Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҒАЗНАЧИЛИКДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ‒ МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ
МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ · Қўзиев Исломжон Неъматович
Роль цифровой экономики и современного образования в развитии науки и техники, а также факторы развития · 2007
Аннотация
Ушбу илмий тадқиқот ишида Ғазначиликда молиявий назорат ва унинг ҳуқуқий – меъёрий асослари баён қилинган. Ғазначилик хизматининг вазифалари, объектлари ва ҳисоб ишларининг юритилиши ўрганилган. Калит сўзлар: бухгалтерия, бухгалтерия ҳисоби, бюджет, бюджет ташкилоти, бюджет таснифи, бюджет ҳисоби, икки ёқлама ёзув, ҳисоб регистрлари. Мамлакатимиз бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида ихтисослаштирилган молия органи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги 2007 йилдан бошлаб Республиканинг барча минтақаларида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 28 февралдаги ПҚ 594–сонли Қарорида Ғазначиликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан, тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилот-ларининг ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш; 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 346 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазначилик ҳисоб рақамида бўлган Давлат бюджети маблағларини бошқариш; бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш; Ғазначиликнинг, бюджет маблағлари ҳисобига тўлаш учун қабул қилинган, Давлат харидлари ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича ахборот базасини ташкил этиш ва мунтазам янгилаб бориш; харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш; Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш; Ғазначиликда молиявий назорат объектлари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобланади. 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 347 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси” 2014 йил 1 январдан кучга кирган бўлиб, унда Ғазначилик ва унинг бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назоратнининг ҳуқуқий асослари келтирилган. Ғазначиликнинг молиявий назоратнинг принциплари қуйидагилар ҳисобланади: қонунийлик ва мустақиллик; молиявий назорат натижаларининг ишончлилик ва холислик; Ғазначилик бўлинмалари давлат молиявий назоратини: бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш йўли билан амалга оширади. Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давлат молиявий назоратни амалга оширишда қуйидаги меъёрий ҳужжатлардан ҳам фойдаланилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”даги 2007 йил 20 мартдаги 53-сонли Қарори; “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 6-To’plam 4-son Iyun , 2025 348 Ilm fan taraqqiyotida raqam
Доказательный фрагмент
«Ушбу илмий тадқиқот ишида Ғазначиликда молиявий назорат ва унинг ҳуқуқий – меъёрий асослари баён қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу илмий тадқиқот ишида Ғазначиликда молиявий назорат ва унинг ҳуқуқий – меъёрий асослари баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бухгалтерия, бухгалтерия ҳисоби, бюджет, бюджет, ҳисоб регистрлари., икки ёқлама ёзув, бюджет ҳисоби, Калит сўзлар: бухгалтерия, бюджет таснифи, бюджет ташкилоти
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015