Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТЕРГОВНИ ТЎЛА, ҲАР ТОМОНЛАМА ВА ҲОЛИСОНА ОЛИБ БОРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Исаков Авазбек Абдурахманович
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада жиноят ишини тергов қилишда қонун устуворлиги, шахс ҳуқуқларининг кафолатланиши ва холис текширув тамойиллари доирасида терговни тўла, ҳар томонлама ва холис олиб боришнинг ҳуқуқий ва амалий асослари ёритилади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва илғор суд-тергов амалиёти таҳлил этилади. Калит сўзлар: жиноят, жазо, маҳкум, маҳбус, холислик, айбсизлик презумпцияси, ҳукми, эҳтиёт чоралари, маьмурий назорат, ажрим, маьмурий жазо, интизомий жазо. Тергов жараёни жиноят процессининг энг муҳим босқичларидан бири бўлиб, унинг сифатли ташкил этилиши жиноят ишлари юзасидан адолатли суд ҳукмини чиқаришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Жиноят-процессуал кодекснинг 22-моддасида белгиланганидек, тергов тўла, ҳар томонлама ва холис олиб борилиши шарт. Ушбу тамойил нафақат ҳуқуқий норма, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд адолатини таъминлашнинг асосий кафолатидир. 1. Терговнинг тўла, ҳар томонлама ва холис олиб борилиши — ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 22-моддасида шундай дейилган: “Терговчи, суриштирувчи ва прокурор жиноят ишларини тўла, ҳар томонлама ва холис текширишни таъминлаши шарт.” Бу норма тергов органи зиммасига фақат айбловни исботлаш эмас, балки айбсизлик эҳтимолини ҳам назарда тутган ҳолда барча далилларни аниқлаш мажбуриятини юклайди. Тўлиқ тергов — бу жиноятга оид барча ҳолатларни қамраб олиш, ҳар қандай сабаб, оқибат, иштирокчилар ва ҳолатларни ўрганишдир. Ҳар томонлама тергов — жиноятнинг нафақат айблов, балки оқлов нуқтаи назаридан ҳам ўрганилишига асосланади. Холис тергов — терговчи, прокурор ёки бошқа шахслар шахсий фикр ва эҳтимолий манфаатлардан холи ҳолда иш юритишини англатади. Терговда холисликни таъминлаш кафолатлари Тергов жараёнида холисликни таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқий механизмлар муҳим аҳамиятга эга: Процессуал мустақиллик: 32 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference ЖПКнинг 36-моддасида терговчининг мустақил фаолият юритиши ва унга ноқонуний таъсир ўтказиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Прокурор назорати: Прокуратура органлари тергов жараёнида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Адвокат иштирокининг мажбурийлиги: Айбланувчининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун ҳимоячи (адвокат) иштирокини таъминлаш — ЖПКнинг 49-50-моддалари асосида ҳуқуқий кафолат ҳисобланади. Далилларни танлаб эмас, тўлиқ йиғиш: Терговчи фақат айбловни исботлашга қаратилган эмас, балки оқловчи ва юмшатувчи далилларни ҳам йиғиши шарт (ЖПК 91-модда). Амалий муаммолар ва таклифлар Амалда тергов жараёнида қуйидаги муаммолар кузатилади: - Айрим ҳолларда терговчилар далилларни бир томонлама йиғишга мойил бўлишади. - Тергов муддатларининг узоққа чўзилиши айбланувчи ёки жабрланувчининг ҳуқуқларини бузади. - Баъзи ишларда суд қарорларида айбни исботловчи далиллар етарлича ёритилмаган бўлади. Таклифлар: 1. Терговчиларнинг малакасини ошириш: Янги амалиёт ва процессуал ўзгаришлардан хабардор бўлиш учун мунтазам ўқув курслари ташкил этилиши лозим. 2. Терговда рақамли технологиялардан фойдаланиш: Видеоёзув, рақамли далиллар ва электрон текширувлар холисликни оширади. Хулоса қилиб айтганда, судланганлик жиноят ҳуқуқи ва умумий ҳуқуқий ҳодиса сифатида жиноий иш юритишнинг турли функциялари, унинг ҳуқуқий табиати ва мақсади тўлиқ очиб берилмаган мураккаб ҳуқуқий ҳодиса эканлигини кўрсатади.Судланганлик асосида вужудга келган судланганлик институти, шахснинг ҳуқуқий ҳолатидаги ўзгаришлар илгари судланган шахслар томонидан жиноятга қарши самарали курашни таъминлашга қаратилган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, жиноий жавобгарликни ўрнатишнинг асосий мақсади уни такрорий жиноятларга қарши курашишда қўллашдир. Айбсизлик презумпцияси — жиноят-процессуал ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб, у шахс айбдор деб топилмагунча айбсиз ҳисобланади, деган қонуний кафолатни англатади. ЖПКнинг 23- 33 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference моддасида бу тамойил қуйидагича баён этилган: “Шахс айбдор деб фақат суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан топилиши мумкин.” Терговчи мазкур принципни тўла эътиборга олиши ва фақат айбни исботлашга қаратилган эмас, балки шахснинг айбсизлигини тасдиқловчи ҳолатларни ҳам ўрганиши шарт. Айрим ҳолларда бу принципга амал қилинмаслиги шахс ҳуқуқларининг жиддий бузилишига олиб келади. Терговда тўпланган ҳар қандай далиллар ЖПКнинг 84-моддасига мувофиқ, қонуний йўл билан, ишончли манбалардан ва тўғридан-тўғри тергов ҳаракатлари орқали олинган бўлиши лозим. Далилларни баҳолашда субъектив ёндошув, шахсий фикрлар, тахминларга асосланган хулосаларга йўл қўйилмаслиги керак. Далилларнинг холис баҳоланиши — суд адолати таъминланишининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир далилнинг манбаи, ишончлилиги ва ўзаро боғлиқлиги аниқ текширилиши лозим. Холис терговни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВнинг ўрни катта. Тергов жараёни ёпиқ тартибда амалга оширилса-да, жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситаларининг кузатуви
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада жиноят ишини тергов қилишда қонун устуворлиги, шахс ҳуқуқларининг кафолатланиши ва холис текширув тамойиллари доирасида терговни тўла, ҳар томонлама ва холис олиб боришнинг ҳуқуқий ва амалий асослари ёри…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада жиноят ишини тергов қилишда қонун устуворлиги, шахс ҳуқуқларининг кафолатланиши ва холис текширув тамойиллари доирасида терговни тўла, ҳар томонлама ва холис олиб боришнинг ҳуқуқий ва амалий асослари ёри… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- жиноят, жазо, маҳкум, маҳбус, холислик, айбсизлик, маьмурий назорат, эҳтиёт чоралари, интизомий жазо., ҳукми, айбсизлик презумпцияси, маьмурий жазо, ажрим
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025