Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Кремний – галлий антимониди, кремний – галлий фосфиди қаттиқ қоришмаларининг варизон қатламларини ўстириш ва улар асосидаги структураларнинг фотоэлектрик хусусиятлари
Сапаров Дадажон Валиханович
Диссертации и авторефераты · 2020
Аннотация
Ҳозирги вақтда яримўтказгич асбоблар яратишдаги долзарб йўналишлардан бири структуравий ва фотоэлектрик хусусиятлари ва рентабеллигига қўйиладиган замонавий талабларга жавоб берадиган, кремний технологиясини AIIIBV бинар бирикмалар юпқа қатламлари технологияси билан интеграциялаштириш йўлларини қидириш ҳисобланади. GaAs, GaP, GaSb, GaN, InSb, InP, InAs каби AIIIBV яримўтказгич бирикмалар юқори фотоэлектрик кўрсаткичларга эга ва оптоэлектрон асбобларни яратишда фаол элемент сифатида фойдаланилади. Лекин уларнинг таркибий қисмларининг Ер қобиғидаги заҳиралари жуда кам ва сифатли бинар бирикмаларни синтез қилиш технологик жиҳатдан қийин масаладир. Шунинг учун улар қиммат материаллар ҳисобланади. Бинар бирикмалар асосида массив элементларни тайёрлаш мақсадга мувофиқ эмас. Лекин бинар бирикмалар асосидаги қаттиқ қоришмаларнинг эпитаксиал қатламларини Si тагликларга ўстириш имконияти уларни истиқболли материалларга айлантиради. GaSb тақиқланган соҳаси кенглиги 0,7 эВ бўлган тўғри зонали яримўтказгич бўлгани учун у кварц оптик алоқа линиялари учун лазерлар ва фотоқабулқилгичларни яратиш учун идеал жиҳатдан мос келади. Кенг зонали GaP ва унинг асосидаги қаттиқ қоришмалар ҳам ёруғлик диодлари, фотоқабулқилгичлар ва юқори ҳароратли электроника асбобларини тайёрлаш учун истиқболли материал ҳисобланади. Шунинг учун (Si2)1-x(GaSb)x, (Si2)1-x(GaP)x қаттиқ қоришмаларининг эпитаксиал қатламларини Si тагликларга ўстиришнинг физик хусусиятларини аниқлаш ва ушбу қатламларнинг структуравий, электрик ва фотоэлектрик хусусиятларини ва улар асосидаги асбоблар структурасини ўрганиш ҳозирги замон яримўтказгичлар физикасининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Доказательный фрагмент
«Ҳозирги вақтда яримўтказгич асбоблар яратишдаги долзарб йўналишлардан бири структуравий ва фотоэлектрик хусусиятлари ва рентабеллигига қўйиладиган замонавий талабларга жавоб берадиган, кремний технологиясини AIIIBV б…»
Образец извлечения
Демо-превьюҲозирги вақтда яримўтказгич асбоблар яратишдаги долзарб йўналишлардан бири структуравий ва фотоэлектрик хусусиятлари ва рентабеллигига қўйиладиган замонавий талабларга жавоб берадиган, кремний технологиясини AIIIBV б… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026