К содержанию
РецензированоRU2025

АНАЛИЗ СОСТОЯНИЯ ЛИКВИДНОСТИ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ УЗБЕКИСТАНА

www.sci-p.uz III SON. · ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ

Передовая экономика и педагогические технологии · 2025

Аннотация

The scientific article discusses issues related to improving the liquidity management strategy of commercial banks. Keywords: commercial banks, liquidity, factors, internal and external factors, banking sector, management, assets, liabilities, credit. Кириш. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунлардан бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Ҳар бир мустақил давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало мазкур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир. 469 469-475 www.sci-p.uz III SON. 2025 Маълумки тижорат банклари ҳар куни ўзаро боғлиқ бир неча масалаларни ечмоқлари лозим: а) ўз операцияларининг фойдалилигига эришиш; б) ликвидлик даражасини зарур даражада сақлаш; в) тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва бошқалар. Аммо шуни таъкидлаш лозимки банкнинг даромадлилиги ва ликвидлиги ўзаро тескари мутаносибдир. Юқори ликвидликни таъминлаш банкнинг юқори даромадликка эришиш мақсадига зиддир, чунки ликвид активлар ноликвид активларга нисбатан кам фоиз даромадлар келтирадилар. Бошқа томондан юқори фойдага эришиш мақсадида актив сиёсат юргизаётган банклар ликвид активларини мумкин бўлган минимал даражада ушлаб туриш тенеденсиясига эга бўладилар. Ликвидлик ва даромадлик ўртасидаги бундай ўзаро боғлиқлик банк сиёсати норатсионал тузилган шароитда юқори ликвидлик мавжуд ҳолда унинг норентабеллигига ёки хатарли даражада пас бўлган ликвидлик шароитида банкнинг юқори даромадлигига олиб келиши ва бу унинг банкротлигига сабаб бўлиши мумкин. Ликвидлик ва фойдалиликнинг оптимал даражада бўлишини таъминлаш учун банклар бу кўрсаткичларни комплекс таҳлил қилишлари зарур, бунинг учун эса аввало «банкнинг ликвидлиги» ва «банкнинг тўлов қобилияти» каби тушунчаларни кўриб чиқмоқ зарур. Адабиётлар шарҳи. Ҳозирги иқтисодий адабиётларда ликвидлик ва тўлов қобилияти иқтисодий терминлари кўпинча бир-бирини ўрнини алмаштирган ҳолда талқин этилади. “Ликвидлик ва тўлов қобилиятини бошқариш — бу корхона мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришни таъминлаш учун тўлов воситаларини самарали тақсимлаш ва бошқариш жараёни бўлиб, молиявий барқарорлик ва инвестициявий жозибадорликни таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.” (Lopatovska & Gaevska, 2022) “Корхона фаолиятида тўлов қобилияти ва ликвидлик таҳлили ички харажатларни камайтириш, сотув ҳажмини ошириш ва бозордаги позицияни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу молиявий барқарорликнинг асосий кўрсаткичларидир.” (Bakaeva & Taguzloev, 2024) “Ликвидлик ва тўлов қобилияти бир-бирига боғлиқ тушунчалар бўлса-да, улар фарқли иқтисодий мазмунга эга. Корхона молиявий қийинчиликларга дуч келмаслиги учун ҳар иккаласини ҳам узвий таҳлил қилиш талаб этилади.” (Liuta et al., 2019) “Ликвидлик ва тўлов қобилиятини баҳолашда баланс ликвидлиги, активлар ва мажбуриятларнинг муддатлар бўйича тақсимоти, ҳамда нисбий ва мутлақ кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали тўлиқ ва тизимли таҳлил зарур.” (Lopatovska & Ponomarova, 2022) “Тўлов қобилияти – корхона ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ қоплаш учун етарли маблағларга эга бўлишидир. Ликвидлик эса бу қобилиятни таъминлаш воситаси ҳисобланади. Иккаласини мувозанатли таҳлил қилиш — барқарор фаолият калитидир.” (Dvornyk, 2020) Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Ликвидлик термини моддий қийматликларнинг ва бошқа активларнинг тезда сотилишини ва пулга айланишини ифодалайди. Банкнинг ликвидлигини шунингдек кўпгина ҳолларда нақд маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ёки корреспондент банклардан сотиб олиш қобилияти деб ҳам баҳолашади. Тўлиғича банк ликвидлиги деганда ликвид активларини сотиш, пул маблағларини Марказий банкдан сотиб олиш ва акциялар, облигациялар, депозит ва омонат сертификатлари хамда 470 www.sci-p.uz III SON. 2025 бошқа қарз инструментларини эмиссиясини амалга ошириш имкониятлари назарда тутилади. Тўлов қобилияти - бу бирмунча кенгрок бўлиб у фақатгина активларни тезда пулга айлантириш имкониятларини эмас, балки тижорат банкининг ўз кредиторлари - омонатчилар, банклар ва давлат олдидаги кредит ва бошқа пул ҳарактеридаги операцияларидан келиб чиқадиган ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиғича бажариш қобилиятини ҳам ўз ичига олади. Шундай қилиб, ликвидлик тўлов қобилиятининг зарур ва мажбурий шарти сифатида майдонга чиқади. Унинг бажарилиши устидан назоратни фақатгина юридик ёки жисмоний шахснинг ўзигина эмас, балки муайян ташқи назорат органи ҳам ўз зиммасига олади. Тижорат банкининг ликвидлиги унинг пассив бўйича пул шаклидаги ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш қобилиятидир. Банкнинг ликвидлиги банк балансининг актив ва пассивларини баланслаштирилганлик даражаси, банк томонидан жойлаштирилган активлар ва жалб қилинган пассивларнинг муддати бўйича ўзаро мослик даражаси билан белгиланади. Банк ликвидлигининг меъёрлари одатда баланс активларининг турли моддаларини пассивларнинг жами суммасига ёки маълум моддаларига, ёки аксинча пассивларнинг акт

Доказательный фрагмент

«The scientific article discusses issues related to improving the liquidity management strategy of commercial banks.»

Образец извлечения

Демо-превью

The scientific article discusses issues related to improving the liquidity management strategy of commercial banks. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
commercial banks, liquidity, factors, internal and external factors, banking, бошқарув, credit, омиллар, пассивы, управление, пассивлар, коммерческие банки, ликвидность, ички ва ташқи омиллар, активлар, факторы, assets, ликвидлик, banking sector, кредит, liabilities, тижорат банклари, банковский сектор, банк сектори, внутренние и внешние факторы, активы, management
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники