К содержанию
РецензированоRU2021

Транспорт травмаларида болаларга етказилган жароҳатланишлар хусусиятлари ва механизмини баҳолашнинг математик модели

Индиаминов С. И. · Шойимов Ш. У.

Научные статьи · 2021

Аннотация

Тадқиқот мақсади. ТТ ларда пиёда-болаларга етказилган жароҳатланишлар хусусиятлари ва механизмини баҳолашда математик моделлардан фойдаланиш имконияти самарадорлигини ёритиш. Тадқиқот материаллари ва методлари. Йўл-транспорт ҳодисаларида автомобилларнинг уриб юбориши (АТ) оқибатида вафот этган 140 нафар болаларга доир СТЭ материаллари таҳлил қилинди. Пиёда болалар билан тўқнашувларнинг энг кўп қисмини (86) Dаеwоо – uz. русумли замонавий енгил автомобиллар томонидан содир этилган. Эски русумдаги енгил автомобиллар билан тўқнашувлар 15 та ҳолатни ташкил этди. 32 ҳолатда пиёда-болалар йўловчи ташувчи ва юк автомобиллари билан тўқнашув натижасида жароҳат олишган, қолган 4 ҳолатда автомобилларнинг турлари ва маркалари аниқланмади. Пиёда-болалар танасида аниқланган қўшма жароҳат (ҚЖ) лардан қайси соҳа жароҳатланишлари айнан мазкур турдаги АТ га хослиги ишончлилик даражасини аниқлаш юзасидан махсус дастур асосида математик модел яратилди. Хулосалар. Пиёда-болалар танасининг бош, кўкрак - қорин ва қўл-оёқ қисмларидаги ҚЖ лар айнан мазкур турдаги АТ лари учун хос ҳисобланади (R=0,73) ва ушбу тузилмалар жароҳатлари хусусияти шикаст механизмига ойдинлик киритилиши мумкин. Жабрланган пиёда-болаларда қўл-оёқ суяклари синишлари энг кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади ва айнан ушбу тузилмалар жароҳатланиши шаклланиши шикаст механизмига баҳо бериш имконини яратади. Автомобилнинг тана қисмларига бирламчи зарба соҳасини аниқлашда сон ва болдир суяклари диафизар ўрта учлигида синишларнинг информативлик даражаси юқори ҳисобланади (R=0<0,702<1- R=0<0,9911<1). Мазкур ҳолат юзасидан ишлаб чиқилган математик модел дастури экспертиза хулосаларнинг асосланиши ва ишончлилигини таъминлайди

Доказательный фрагмент

«Тадқиқот мақсади. ТТ ларда пиёда-болаларга етказилган жароҳатланишлар хусусиятлари ва механизмини баҳолашда математик моделлардан фойдаланиш имконияти самарадорлигини ёритиш. Тадқиқот материаллари ва методлари. Йўл-тр…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тадқиқот мақсади. ТТ ларда пиёда-болаларга етказилган жароҳатланишлар хусусиятлари ва механизмини баҳолашда математик моделлардан фойдаланиш имконияти самарадорлигини ёритиш. Тадқиқот материаллари ва методлари. Йўл-тр… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники