Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Бирламчи очиқ бурчакли глаукома беморларда эндоназал электрофорез билан простагландин F2α комплекс терапиясининг самарадорлигини аниқлаш
Тулакова Г. Э. · Низомов О. A. · Сабирова Д. Б.
Научные статьи · 2021
Аннотация
Долзарблиги. Бирламчи очиқ бурчакли глаукома (БОБГ) билан беморлар учун физиотерапия муолажаларини ривожлантириш ва яхшилаш долзарб, чунки бу касаллик кўриш қобилияти пастлиги ва қайтарилмас кўрликка олиб келиши билан ҳозирги кунда етакчи кўриш органи патологиясидир ва замонавий тиббиётнинг энг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. БОБГ этиопатогенезининг кўп факторли хусусияти янги тиббий технологияларни ишлаб чиқишни тақозо этади, патогенезнинг турли хил босқичида таъсир қилишини имкон беради. БОБГ билан касалланган 50 беморда (28 та аёллар ва 22 та эркак 50 ёшдан 65 ёшгача бўлган) I - III босқич компенсацияланган кўз ичи биландори воситасида тадқиқотлар ўтказилди. Барча беморлар даволаниш хусусиятига қараб 2 гуруҳ (асосий,назорат гуруҳларига) бўлинди. Aсосий гуруҳда (28 бемор) танакан дори воситаси ёрдамида эндоназал электрофорез қилинди, назорат гуруҳларидаги беморлар (22 бемор) фақат стандарт даво қабул қилишди (вазодилататор ва нейротропик) терапия.Тадқиқотда кўз ичи босими нормаллашган (21-22 мм сим.ус. оралиғида) БОБГ I, II босқичлари ташхиси қўйилган беморлар иштирок етди. Маклаковга кўра). Барча беморларда катаракта йўқ эди. Бирламчи очиқ бурчакли глаукома (БОБГ) билан беморларига эндоназал электрофорезини танакан препаратни қуллаш натижасида кўриш ўткурлиги кўпайди 0,5дан 0,7гача, нисбий ва абсолют скотомалар майдони даволаш вақтида камайди. Эришилган натижа 6 ой сақланади.
Доказательный фрагмент
«Долзарблиги. Бирламчи очиқ бурчакли глаукома (БОБГ) билан беморлар учун физиотерапия муолажаларини ривожлантириш ва яхшилаш долзарб, чунки бу касаллик кўриш қобилияти пастлиги ва қайтарилмас кўрликка олиб келиши билан…»
Образец извлечения
Демо-превьюДолзарблиги. Бирламчи очиқ бурчакли глаукома (БОБГ) билан беморлар учун физиотерапия муолажаларини ривожлантириш ва яхшилаш долзарб, чунки бу касаллик кўриш қобилияти пастлиги ва қайтарилмас кўрликка олиб келиши билан… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
in LibraryХамраев А.Ж., Эминов Р.И.2026
Журнал универсальных научных исследованийЭ.Я Эрметов, Д.Э Яхшибоева2024
Научные работы одарённой молодёжи и медицина XXI векаМ Болтаева, М Хамрокулова2023