Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЕТОДОЛОГИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ УЧЕТА ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ПЕРЕД РАБОТНИКАМИ
www.sci-p.uz III SON. · Эргашев Сарвар (International School of Financial Technology and Science)
Передовая экономика и педагогические технологии · 2025
Аннотация
The article studies the theoretical, methodological and legal aspects of accounting for employee obligations. Based on the conducted research, it is proposed to improve the calculation of employee obligations. Keywords: obligations to employees, long-term obligations to employees, short-term obligations to employees. 186 186-192 www.sci-p.uz III SON. 2025 Кириш. Ходимлар билан ҳисоблашишларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобини юритиш ўзига хос масала бўлсада, республикамизда бу масалани тартибга солувчи бухгалтерия ҳисобига оид алоҳида услубий ҳужжат мавжуд эмас. Яъни, фақатгина Ўзбекистон Репсубликаси меҳнат кодекси, фуқаролик кодекси ёки бошқа меърий-ҳужжатларда меҳнатни ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ёки ходимга бошқа масалалар юзасида бўладиган муносабатлар ёритилган бўлса, солиқ кодексида ходим билан ҳисоб- китобларда солиққа тортиш муносабатлари келтирилган. Демак, бу масалада, яъни, ходимлар билан ҳисоблашишлар ҳисобини юритиш масаласида миллий қонунчилик етарли услубий асос вазифасини бажармайди. Бироқ, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида айнан ходимлар билан ҳисоблашишлар масаласи иккита стандартда ўз ифодасини топган. Уларнинг бири ходимларнинг даромадларига бағишланган бўлиб, ходимлар билан ҳисоблашишлар харажат ва мажбуриятни тан олишга қаратилган бўлса, иккинчиси, ходимларнинг меҳнат натижаларига, яъни, пенсия муносабатларига бағишланган. Адабиётлар шарҳи. Ходимлар олдидаги мажбурият нафақат иш ҳақи доирасида балки хизмат сафари даврида хўжалик юритувчи субъект томонидан қопланадиган мажбурият сифатида ҳам вужудга келиши мумкин. Худди шундай ходимлардан олдиндан тўлов ҳам фақат иш ҳақи доирасида эмас, бошқа аванслар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Бу борада муаллифлар томонидан турли ўрганишлар ўтказилган ва хулосалар шакллантирилган. Жумладан, В.В. Кипецкая ходимни хизмат сафарига жўнатишда унга хизмат сафари билан боғлиқ турар жойни ижарага олиш, кундалик харажатлар, иш берувчининг рухсати билан ходим томонидан амалга оширилган бошқа харажатларнинг қопланиши кафолатланиши кераклигини таъкидлайди. Шу билан бирга хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби ва миқдори жамоа шартномаси ёки ташкилотнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланишини келтириб ўтади (Кипецкая, 2019). Ушбу манбадан кўришимиз мумкинки, хизмат сафарлари давридаги айрим харажатлар таркиби келтирилган ҳолда, харажатларни қоплаш тартиби ва миқдори ташкилот томонидан мустақил белгиланиши мумкинлиги айтилган. Демак, ушбу муаллиф фикрича, унинг миқдори ҳар бир ташкилот томонидан мустақил белгиланади. Бироқ масаланинг бошқа томони, яъни, ушуб харажатларнинг миқдорига қандайдир солиқ солиш мақсадида ёки бухгалтерия ҳисобида харажат сифатида тан олиш мақсадида ёндашиш муаллиф ишланмасида эътибордан четда қолдирилган. Бошқа бир манбаада Маслова (2012) ходим хизмат сафарида бўлган давр учун, шунингдек, йўлда бўлган кунлар учун, шу жумладан мажбурий тўхташ пайтидаги ўртача иш ҳақи юборувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда барча иш кунлари учун сақланади. Хизмат сафарига юборилган ходимга турар-жой биноларини ижарага олиш харажатлари, хизмат сафари жойига ва қайтишга қўшимча йўл харажатлари, кундалик ва бошқа харажатлар (масалан, иш берувчининг рухсати билан амалга оширилган алоқа хизматлари ёки почта учун тўловлар) киритилиши таъкидлаб ўтган (Маслова, 2012). Мазкур манбадан ҳам кўринадики, бунда юқоридаги муаллифлиникидан бошқа қўшимча харажатлар ҳам тўланиши мумкинлиги эътироф этилиб, хизмат сафари давомида ўртача иш ҳақи сақланиши эсга олинган. Аммо, бунда ҳам қопланиши кафолатланган харажатларнинг миқдори, тўлаш манбаи ва солиққа тортиш масаласи очиқ қолган. Алексеева (2015) ўзининг мақоласида Россия Федерацияси Меҳнат кодексига таянган ҳолда хизмат сафарига юборишда иш жойини (лавозимини) сақлаб қолиш, ўртача иш ҳақини сақлаш, хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаш 187 www.sci-p.uz III SON. 2025 кабиларни кафолатланадиган харажатларга киритади. Иш берувчининг иш жойига қўйилган ходимга қоплайдиган кўпгина харажатлари унинг даромади сифатида қаралмаслиги хусусида тўхталиб ўтади. Яъни, муаллиф, кундалик харажатлар, ҳақиқий ва ҳужжатлаштирилган харажатларни даромад сифатида кўрилмаслигига ишора қилади (Алексеева, 2015). Муаллиф хизмат сафари билан боғлиқ манзилга бориш ва қайтиб келиш учун, аэропорт ёки вокзалга жўнаш, борадиган ва ўтказиш жойларида саёҳат қилиш учун, багажни ташиш учун, аэропорт хизматлари учун тўловлар, турар жойни ижарага олиш учун, алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш, хизмат чет эл паспортини берганлик ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар, визалар берганлик (қабул қилганлик) учун йиғимларни тўлаш, нақд пул ёки банк чекини нақд хорижий валютага алмаштириш каби харажатлар борлигини ҳам келтириб ўтади. Алексееванинг (2015) ишидан кўриниб турибдики, юқоридагилардан бир мунча кенгроқ харажатлар таркиби келтирилган ва фикримизча, аслида ҳам харажатлар мана шундай кенг ва етарли бўлиши керак. Шу билан бирга муаллиф, багажни ташиш, борган жойдаги саёҳат қилиш билан боғлиқ харажатларни таъкидла
Доказательный фрагмент
«The article studies the theoretical, methodological and legal aspects of accounting for employee obligations.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article studies the theoretical, methodological and legal aspects of accounting for employee obligations. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- obligations to employees, long-term obligations to employees, short-term, краткосрочная обязательства перед работниками, ходимлар олдидаги узоқ муддатли мажбурият, short-term obligations to employees., ходимлар олдидаги қисқа муддатли мажбурият, обязательства перед работниками, ходимлар олдидаги мажбурият, долгосрочная обязательства перед работниками
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025