К содержанию
РецензированоRU2018

ОИЛА-ТУРМУШ ДОИРАСИДАГИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Аллабергенов Музаффар

Роль науки в развитии нового Узбекистана и факторы развития · 2018

Аннотация

Мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда шахсларни оиладаги низолардан жабрланишини олидини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилган. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, оила-турмуш соҳасидаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг барвақт профилактикасини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш каби масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий- маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сон қарорининг қабул қилиниши биринчидан, мамлакатимизда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура тингловчиси. https://scientific-jl.com/ 20-to’plam 1-son May 2025 49 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari олдини олиш марказларини фаолиятини ташкил этилишига, иккинчидан, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатишга; учинчидан, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига қасд қилган шахслар билан бирламчи ва изчил профилактика тадбирларини ўтказишга; тўртинчидан, низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этиш мақсадида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатишга; бешинчидан, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг моддий- техник ва услубий базасини мустаҳкамлашга; олтинчидан, долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш мақсадида вақти-вақти билан жамоатчилик фикрини ўрганиш, уларнинг асосида низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ- атворни бартараф этишга доир дастурлар ва услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга жорий этишга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг юздан ортиқ давлатларида маиший зўрликнинг олдини олиш бўйича махсус қонунлар қабул қилинган бўлиб, улар доирасида оиладаги низоларни ҳал қилиш, ундан жабрланган шахсларга тиббий, руҳий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус бошпаналар ташкил этиш ҳамда унинг профилактикаси бўйича самарали фаолиятни ташкил этиш механизмлари яратилган бўлса-да, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция каби давлатлар- да маиший зўрликнинг олдини олиш ҳамда ундан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича илғор тажрибалар мавжуд. Таъкидалаш керакки, илғор тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш, маиший зўрлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикасини аниқлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини https://scientific-jl.com/ 20-to’plam 1-son May 2025 50 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши қуйидаги имкониятларнинг пайдо бўлишига имкон яратди: биринчидан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга; иккинчидан, маиший турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолият олиб борувчи субъектларнинг бу соҳадаги ваколатларини белгилаб беришга; учинчидан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга; тўртинчидан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона электрон маълумотлар базасига киритишга; бешинчидан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни қўллаш ҳамда улар билан самарали профилактика ишларини олиб боришга; олтинчидан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ҳимоя ордери бериш ҳамда дастур асосида ҳулқ-атворни тузатиш бўйича ишлаш тизимининг пайдо бўлишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда мамлакат

Доказательный фрагмент

«Мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда шахсларни оиладаги низолардан жабрланишини олидини олиш юзасидан таклиф ва тавсияла…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўрликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда шахсларни оиладаги низолардан жабрланишини олидини олиш юзасидан таклиф ва тавсияла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жабрланувчи, ўз жонига қасд қилиш, жиноятчи шахс, ҳуқуқбузар, криминоген вазият., Таянч сўзлар: маиший зўрлик, жабрланган шахс, ғайриижтимоий хулқ-атвор
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники