К содержанию
РецензированоRU2021

Пестицидлардан фойдаланиш даражаси турлича бўлган минтақаларда ингичка ичак ривожланиши туғма аномалияларининг учраши ва уларни жарроҳлик йўли билан даволаш

Атакулов Дж. О. · Орипов Ф. С. · Жовлиев Б. Б. · Саидов М. С

Научные статьи · 2021

Аннотация

Ингичка ичакнинг ривожланишида туғма аномалияларга эга бўлган болаларнинг туғилиши – сув таъминоти муаммолари мавжуд минтақаларда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш даражаси билан боғлиқдир. Пестицидларга дучор бўлиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда бу кўрсаткич 3519 тирик туғилишдан 1 тани ва марказлашган сув таъминотига эга ва агрокимёвий воситалардан фойдаланиш даражаси паст бўлган минтақаларда бу кўрсаткич сезиларли даражада паст бўлган - 1/5683,1. Ушбу патологияни бу беморларда жарроҳлик йўли билан даволаш - ҳар қандай даволаш-диагностик аралашувларни ўтказиши жуда қийин бўлган бундай янги туғилган чақалоқларда - чекланган натижа ва имкониятларга эга.Туғма ингичка ичак тутилиши бўлган 171 та янги туғилган чақалоқни жарроҳлик даволаш натижаларини ўрганиб чиқдик. Операциядан кейинги даврнинг асоратлари 73 (42,7%) та янги туғилган чақалоқда пневмония, спайкали ичак тутилиши - 37 (21,6%), яра билан боғлиқ асоратлар - 17 (9,9%), узоқ муддатли ичак парезлари - 13 (7,6%), ичаклараро анастомоз тикувларининг етишмовчилиги - 10 (5,8%) ва стома тушиши - 4 (2,3%) ҳолатларда аниқланди. 17 та (9,9%) чаколокларда операциядан кейинги даврда асоратлар кузатилмади. Янги туғилган чақалоқларда овқат ҳазм қилиш найчасининг ривожланишида ушбу нуқсонлар билан боғлиқ муаммо профилактика чоралари билан ҳал қилиниши керак

Доказательный фрагмент

«Ингичка ичакнинг ривожланишида туғма аномалияларга эга бўлган болаларнинг туғилиши – сув таъминоти муаммолари мавжуд минтақаларда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш даражаси билан боғлиқдир.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ингичка ичакнинг ривожланишида туғма аномалияларга эга бўлган болаларнинг туғилиши – сув таъминоти муаммолари мавжуд минтақаларда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш даражаси билан боғлиқдир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники