К содержанию
РецензированоRU2020

Лаборатор ҳайвонлар териси патоморфологиясига киндик қони ҳужайралари препаратларининг таъсири

Коржавов Ш. О. · Курбанова Л. М. · Тошмаматов Б. Н.

Научные статьи · 2020

Аннотация

Бизнинг илмий ишимизда ҳар хил босқичларда in vitro шароитида тери морфологиясига киндик қони таркибидаги эмбрионал ҳужайраларнинг таъсир характери ҳамда ушбу қон таркибидаги устунли (стволовые) ҳужайраларнинг in vivo шароитидаги экспериментал гипотиреоздаги терининг морфофункционал ҳолатига таъсири ҳам ўрганилган. Киндик қони таркибидаги устун ҳужайраларининг терига дермага терапевтик мақсадларда қўлланилиши бу ҳозирги кунда – ижобий натижа берувчи усул сифатида тушунтирилади. Тери, бу инсон ва ҳайвонлар организмидаги энг йирик аъзолардан бири бўлиб, у нафақат хар ҳил микроорганизмлар ва зарарли ташқи таъсирларга қарши курашадиган “жанг майдони” эмас, балки организмнинг умумий соғломлигини кўрсатадиган ойна ҳам бўлиб ҳисобланади. Терининг ривожланиши ва вазифаларини бажариш жараёнида эндокрин система асосий бошқарув ҳусусиятларини белгилаб беради, ҳамда терида содир бўладиган моддалар алмашинув жараёнини, зарур элементларни, тер безалари ва тукларни ўсишини ва ривожланишини таъминлаб боради. In vitro ва in vivo шароитларида одамнинг киндик қони криоконсервацияланган ядро ҳужайраларининг кала-муш териси морфологиясига таьсирини ўрганиш. In vitro тажрибалар каламуш териси намуналарида ўтказилди. 0,3 дан 0,3 см гача бўлган терининг бўлаклари қаттиқ агарга жойлаштирилди, сўнгра 0,5 мл ҳажмдаги стандарт маданий ўсиш муҳити билан қопланди. Тери парчалари озиқлантирувчи муҳитда ўстиришнинг 5, 15 ва 25-кунларида текширилди.

Доказательный фрагмент

«Бизнинг илмий ишимизда ҳар хил босқичларда in vitro шароитида тери морфологиясига киндик қони таркибидаги эмбрионал ҳужайраларнинг таъсир характери ҳамда ушбу қон таркибидаги устунли (стволовые) ҳужайраларнинг in vivo…»

Образец извлечения

Демо-превью

Бизнинг илмий ишимизда ҳар хил босқичларда in vitro шароитида тери морфологиясига киндик қони таркибидаги эмбрионал ҳужайраларнинг таъсир характери ҳамда ушбу қон таркибидаги устунли (стволовые) ҳужайраларнинг in vivo… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники