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРИУСАДЕБНЫХ ЗЕМЕЛЬ – ИСТОЧНИК ДОХОДА И ОСНОВА БЛАГОПОЛУЧИЯ СЕМЬИ
www.sci-p.uz III SON. · PhD Хакимов Зафар
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
The article examines the problems and solutions for the efficient use of household lands. In recent years, improving the efficiency of land use has been called the most pressing problem. In particular, our president is carrying out large-scale work to improve the efficiency of land use in Uzbekistan. Economic analysis of the efficiency of agricultural land use in eliminating food insecurity of the population, research into the problems and creation of a scientific basis for their provision is a requirement of the time. Keywords: household plot, subsidiary farm, farming enterprise, profitability, gross domestic product, labor force, investment, innovation. Кириш. Жамият тараққиётининг асосий устунларидан бири — оилавий иқтисоднинг барқарорлигидир. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қишлоқ жойларда яшовчи фуқароларни иш билан таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш — энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Меҳнат билан барака, барака билан фаровонлик келади. БМТнинг Озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли 160 миллиондан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда. Томорқа — имкониятлар хазинаси хисобланади. Томорқа — бу кичик ер майдони бўлса-да, унда жонкуярлик ва оқилона меҳнат билан улкан натижаларга эришиш мумкин. Бугунги кунда ҳар бир оила ўз томорқасини нафақат шахсий эҳтиёж учун, балки бозор учун маҳсулот етиштириш манбаи сифатида ҳам қўлламоқда. Сабзавот ва мевалар, парранда ёки чорва боқиш, иссиқхона ташкил этиш, ҳатто асаларичилик ва зиравор етиштириш каби турли фаолият йўналишлари томорқани кичик бизнесга айлантирмоқда. Айрим ҳудудларда деҳқонлар икки ёки уч мавсумда ҳосил олиш йўлларини қўлламоқда. Томчилаб суғориш, агротехника қоидаларига риоя қилиш ва хаво шароитига мос экин танлаш каби инновацион ёндашувлар натижасида ҳосилдорлик анча ошган. Бу эса шуни кўрсатадики, томорқадан самарали фойдаланиш орқали даромадни бир неча баробарга кўпайтириш мумкин. Адабиётлар шарҳи. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан ушбу тармоқни барқарор ривожлантириш доирасида муҳим таркибий ислоҳотлар олиб борилди ва ўз ижобий натижаларини бермоқда. Аммо, бир томондан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши асосан суғорма деҳқончиликка асосланганлиги, иккинчи томондан эса сув танқислиги кескинлашаётганлиги, шунингдек “Ўзбекистоннинг 70 фоиз ерлари қурғоқчил майдонлардан иборат”лиги келажакда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқлим ўзгаришига таъсирчанлиги юқори эҳтимолликда бўлишлигини кўрсатади. Зеро, Президентимиз Мирзиёев дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиб, “Иқлим жадал 794 www.sci-p.uz III SON. 2025 ўзгармоқда, оммавий миграция оқимлари кўпаймоқда, анъа- навий қадриятлар завол топмоқда” (Нутқ, 2021) – деб таъкидлаганлари ҳолда иқлим ўзгаришининг келгусида ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда иш тутиш ва ушбу масалага илмий ёндашиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратди. Муратов (2022) томорқа хўжалиги соҳасида методологик жиҳатдан мустаҳкам ва статистик асосланган тадқиқот усулини қўллади. Унинг ишида инновацияларнинг даромадга таъсирини баҳолашда омилли таҳлил, нормаллик ва коллинеаллик тестлари, ANOVA ва Tobit моделлари самарали бўлиб, натижалар эса илмий ва амалий аҳамиятга эга эканини кўрсатди. Муратов (2022) томорқа хўжалигида инновацияларни татбиқ этиш ва уларнинг даромадга таъсирини ўрганди. Унинг асосий иши — “Innovation Use Index” (Инновациялардан фойдаланиш индекси) воситасида томорқа хўжаликларининг даромадини таҳлил қилди”. Инновациялардан фойдаланиш индекси 1 %га оширилганда, даромад 32.9 %га ўсади; бу натижа 1 % даражада статистик аҳамиятли (p < 1). Лерман (2019) изланишларига кўра собиқ иттифоқни тарқалиши билан Марказий Осиё ва Кавказ орти мамлакатларида қишлоқ хўжалигининг қонтомири ҳисобланган суғориш ва сув билан таъминлаш тизимида жуда катта бузилишлар кузатилди. Бунга сабаб дарё сувларининг эндиликда бир неча давлатлар ҳудудидан ўтиб келиши, савхоз, калхоз ерларини бир неча деҳқон, фермер ҳаттоки оилавий пудратчиларга бўлиб берилганлиги, мавжуд инфратузилма иншоатлари колхоз ва совхозлар учун йирик- йирик лойиҳа асосида қурилганлиги учун тизимда номувоффиқликни келтириб чиқарди. Бегдуллаев (2019) антропоген таъсир туфайли оролбўйи минтақасида тупроқ шўрланиши, ҳосилнинг камайиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати ёмонлашиши кузатилмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли ҳам бундай шароитларда яхши ўсиб ривожланадиган экин турларини етиштириш мақсадга мувоффиқдир. Шундай экинлардан бири жўхори ҳисобланиб, у ўрта ва кучли шўрланган майдонларда ҳамда сув танқис шаро
Доказательный фрагмент
«The article examines the problems and solutions for the efficient use of household lands.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the problems and solutions for the efficient use of household lands. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- household plot, subsidiary farm, farming enterprise, profitability, gross domestic, приусадебных участок, innovation, инновации, подсобное хозяйство, деҳқон хўжалиги, фермерской хозяйство, рентабельность, ялпи ички маҳсулот, gross domestic product, томорқа хўжалиги, investment, фермер хўжалиги, валовой внутренний продукт, инвестиции, ишчи кучи, рабочая сила, labor force, инвестиция, рентабеллик, инновация
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025