К содержанию
РецензированоRU2025

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЮРИТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ · Қўзиев Исломжон Неъматович

Роль цифровой экономики и современного образования в развитии науки и техники, а также факторы развития · 2025

Аннотация

Ушбу илмий тадқиқот ишида Пенсия жамғармасида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари баён қилинган. Жамғармани молиялаштириш ҳолати ва уларни ҳужжатлаштириш, маблағларни сарфлаш йўналишлари ҳисоби ўрганилган. Калит сўзлар: бухгалтерия, бухгалтерия ҳисоби, бюджет, бюджет ташкилоти, бюджет таснифи, бюджет ҳисоби, икки ёқлама ёзув, ҳисоб регистрлари. Маълумки, Давлат мақсадли жамғармаларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўлаш, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган мажбурий тўловлар, бадаллар, шунингдек бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди. Шунингдек, Жамғарма томонидан молиялаштириладиган маблағлар молиялаштириш манбасига кўра уч турга бўлинади: – Пенсия жамғармаси маблағлари; – республика бюджети маблағлари; – автобензин учун компенсация маблағлари. Жамғарма маблағлари, Республика бюджети маблағлари, шунингдек автобензин учун компенсация маблағларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Бу маблағларни ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисоботнинг юритилиши устидан назорати эса қабул қилинадиган даврий ва йиллик ҳисоботларни 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 341 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari кўриб чиқиш ва таҳлил қилишда хатоликлар аниқланган ҳолатларда, жойлардаги ўрганишлар ва кузатишларни олиб бориш йўли билан амалга оширилади. Жамғарма бюджети, Республика бюджети ва автобензин учун компенсация маблағлари ижроси бўйича Жамғарма бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлимида ҳисобга олинадиган барча операциялар қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади: – пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатларининг параметрлари; – харажатлар сметаси; – талабномалар; – пенсия жамғармаси таркибий бўлинмалари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар тўғрисида маълумотнома (1 –сон шакл); – фармойиш (2 –сон шакл); – ортиқча ва нотўғри тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида хулоса; – ғазначилик мемориал ордери (3 –сон шакл); – тўлов топшириқномаси (4 –сон шакл); – шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирмалар; – тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида оралиқ далолатномалар; – тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисида якуний далолатномалар; – Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12–моддаси “б”-“ж” бандларига асосан фуқароларга тайинланган пенсия бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотнома (5 –сон шакл); – Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 14–моддасига асосан фуқароларга тайинланган пенсия бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотнома (6 –сон шакл); 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 342 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari – фуқароларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсияси бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотнома (7 сон шакл); – фуқароларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ѐки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар учун тўланган товон пуллари тўғрисида маълумотнома (8–сон шакл); – Пенсия жамғармаси таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлимига келиб тушган ҳужжатлар ҳисобга олинади ва 274– ЖМ, 274–РБМ, 274–АБМ–сон шаклдаги мемориал ордерлар билан расмийлаштирилади. Пенсия жамғармасида операцияларнинг ҳисобини юритиш бўйича бюджет ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ қуйидаги дафтарларда юритилади: – “Бош журнал” дафтари (1–ПЖ–сон шакл); – “Маблағлар ҳаракатини ҳисобга олиш” дафтари (2–ПЖ–сон шакл); – “Ҳисоб –китоблар” дафтари (3–ПЖ–сон шакл); – “Даромадлар ва тушумларни ҳисобга олиш” дафтари (4–ПЖ–сон шакл); Пенсия жамғармаси бюджети, республика бюджети ва автобензин учун компенсация маблағлари ижроси бўйича амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар Жамғарма дастурий таъминотига киритиб борилади ҳамда “Бош журнал” дафтари ва бошқа бюджет ҳисоби регистрларида автоматлаштирилган тартибда ўсиб борувчи асосда шакллантирилади. Ойнинг охирида бюджет ҳисоби регистрларида ёзувлар тўғрилигини текшириш учун таҳлилий ҳисоб дафтарида кўрсатилган дебет ва кредит бўйича айланмалар йиғиндилари ва қолдиқлари “Бош журнал” дафтарининг синтетик ҳисобварақларидаги айланмалар йиғиндилари ва 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 343 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari қолдиқлари билан солиштирилади. “Бош журнал” дафтаридаги ҳисобварақ қолдиқлари суммалар

Доказательный фрагмент

«Ушбу илмий тадқиқот ишида Пенсия жамғармасида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари баён қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу илмий тадқиқот ишида Пенсия жамғармасида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг хусусиятлари баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бухгалтерия, бухгалтерия ҳисоби, бюджет, бюджет, ҳисоб регистрлари., икки ёқлама ёзув, бюджет ҳисоби, Калит сўзлар: бухгалтерия, бюджет таснифи, бюджет ташкилоти
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники