К содержанию
РецензированоRU2019

Ташқи муҳит факторларининг ошқозон морфологиясига таъсири

Худойбердиев Д.К.

Научные статьи · 2019

Аннотация

Овқат ҳазм тизими аъзолари ичида ошқозон марказий ўринни эгаллайди. Ошқозонда овқат фақат механик майдаланмасдан, балки маълум миқдор парчаланган моддаларни сўрилиши билан бирга, ҳазм жараёни учун жуда муҳим ҳисобланган кўплаб секретларни ишлаб чиқаради. Ошқозон эпителийсининг ўзига хос хусусияти унинг без табиатига эга бўлиб, барча қопловчи эпителий ҳужайралари доимий равишда шиллиқ табиатли секрет ажратади. Ошқозоннинг қопловчи эпителийсининг махсулоти шиллиқ парда устида мукоид парда ҳосил қилиб, уни ошқозон ширасининг таъсиридан ва дағал овқат парчаларининг шикастланишидан асрайди. Ташқи муҳит турли факторларининг ошқозонга, унинг шиллиқ қаватига, шиллиқ ости асосига, мускул қаватига таъсирини ўрганиш бўйича жуда кўплаб тадқиқотлар олиб борилган ва ҳозирги кунда ҳам бу ишлар давом этмоқда. Охирги 10 йилликларда инсониятга ионлаштирувчи радиациянинг таъсири сезиларли даражада ортиб бормоқда, бунинг асосий сабаби радиоактив моддаларни яратилиши, ишлаб чиқаришда ва илмий текширишларда кенг қўлланилишидир. Қуйида бир гурух олимларнинг ошқозон морфологиясига таъсир этувчи омилларнинг бу аъзода келтириб чиқарадиган ўзгаришлари бўйича айрим шарҳлар келтирилган:

Доказательный фрагмент

«Овқат ҳазм тизими аъзолари ичида ошқозон марказий ўринни эгаллайди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Овқат ҳазм тизими аъзолари ичида ошқозон марказий ўринни эгаллайди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники