Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТЕРГОВНИ ТЎЛА, ҲАР ТОМОНЛАМА ВА ҲОЛИСОНА ОЛИБ БОРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
БОРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ · Исаков Авазбек Абдурахманович
Развитие педагогических технологий в современных науках · 2023
Аннотация
Ушбу мақолада жиноят ишлари бўйича тергов жараёнида тўла, ҳар томонлама ва ҳолисона ёндошув принципларининг аҳамияти, уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммолар, Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги ҳолат ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари таҳлил қилинади. Халқаро тажрибалар билан таққослаб, миллий амалиётдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилади. Шу билан бирга, мақолада илмий таклиф ва тавсиялар ҳам баён қилинган. Калит сўзлар: Тергов, ҳар томонлама ёндошув, ҳолисоналик, қонун устуворлиги, ҳуқуқий кафолатлар, Ўзбекистон, инсон ҳуқуқлари. Ҳуқуқий давлат барпо этишда жиноят ишларини холис ва адолатли тергов қилиш муҳим ўрин тутади. Чунки тергов жараёнида жиноят содир этилган ёки этилмаганлиги, шахснинг айбдор ё айбсизлиги ҳақида асосий далиллар йиғилади ва баҳоланади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда жиноят процессуал соҳада ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ, амалиётда турли муаммолар сақланиб қолмоқда ва уларни бартараф этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Тергов жараёнида тўла, ҳар томонлама ва ҳолисона ёндошувнинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Жиноят-процессуал кодекси тергов жараёнида тўлиқ, ҳар томонлама ва ҳолис ёндошувни талаб қилади. 22-моддага кўра, ҳар бир ҳолат ҳар томонлама ва ҳолис равишда текширилиши шарт. Бу ҳуқуқий асослар инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва суд адолатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистондаги амалий муаммолар Айрим ҳолларда далиллар етарлича йиғилмайди, адвокатларнинг иштироки чекланади, ёки ташқи таъсирлар ортидан ҳолисоналик бузилади. 2023 йилда қайд этилган текширувлар шуни кўрсатдики, кўп ҳолларда ишлар далиллар етишмаслиги ёки процессуал қонун бузилиши сабабли суддан қайтарилган. Халқаро тажриба ва қиёсий таҳлил Германия ва АҚШ каби давлатларда тергов жараёнида ҳолисоналик ва жамоатчилик назорати юқори даражада таъминланган. Қозоғистонда ҳам 69 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference сўнгги ислоҳотлар натижасида электрон мониторинг тизимлари жорий қилинди ва адвокатларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланди. Тергов жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар Жиноят ишлари бўйича тергов жараёнида тўла, ҳар томонлама ва ҳолисона ёндашувни таъминлаш учун қатор ислоҳотларни амалга ошириш талаб этилади. Шу асосда қуйидаги таклифлар илгари сурилади: Биринчидан, Терговчиларнинг малакасини ошириш ва доимий қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш. Ҳозирги кунда терговчилар учун малака ошириш курслари мавжуд бўлса-да, уларнинг самарадорлиги юқори эмас. Терговчилар замонавий тергов методларини, психологик ёндошувларни, халқаро стандартларни ўрганиши ва амалиётда қўллаши шарт. Иккинчидан,Адвокатлар иштирокини тўлиқ таъминлаш ва уларнинг процессуал ҳуқуқларини кенгайтириш. Адвокатлар иштирокининг эркинлиги таъминланса, далилларни ёпиқ ҳолда йиғиш ҳолатлари камаяди. Бу ҳолислик ва адолат принципларини кучайтиради. Учунчидан,Электрон кузатув ва мониторинг тизимларини кенг жорий этиш. Ҳар бир тергов ҳаракати (сўроқ, қараш, экспертиза тайинлаш ва ҳ.к.) махсус электрон платформада қайд этилиб, назорат органлари ва жамоатчиликка очиқ қилинади. Тўртинчидан,Жамоатчилик назоратини институционал шаклда йўлга қўйиш. Тергов жараёнида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, адвокатлар коллегиялари ва ОАВ вакилларини жалб қилиш, уларнинг баҳолаш механизмларини шакллантириш зарур. Бешинчидан,Тергов органларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш. Айрим ҳолларда ижро ҳокимияти ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг таъсири сезилади. Шу боис, тергов органларини мустақил молиялаштириш, кадрларни танлаш ва лавозимларга тайинлаш жараёнларида шаффофликни таъминлаш лозим. Олтинчидан,Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш. Жамоатчиликнинг ҳуқуқий билимли бўлиши уларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиради. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишонч телефонлари, оммавий 70 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference маърузалар ва онлайн ҳуқуқий маслаҳат платформаларини кенгайтириш орқали аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни юксалтириш мумкин. Еттинчидан,Ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш. Тергов жараёнининг ҳар бир босқичида махсус ички назорат ва аудит тузилмалари орқали текширишлар ўтказиш, ҳисобот бериш тизимини автоматлаштириш зарур. Саккизинчидан,Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва улар билан амалий тажриба алмашиш орқали миллий тергов тизимини такомиллаштириш мумкин. Тўққизинчидан,Қонунчилик базасини янгилаш ва такомиллаштириш. Жиноят-процессуал кодексни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, айниқса, далилларни йиғиш, экспертиза тайинлаш ва қамоққа олиш билан боғлиқ нормаларни қайта кўриб чиқиш лозим. Ўнинчидан,Суд-тергов органлари ўртасида ўзаро алоқа ва мувофиқликни кучайтириш. Ҳар бир тергов иши бўйича суд ва прокуратура органлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, уларнинг тавсиялари ва огоҳлантиришларини амалий жараёнга интеграция қилиш муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада жиноят ишлари бўйича тергов жараёнида тўла, ҳар томонлама ва ҳолисона ёндошув принципларининг аҳамияти, уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммолар, Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги ҳолат ва ула…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада жиноят ишлари бўйича тергов жараёнида тўла, ҳар томонлама ва ҳолисона ёндошув принципларининг аҳамияти, уларни амалга оширишда юзага келадиган муаммолар, Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги ҳолат ва ула… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Тергов, ҳар томонлама ёндошув, ҳолисоналик, қонун, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, Ўзбекистон, ҳуқуқий кафолатлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024