Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОРГАНИЗАЦИОННЫХ И МЕТОДОЛОГИЧЕСКИХ АСПЕКТОВ АУДИТА ТЕКУЩИЙ АКТИВОВ
www.sci-p.uz III SON. · PhD, доц. Мавлянова Дилобар
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
This article addresses the issues of practical application of information sources and its structural structure in accordance with international standards, which are used in the application of analytical actions in the audit of current assets. The scientific study examined the issues of analysis taking into account the nature of the reserves, as well as their application in the audit process from the data of the analysis. Keywords: commodity material reserve, accounting, standard, net sales value, reporting, cost, profit, loss, purchase costs, processing costs. 746 746-758 www.sci-p.uz III SON. 2025 Кириш. Жорий активлар молиявий ҳисобот йилида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бизнес жараёнларида фойдаланиладиган, ўтган ҳодисалар натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан олинадиган ёхуд назорат қилинадиган, ишончли баҳолаш мумкин бўлган, келгусида иқтисодий наф келтириш эҳтимоли мавжуд бўлган активлар бўлиб, улар тадбиркорлик субъектларининг ликвидлиги ва тўлов қобилиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, жорий активлар тадбиркорлик субъектлари активлари таркибида тез пулга айланувчи активлардир. Шу сабабли, аудит жараёнида уларнинг аниқлиги, мавжудлиги ва баҳоланиши, бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида ўрганилади. Адабиётлар шарҳи. Жорий активлар аудити ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларини аудиторлик ҳисоботида акс эттириш тартиби қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади: Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни; аудиторлик фаолияти стандартлари: аудитнинг халқаро стандартлари; сифат назоратининг халқаро стандартлари; таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари; ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари; турдош хизматларнинг халқаро стандартлари; бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари; молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жорий активлар аудитининг назарий асослари қуйидаги принципларга таянилади; - мавжудлиги: жорий активлар ҳақиқатда мавжуд ва ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим; - тўлиқлилик: молиявий ҳисоботда тадбиркорлик субъектининг барча жорий активлари тўлиқ акс эттирилиши керак; - аниқлик ва баҳолаш: жорий активлар кирим қилинганда, молия-хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун берилганда ва бошқа шаклда чиқим қилинганда ҳаққоний баҳоланган ҳолда қийматини шакллантириш зарур; - тасниф ва тақдим этиш: бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида мавжуд жорий активларни тўғри таснифлаган ҳолда улар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш лозим; - ҳуқуқ ва мажбуриятлар: жорий активларга нисбатан тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқига эга бўлиши керак. Албатта, жорий активлар аудитининг назарий, ташкилий-услубий ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш масалалари хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг илмий ва ўқув-услубий асарларида тадқиқ қилиб ўрганилган. Хусусан, Суйц (2006) жорий активларни аудиторлик текширувидан ўтказиш борасида олиб борган изланишларида жорий активлар аудитини режалаштириш ва аудит дастурини тайёрлаш масалаларига эътибор қаратади. Жумладан, унинг ёзишича: «Жорий активларнинг аудиторлик текшируви қуйидагиларни текширишни ўз ичига олади: ишлаб чиқариш захиралари; бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ишлаб чиқариш харажатлари; келгуси давр харажатлари; тугалланмаган ишлаб чиқариш; бошқа захиралар ва харажатлар; сотиб олинган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи; ТМҚлар, пул маблағлари; тайёр маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар); бошқа жорий активлар». Бунда муаллиф жорий активлар таркибига кирувчи активларни таснифлаган ҳолда тавсифлаб берганини кузатиш мумкин. 747 www.sci-p.uz III SON. 2025 Лустов (2024) ёзишича, «Корхона жорий активларининг ҳисоби ва аудити, бизнесни, хусусан корхона мулкини бошқаришнинг бир қисмидир». У “Diagnostika” МЧЖ мисолида корхонанинг узоқ муддатли ва жорий активлар аудити ва таҳлили бўйича изланишлар олиб борган изланишларида жорий активлар таҳлилини такомиллаштириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратган. Жорий активлар аудити бўйича аудитнинг мақсади, вазифалари ва методикасини тавсифлаб бериш билан чегараланган. Чикалова ва Ефремовалар (2024) жорий активлар аудити ва ички назоратини такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб борган бўлиб, улар жорий активлар ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил ва назорат усуллари асосида баҳолаш масалаларига тўхталиб ўтишган. Албатта, жорий активлар аудитини ўтказишни такомиллаштириш йўналишларини ажратиб кўрсатган ҳолда тавсифланади. Бироқ, муаллифлар томонидан таклиф этилаётган такомиллаштириш йўналишлари умумий асосларда ёритиб берилган. Уларнинг фикрига кўра, жорий активлар аудитини ўтказишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича берилган таклифлар ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва аудит қилиш доирасида аниқланмасл
Доказательный фрагмент
«This article addresses the issues of practical application of information sources and its structural structure in accordance with international standards, which are used in the application of analytical actions in the…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article addresses the issues of practical application of information sources and its structural structure in accordance with international standards, which are used in the application of analytical actions in the… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- commodity material reserve, accounting, standard, net sales value, reporting, cost, затраты на переработку, зарар, затраты на закупку, прибыль, қайта ишлаш харажатлари, соф сотиш қиймати, отчетность, чистая стоимость реализации, ҳисоб, товар моддий захира, бухгалтерский учет, purchase costs, убыток, processing costs, loss, товарно-материальный запас, себестоимость, таннарх, ҳисобот, сотиб олиш харажатлари, стандарт, profit, фойда
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025